31
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Буюк Британияда давлат
хизматига қабул қилиш ва
фаолиятни баҳолаш масалалари
БМТ Тараққиёт дастури “Маҳаллий ҳокимият тизимини қўллаб-
қувватлаш: 2-босқич” лойиҳаси мутахассиси М. Каршиев
Б
уюк Британияда давлат хизмати давлатнинг тарихий давомийлиги контекстида кўрилиши мумкин. Британияда
давлатчилик ижро ҳокимиятининг даставвал қироллик ва феодал асосидан бошқа турли сиёсий ташкилотлар
томонига ўтиши билан тавсифланади. Буюк Британияда мавжуд институтларни йўқ қиладиган ва янги
конституцияга муҳтожлик туғдирадиган фундаментал режим алмашинуви бўлмаган. Ўн тўққизинчи асрнинг охирига
қадар давлат хизматига давлатнинг “тунги қоровул” функцияси қисми сифатида қаралиб, у асосан солиқчилар, почта
хизмати ва фуқаролик муҳофазаси масъулларидан иборат бўлган. Йигирманчи асрдаги икки жаҳон урушлари таъсири
остида мудофаа ва иқтисодий тартибга солиш (регуляция) соҳасида ишлайдиган давлат хизматчилари сони ўсди.
Давлатнинг маълум асосий ижтимоий функциялари-меҳнат биржалари, ишсизлик бўйича нафақа ва миллий суғурта
тўғридан-тўғри давлат хизматчилари вазифасига ўтказилди, аммо соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик ва таълим
давлат хизматидан четда қолди. Йигирманчи асрда оммавий корпорацияларнинг (асосчиси давлат бўлган хўжалик
корхоналари) ривожланиши давлатнинг ишлаб чиқариш ва савдо соҳасидаги хизматларини давлат хизматидан
ташқарида кўрсатиш учун ташкилий шакл яратиб берди. Кўмир, пўлат, электр энергияси, газ, темир йўллари ва
жамоат транспорти ва 1970 йилларда кемачилик ва авиациянинг национализация қилиниши худди шу шаклда амалга
оширилди. 1980 ва 1990 йилларда юқорида қўрсатилган барча соҳалар хусусийлаштирилди. Почта хизмати (Қироллик
почтаси) давлат тасарруфига олинди. Турли даврларда муаммоли компаниялар давлат тасарруфига олинган бўлса-да
(1970 йилларда Роллс-Ройс, Бритиш Лейландс, 2008–2009 йилларда Ройал Банк оф Скотланд, Ллойдс Банк Групп),
лекин уларнинг ишчилари статусини ўзгартиришга ҳаракат бўлмаган.
Оммавий корпорация шаклидан Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати фаолиятини ташкил этишда фойдаланилди
ҳамда марказий ҳукумат таркибида ишчилари давлат хизматчилари ҳисобланмайдиган “новазирлик давлат органи”
классификацияси ҳам бор. Кўпчилик давлат хизматчилари вазирликлар ичидаги, бошқарув ижросига алоҳида раҳбар
бошчилик - қиладиган “ижроия агентликлари”да ва баъзилари “вазирсиз бошқармалари”да ишлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: