39
инспекторларининг ваколат муддати 4 йил (Қонун, 7-модда) бўлиб, бирор-бир сиёсий партияга аъзо бўлиши ёки бир
университет (олий ўқув юрти) нинг бир факультетида ўқиган бўлишлари мумкин эмас (Қонун, 5-модда).
Функциялари
1)
“Давлат хизматчиси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Кадрлар бошқармаси (қўмитаси) нинг энг асосий
маъмурий функцияларига ҳақ тўлаш бўйича огоҳлантирув хатлари (Hou 28-модда 2-қисм), имтиҳон
ўтказиш (Hou 42-модда), қайта тайёрлаш, тренинглар ўтказиш бўйича режаларни ишлаб чиқиш (Hou
73-модда), иш фаолиятини тасдиқлаш (Hou 103-модда 3-қисм) кабилар мансуб;
2)
кадрлар бошқармаси (қўмитаси) қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қонун делегацияси
(ваколат бериши)га мувофиқ Кадрлар бошқармаси (қўмитаси) йўриқнома (қарор)ларини қабул қилади
(Қонун 16-модда). Бундай йўриқнома (қарор) лар мажбурийлик (нормативлик) хусусиятига эга бўлиб,
Кадрлар бошқармаси (қўмитаси) нинг квази-қонунчилик ижодкорлиги сифатидаги функциясини
ўзида акс эттиради. Бироқ давлат хизматига оид масалалар, жумладан давлат хизмати талаблари,
имтиҳон масалалари гарчи қонун доирасидан ташқарига чиқмай, қонун рухсат берган, ваколат берган
доирадагина ўтказиш тартиби (нормалари) белгиланса-да, давлат хизматининг қонунчилик ижодкорлиги
сиёсати доирасида ҳал қилинадиган меъёрлари аксарият кўпчиликни ташкил этишини ҳам унутмаслик
лозим. Мисол учун, Кадрлар бошқармаси (қўмитаси) қабул қилган йўриқномаларга қуйидагиларни
келтириб ўтиш мумкин. Ходимларнинг ишга олиниши ва бўшатилиши бўйича йўриқнома
13
, Ходимларнинг
пенсия масалалари бўйича йўриқнома
14
, Ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатадиган
қарорлар юзасидан шикоят бўйича йўриқнома
15
, Меҳнат шартлари (талаблари) бўйича маъмурий
чоралар талабномаси
16
, Сиёсий фаолият тўғрисида Кадрлар йўриқномаси (№ 14-7) кабилар мавжуд.
3)
кадрлар бошқармаси (қўмитаси), шунингдек, маъмурий қарор(акт) устидан шикоят келтириш бўйича
шикоятларни кўриб чиқиш функциясини ҳам амалга оширади. Ушбу йўналиш бўйича ходимнинг ҳуқуқ ва
манфаатларига таъсир кўрсатадиган қарорлар устидан қилинган шикоятларни кўриб чиқиш (ҳал қилиш)
фаолияти (Қонун 90-модда), (давлат тасарруфидаги) акцияларга оид мулкий муносабатларга оид
Кадрлар бошқармаси (қўмитаси)нинг хабарномаларига нисбатан келтириладиган шикоятларни кўриб
чиқиш (ҳал қилиш) (Қонуннинг 103-модда, 6
–
7 қисми) ни келтириб ўтиш мумкин. Ушбу фаолиятлардан
энг кўп учрайдигани сифатида мисол учун ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатадиган
қарорлар устидан қилинадиган шикоятларни кўриб чиқиш фаолияти квази-судлов тартибида ўтказилиши
билан ажралиб туради
17
.
Do'stlaringiz bilan baham: