ҚИСҚАЧА ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛ
Японияда давлат хизмати II-жаҳон урушидан аввал ва ундан кейинги даврда жуда ҳам катта фарқга эга бўлган.
Япониянинг Сэншу Университети профессори Harayama Kazuho бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдиради.
Япониянинг урушдан аввалги тарихида давлатга хизмат қилувчи (ишловчи) шахслар икки тоифага, мансабдор шахс-
лар – “канши” ва “бошқалар” (яъни мансабдор шахс бўлмаганлар) га ажратилган. “Канши” давлат билан махсус
оммавий-ҳуқуқий ҳокимият муносабатларига киришадиган шахс бўлиб, император ва унинг ҳукумати олдида масъул,
ҳисобдор бўлган, алоҳида ҳуқуқларга эга бюрократик тизим (ташкилот) сифатида намоён бўлган. Бундан фарқли
ўлароқ, мансабдор шахс тоифасига кирмайдиган бошқа хизматчилар давлат билан хусусий ҳуқуқ асосидаги меҳнат
шартномавий муносабатга киришиб, “канши”лар қўл остида, уларга бўйсунадиган ҳолда турли хизмат вазифаларини
бажарадиган шахслар бўлиб ҳисобланган. Аммо “канши” ва “канши”га мансуб бўлмаган хизматчилар тўғрисида ягона
қонун ҳужжати мавжуд бўлмай, жуда мураккаб ҳуқуқий тизим асосида фаолият олиб борилган.
II жаҳон урушидан сўнг, Японияда давлат хизматчилари тизими Япония Конституциясининг 15-моддаси 2-қисмига
асосан давлатнинг барча мансабдор шахслари жамиятнинг маълум бир қисми эмас, балки бутун жамиятнинг
хизматчилари бўлиб ҳисобланиши белгилаб қўйилди
10
.
Шунга мувофиқ, давлатнинг марказий ҳамда жойлардаги барча органлари, ташкилот, муассасаларида ишловчиларнинг
барчасини ягона ном билан “давлат хизматчиси” деб эътироф этила бошланди ҳамда давлат хизматчилари “Давлат
(марказий) хизматчиси тўғрисида” ги Қонун ва “Маҳаллий давлат хизматчилари тўғрисида” ги Қонун асосида ягона
ҳуқуқий тизимга эга бўлди. Шундай қилиб Япониянинг жорий қонунчилиги урушдан аввалги давлат хизматчиларининг
мақомига кўра мавжуд бўлган дискриминация (камситиш, нотенглик)ни йўқотган бўлса-да, турли сабаб ва асосларга
кўра давлат хизматчиларининг бир неча турини ва шунга мувофиқ алоҳида ҳуқуқий меъёрларни ўрнатган.
Масалан, давлатнинг марказий органларида хизмат қилувчилар ва маҳаллий давлат хизматчилари учун алоҳида
қонун мавжуд. Шунингдек, “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги Қонун (2-модда ) ва “Маҳаллий давлат хизматчилари
тўғрисида” ги Қонун (3-модда ) га кўра ушбу қонунлар тадбиқ этилиш ва этилмаслигига кўра “умумий мансаб” ва
“махсус мансаб” деган турларга бўлинади. Яъни давлат хизматчиларининг шундай тоифалари борки, улар эгаллаган
мансабнинг хусусияти (табиати) дан келиб чиқиб, давлат хизматчиларига оид умумий қоидаларни тадбиқ этиш
номувофиқ бўлади. Айнан мана шундай тоифадагилар махсус мансабдор шахс деб номланади. Масалан, давлат
(марказий) хизматчиларидан Бош вазир, вазирлар, Парламент розилиги асосида тайинланадиган хизматчилар,
Парламент депутатлари, суд хизматчилари, мудофаа қўмитаси хизматчилари кабилар махсус мансаблар қаторига
киради. Шунингдек, маҳаллий миқёсда сайланадиган мансаблар, маҳаллий парламент (кенгаш) лар розилиги асосида
мансабга тайинланадиганлар, маҳаллий (давлат) корхоналарининг бошқарувчилари, комиссияларнинг фавқулотда
ёки вақтинчалик аъзолари ёки бошқа аъзолари ва қонунда кўрсатилган бошқа шахслар ҳам махсус мансаблар
доирасига киради. Махсус мансабдагиларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳар бир махсус мансабнинг алоҳида
хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг тайинланиши, маоши каби масалалар юзасидан ҳар қайсиси алоҳида
қонун ва маҳаллий ордонанслар билан тартибга солинган мураккаб тизимга эга
11
.
II.
Японияда давлат хизматининг ўзига хос хусусиятлари
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Мисол учун, Японияда давлат хизмати, янада аниқроқ қилиб айтиладиган бўлинса, “Давлат (марказий) хизматчилари
тўғрисида” қонун (бундан кейинги ўринларда “Қонун” деб аталади) мавжуд
9
. Қуйида мана шу ҳақда сўз боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |