Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

8) 
давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказишнинг умумий шартларини 
ҳамда даврий ротация қилиш қоидаларини белгилаш;
9) 
давлат хизматчиларининг жавобгарлиги асослари ва турларини белгилаш, лавозимдан вақтинча 
четлаштириш, истеъфога чиқиш институтларини жорий этиш;
10)
давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш;
11)
давлат хизмати тўғрисидаги қонун талаблари қўлланилмайдиган давлат хизмати соҳаларини белгилаш 
(жумладан олий ва сайланадиган давлат лавозимлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳоказолар).
Таъкидлаш лозим, Японияда “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги Қонун 1947 йилда қабул қилинган ва бир неча 
ўзгаришлар билан ҳозирги кунга қадар қўлланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, 1950 йилда “Маҳаллий давлат хизматчилари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. 
1947 йилги қонун асосида махсус давлат бошқарув органи сифатида Кадрлар ишлари бўйича Кенгаш ташкил 
қилинди. 
Қонун 4 та боб ва 111 та моддадан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

 
биринчи бобда
 давлат хизматини ташкил этишга доир масалалар белгиланган;

 
иккинчи бобда
 Кадрлар ишлари бўйича Кенгашнинг марказий органини ташкил этиш ва функциялари 
тартибга солинган;

 
учинчи бобда
 расмий мансабларнинг ташкилий-амалий мезонлари белгилаб қўйилган;

 
тўртинчи боб
 давлат хизматчиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик 
масалаларига бағишланган.


45
Давлат хизмати соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Кадрлар 
ишлари бўйича Кенгаш зиммасига юклатилган. Кенгаш уч аъзодан иборат бўлиб, парламент ҳар иккала палатаси 
розилиги билан Вазирлар Кенгаши томонидан тайинланади ва император томонидан тасдиқланади. Кенгаш 
аъзоларининг ваколат муддати 4 йил. 
Кенгаш кадр масалалари юзасидан парламентга, Вазирлар кенгаши ва вазирликларга тавсиялар берувчи орган 
сифатида фаолият юритади. Кенгашнинг бошқа ваколатлари жумласига давлат хизмат масалаларига доир йўриқнома 
ва қоидаларни ишлаб чиқиш, давлат хизмачилари хатти-ҳаракатлари устидан келиб тушган шикоятларни кўриб 
чиқиш, конкурс имтиҳонларини ташкил этиш ва амалга ошириш кабилар киради.
Японияда давлат хизматчилари тоифасига нафақат маъмурий орган ходимлари ва мансабдор шахслар, балки 
давлатга қарашли идора ва ташкилотлар ходимлари ҳам киради. Давлат хизматчилари сирасига, шунингдек, 
давлат темир йўл ходимлари, телевидение ишчилари, давлат ва муниципал мактаблар ходимлари ҳамда ҳарбий 
хизматчилар ҳам киради.
Амалга оширадиган ишларининг характерига қараб, Японияда давлат хизматчилари икки асосий гуруҳга ажратилади: 
“оддий хизматчилар” ҳамда “махсус хизматчилар”. “Оддий хизматчилар” давлат идораларида ишлаётган аксарият 
ходимлардир. Бугунги кунда уларнинг сони 3 миллионга яқиндир. Улар ишга имтиҳон топширганларидан кейин қабул 
қилинадилар. Улар ҳам ўз навбатида мақомига вараб 8 та категорияга бўлинишади.
Давлат хизмати тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасида “махсус хизматчилар”га кирувчи шахслар доираси белгилаб 
қўйилган. Унга кўра, ушбу шахслар ишга имтиҳонсиз қабул қилиниб, ойлик маошлари стандарт бўлмаслиги мумкин. 
Бундай тоифадагилар сирасига, Бош вазир, вазирлар, кадр ишлари бўйича маслаҳатчилар, Вазирлар кенгашининг 
бош котиби ва унинг ўринбосарлари, Бош вазир ва вазирларнинг котиблари ва бошқа мансабдор шахслар киради.
Ушбу гуруҳга шунингдек, парламент томонидан сайланадиган давлат мансабдор шахслари, элчилар, Япония Фанлар 
академияси аъзолари, судьялар ва ҳоказолар киради. “Махсус хизматчилар” ойлик маошни алоҳида қонунларда 
белгиланган тартибда оладилар. “Махсус хизматчилар” сони бир неча юзтани ташкил этади.
Давлат хизматчилари (“оддий хизматчилар”) тоифаси бўйича 8 рангга бўлинади. Ҳар бир ранг ўз навбатида 15 
разрядга бўлинади. Ҳар бир ходимнинг ранги унинг эгаллаб турган мансабидан, разряди эса меҳнат стажидан, 
маълумоти, хизмат тавсифномаси ва бошқалардан келиб чиқади. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда давлат ҳокимияти органлари, 
хусусан давлат хизматчилари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутади. Бу эса ўз навбатида 
мамлакат иқтисодиёти самарадорлигининг ошишига ҳамда фуқаролик жамиятининг янада ривожаланишига туртки 
бўлиб хизмат қилади. Бунда давлат хизматини амалга ошириш механизмларини ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, 
ушбу жараёнда миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда ва ривожланган ҳорижий давлатлар тажрибасининг 
мамлакатимизда қўллаш мумкин бўлган жабҳаларини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. 
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish