46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
П
резидентимиз Ислом Каримов 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусида қилган маърузасида “....
ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга
оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга
изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини
шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат
вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича
ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилганлигини” алоҳида таъкидлаган эди.
Ҳақиқатан ҳам мустақиллик йилларида бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг
бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини
ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллантириш масалаларига катта аҳамият қаратилди
ва пировард натижада замонавий бошқарув тизими шаклланди ва мамлакатимизнинг мустақил давлат хизмати
барпо этилди.
Давлат хизмати том маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш,
давлат органлари аппаратида ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан
таъминланувчи барча шахслар фаолияти ҳисобланади
1
.
Глобаллашув жараёнида кўпгина давлатларда “давлат хизмати” тушунчасига ҳуқуқшунос олимлар, сиёсатшунослар,
иқтисодчи олимлар томонидан турлича таъриф берилган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИ
Давлат бошқаруви механизмида
давлат хизматчисининг ўрни ва
унинг маънавий мезонлари
ТДЮУ Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази етакчи илмий ходими,
ю.ф.д. А. Саттаров
1
Ҳожиев Э.Т. Давлат хизмати. – Т.: ТДЮИ,2004.
47
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Бугунги кунда давлат бошқарувидаги туб ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда “Давлат хизмати” тушунчасига
ойдинлик киритиш унинг кенг қамровли фаолиятига баҳо беришда давлат хизматчилари, яъни “инсон омили”нинг
ўрни масаласига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳаётий тажрибадан маълумки, давлат ҳокимиятини амалга оширувчилар – давлат хизматчилари янги давлатга мос
келишлари, унинг бошқарув тизимини модернизация қилишда фаол иштирок этишлари, давлат механизми ва жамият
юксалишида энг асосий субъект бўлиб қатнашишлари лозим. Албатта, давлат бошқарувида давлат хизматчисининг
муҳим ўрни борлигини эътиборга олиб мамлакат тараққий этиши ҳамда давлат бошқаруви фаолиятини тўғри йўлга
қўйиш мақсадида биринчи навбатда давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақомини ишлаб чиқиш ва уни мунтазам равишда
такомиллаштириб бориш лозим. Айнан ана шу ҳуқуқий ҳужжатда давлат хизматчисининг давлат бошқаруви билан
боғлиқ ваколатларини аниқ чегарасини белгилаб бериш зарур.
Президентимиз мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш
масаласига алоҳида эътиборни қаратиб,
“Иқтисодий, айниқса, сиёсий ислоҳотлар муваффақияти, аввало, бошқарув
соҳасидаги кадрларни тайёрлаш даражасига, уларнинг бугунги ўзгаришларни амалга ошириш истаги ва лаёқатига
боғлиқ. Худди шу боис ҳам давлат хизматчиларининг мақоми тўғрисида қонун қабул қилиш зарурати сезилмоқда.
Бу қонунда ва унинг асосида қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатларда давлат хизматчиларини танлаб олиш
тизими, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, масъулияти, униб-ўсиши, ижтимоий ҳимояси, имтиёзлари белгилаб берилган
бўлур эди”
2
дея алоҳида таъкидлайди.
Бинобарин, бундай муносабатларни қонун йўли билан тартибга солиш кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишдаги
ўзбошимчаликни, шахсий садоқат, қариндош-уруғчилик каби иллатларнинг пайини қирқади. Яъни, “Давлат хизмати
ва давлат хизматчилари тўғрисида”ги Қонун қабул қилингач, кучли рағбатлантириш механизми вужудга келтирилиб,
ўз хизмат вазифасига садоқатли, юксак малакали хизматчиларидан иборат давлат аппаратига эга бўлинади.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда жадаллик билан давом этаётган кенг қамровли ислоҳотлар “ўзбек модели”да қайд
этилган давлат бош ислоҳотчи сифатида иқтисодиётнинг ривожланишида, сиёсий жараёнларда, маънавий
юксалишда, ижтимоий соҳада эришилган ютуқларда давлатнинг ролини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Бироқ,
ислоҳотлар жараёнида давлат хизмати ва давлат хизматчилари ўз зиммасидаги вазифаларни бажармаслик (ёки
самарасиз бажариш) маълум бир жавобгарликни келтириб чиқариш билан бирга фуқароларнинг давлат органларига
ва давлат хизматчиларига ишончсизлик кайфиятини туғдиради. Ана шундай вазиятда давлат хизмати ва давлат
хизматчилари (мансабдор шахслар) давлат бошқарувидаги мавжуд муаммоларини бартараф қилиш чораларини
кўришлари зарур.
Ана шундай маъсулиятли вазифаларни бажаришда давлат идоралари ходимлари амалдаги қонун ва қонуности
ҳужжатларни пухта билишлари ва унга риоя қилишлари, том маънода ҳуқуқий онг соҳибига айланиб тўла ҳажмда
ҳуқуқий маданиятни эгаллашлари лозим. Шу билан бирга давлат идоралари ва давлат хизматчилари фаолиятини
ҳуқуқий жиҳатдан таъминламаслик ҳам давлат хизматчиларининг ўз зиммасидаги масъулиятини унутишига ва
кундалик хизмати фаолиятида камчиликларга йўл қўйишига ундайдиган омиллардан бири ҳисобланади. Албатта,
давлат хизмати ва унинг ҳар бир тузилмалар фаолиятини тартибга солувчи қонун керак. Аммо, қонун қабул қилиш
билан чегараланиб қолмасдан, унинг ижросини таъминлаш ўта муҳим ҳисобланади.
Маълумки, давлат бошқаруви механизмида давлат хизматчисининг дунёқараши, янгича фикрлаши, замонавий
билимларни эгаллаши, мамлакатимизда изчиллик билан давом этаётган туб ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини
тушуниб етиши ва уни амалга оширишда фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
Шундай экан, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш учун унинг ҳуқуқий тизимида ислоҳотни
амалга ошириш шароитида давлат хизмати ходимларини тарбиялаш ва уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини
ошириш масалалари бугунги кундаги долзарб муаммолардан биридир.
Бугунги кунда давлат идораларининг ҳар бир ходимининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, маънавий жиҳатдан етукли-
гини таъминлаш мамлакатимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг энг самарали омили деб
ҳисоблаш ўринлидир.
2
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-том. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б. 13
Do'stlaringiz bilan baham: |