Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

Давлат қурилиши ва 
Ўзбекистонда давлат 
хизматига доир қонунчилик ва 
уни унификациялаш зарурати
 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси доценти Акмал Бурханов


43
бошқаруви, қонунчилик ҳокимиятининг роли ва таъсирини кучайтириш соҳасида ислоҳотларнинг устувор 
йўналишларини амалга ошириш концепцияси 
тасдиқланган бўлиб, Концепцияда “Давлат хизмати тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва унда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат 
хизматини ўташ тартиби ҳамда давлат хизматчиларининг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш бўйича чора-
тадбирларни акс эттириш назарда тутилган эди. 
Шу билан бирга, республикамизда давлат хизматининг айрим соҳалари ёки айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг 
фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Булар жумласида “Давлат божхона хизмати 
тўғрисида”ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон 
Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги тўғрисида”ги, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ва шу 
каби қонунлар кириб, ушбу қонунларда тегишли соҳада давлат хизматини ташкил этиш принциплари, тегишли 
соҳадаги давлат хизматчиларининг мақоми, уларга қўйилган талаблар, жавобгарлик ва улар томонидан хизматни 
ўташ шартлари белгилаб қўйилган.
Бу соҳада муҳим қонунчилик ҳужжатлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги 
“Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3358-сон ва 22 декабрдаги 
“Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3366-сон фармонларини таъкидлаб 
ўтиш лозим. Мазкур фармонларда республика бошқарув органлари, хўжалик бошқарув органларининг тизими ва 
уларнинг тоифалари аниқ таснифлаб берилди.
Шунингдек, миллий қонунчилигимизда айрим давлат органларида давлат хизматини ўташ юзасидан Ҳукумат ёки 
Президент ҳужжати даражасида хизматни ўташ тартиблари тасдиқланган бўлиб, масалан ички ишлар, прокуратура, 
давлат солиқ ва давлат божхона хизмати, Суд департаменти органларида хизматни ўташ тартиби-тамойилларида 
хизматни ўташнинг умумий принциплари, хизматга қабул қилиш, хизмат бўйича ўсиш ва хизматдан озод қилиш 
шартлари, давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар, уларнинг масъулияти, мажбуриятлар ва таъқиқлар, аттеста-
ция ва ротация шартлари, даражалар ва унвонлар, ижтимоий ҳимоя каби қоидалар батафсил тартибга солинган. 
Бошқа органларнинг айримларида ҳам бу қоидалар ички идоравий ҳужжатларда ўз аксини топган.
Кўриниб турибдики, давлат хизматини ташкил этишга оид қонунчилик бугунги кунда бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда 
тарқоқ ривожланиб келмоқда. Уларни унификация қилишга, ягона концептуал, тизимли қонун ҳужжати қабул қилишга 
эҳтиёж мавжуд. 
Масалан, бугун давлат хизмати нима, кимлар давлат хизматчиси ҳисобланади, давлат хизматчиларига қандай 
талаблар қўйилади, давлат хизматини ўташ шартлари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу 
жумладан уларнинг давлат фоалияти билан боғлиқ бўлган таъқиқлар, уларнинг даврий ротациядан, аттестациядан 
ўтказишга доир ягона талаблар мавжуд эмас. Давлат хизматчиларининг тоифалари, мартаба ва унвон даражаларига 
оид унификациялашган қоидаларга реал эҳтиёж мавжуд. 
Таъкидлаш лозимки, мансабдор шахс ёки масъул мансабдор шахс тушунчалари фақатгина Жиноят кодексида 
белгиланган бўлиб, ушбу таъриф фақатгина жиноят қонучилиги мақсадларида фойдаланилади. Ишончим комилки, 
давлат хизматчиларига оид институтлар такомиллаштирилиши, давлат хизматчиларининг тоифалаштирилиши 
муносабати билан Жиноят кодексининг ушбу тушунчалари ҳам жиддий ўзгартирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат хизматини янада ислоҳ қилишнинг муҳим бир вазифаларидан бири, фикримча – 
бу Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ташкил этишнинг умумий концепциясини ишлаб чиқиш ва 
унификациялашган ягона қонунчилик базасини яратиш ҳисобланади.
Айни пайтда, давлат хизматининг унификациялашган ҳуқуқий асосларни яратишда хорижий тажрибани инобатга 
олган ҳолда қуйидагиларни албатта ҳисобга олиш лозим: 

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish