54 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Буюк Британияда давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш дастурлари давлат бошқаруви концепциясини амалга
оширишга йўналтирилган бўлиб, унинг асосий мақсади хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобланади, бу эса
ўзгаришларни бошқариш ва етакчилик салоҳияти каби хусусиятларни давлат хизматчиларида ривожлантиришни
талаб этади. Шу тариқа, мамлакатда ўрта ва олий бўғиндаги бўлғуси хизматчиларнинг аксарият қисми таҳсил
оладиган етакчи ўқув даргоҳи мавжуд – бу давлат хизмати коллежи ҳисобланади. Унда машғулотлар келажак
раҳбарларни тайёрлаш дастурлари бўйича олиб борилади. Мазкур дастурни муваффақиятли якунланиши тингловчига
у учта синфгача кўчирилиши учун зарур бўлган малакани олишга имконият беради (ҳаммаси бўлиб еттита синф
мавжуд бўлиб, улардан биринчи синф олий ҳисобланади). Шунингдек, тўртинчи ва еттинчи синф раҳбарлари учун
махсус малака ошириш дастурлари мавжуд. Биринчи ва иккинчи синф бўйича олий раҳбарлик лавозимларини
эгаллаган мутахассислар, уларнинг соҳавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган “мастер-
семинарлар”га қатнайдилар. Давлат хизматчиларини ўқитишнинг ва профессионаллик ўсиш дастурининг мазмуни
лавозимдорнинг функциялари ва эгаллаётган лавозимининг хусусияти инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.
Ўқитишнинг шакл ва услублари хилма-хил бўлгани билан, ҳамма учун умумий бўлган хусусиятлар ҳам мавжуд:
лойиҳа бўйича битирув ишини тайёрлаш, ўқув муассасасида назарий тайёргарлик кўриш, амалий тажриба орттириш
ва бошқалар шулар жумласидандир
2
.
Давлат бошқарувини академик фан сифатида ривожлантириш соҳасида етакчи ўринни кўп вақт давомида Германия
эгаллаб келди. Ҳозирги даврда немис университетларида фанлараро кенг ёндашув базасида юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш анъанаси тикланмоқда. Англосаксон ёндашувининг хусусияти ҳисобланган юридик
фанларнинг устун бўлишига барҳам берилиб, аста-секин ўқув фанларининг мувозанатлашувига ён берилмоқда.
Ҳуқуқий ва иқтисодий фанлар тахминан тенг мутаносибликда ўқитилмоқда ҳамда улар зарур гуманитар ва математик
назариялар билан кучайтирилмоқда
3
. Германияда давлат хизматчиларига қўйиладиган асосий талаблар – бу касбий
маълумот ва олдиндан махсус тайёргарлик ҳисобланади (унинг тури ва муддати лавозим ҳолатининг даражасидан
келиб чиққан ҳолда дифференциаллашади). Узлуксиз таълим олиш – давлат хизмати тизимида илгарилаш ва
ротацияни қўллаш учун лозим бўлган шартдир. Ўқитиш дастурларининг кенг спектори лавозимдорнинг лавозимлари
давомида узлуксиз малакасини ошириб бориш учун доимий ва барқарор кафолатларни яратиш имкониятини беради.
Ўқитиш дастурлари модуллик принципи асосида ташкил топган ва бу уларнинг тез мослашувчан, жамият эҳтиёжига
жавоб берадиган қилмоқда.
Француз ёндашувининг хусусияти шундаки, унга кўра давлат бошқарувида сиёсий ва маъмурий фанлар бўлимига
ҳам кўп эътибор берилади. Францияда хизматчиларни давлат бошқаруви органлари учун тайёрлаш “доимий
профессионал тайёргарлик” деб ном олган давлат хизматчиларининг профессионал бошланғич тайёрловидан ва
малака оширишидан иборат. Шу тариқа, хилма-хил вазирликларнинг давлат хизматчилари корпусига тўғридан тўғри
танловлар ташкил этилади. Бу Британия ва Германия намунасидан фарқ қиладиган француз хусусиятидир.
Ўз навбатида, Францияда ҳам Германиядагидек давлат хизматчиларини тайёрлаш тизими марказлашган характерга
ва кўп даражали тузилмаларга эга. Лекин агар немис ўқув дастурлари, таъкидланганидек, иқтисодий ва ҳуқуқий
фанлар мувозанатининг юқори даражаси билан фарқланадиган бўлса, французча ёндашув иқтисодиётни чуқур ўрганишга
йўналтирилган. Испанияда хизматчиларни танлаш маъмурий ҳуқуқ, давлат иқтисодиёти, давлат бошқаруви, бюджет
ва молияни бошқариш фанлари бўйича очиқ танловли имтиҳонлар ёрдамида амалга оширилади. Бу борадаги
янгиликлар қаторида битирувчиларнинг бир қанча ой мобайнида мажбурий стажировка ўташини келтириш мумкин.
Бу уларга давлат маъмуриятида доимий иш жойини топишига имконият яратади. Америкада давлат бошқаруви доимо
ҳуқуқий фанлар билан яқиндан боғлиқ бўлади, хусусан маъмурий ҳуқуқ билан. Охирги йилларда давлат хизматчилари
иқтисодий маъмуриятининг кучайиш тенденцияси юзага келмоқда
4
. Давлат бошқаруви органларида кадрлар захираси
билан ишлаш ташкилий жиҳатдан кадрлар хизматлари томонидан умумий қоидалар ва норматив талаблар базасида,
шунингдек, ягона методик ва сиёсий кўрсатмалар асосида амалга оширилади. Америка давлат бошқарув органлари
учун кадрларни танлаш услубларининг асосийларидан бири бу танлов имтиҳонлари бўлиб қолмоқда. Бу ерда уларни
ўтказиш бўйича дунёда энг яхши йўлга қўйилган тизим амал қилади. Бунда танлов имтиҳонлари асосига малакавий
стандартлар қўйилган. Малакавий стандартлар маълум лавозимни эгаллаши лозим бўлган шахсга аниқ касбий-
малакавий, ишбилармонлик ва шахсий талабларни ифодалаган.
2
Қаранг: Саламатин Е.Ю. Международный опыт правового регулирования государственной гражданской службы: актуальные вопросы для российских реформ. // Международное публичное и
частное право. 2006. №5. С. 57.
3
Қаранг: Государственная служба. Сборник. М.: 2005. №4. С. 140.
4
Қаранг: Государственная служба. Сборник. М.: 2005. №4. С. 145-147.