Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

64
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Д
авлат ҳокимияти органлари тизимида қуйи бўғиндаги маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ўз фаолияти 
давомида фуқаролар билан бевосита муносабатга киришиб туриши, улар зиммасига халқимизнинг манфаат-
ларини ҳимоя қилиш борасида алоҳида масъулият юклатилиши маълум бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига 
хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”
1
деб белгилаб 
қўйилган. Давлатимизнинг энг биринчи вазифаси халқ иродасини ифода этиш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва 
уларга хизмат қилишдир. Ўзбекистоннинг бу соҳадаги тажрибаси халқаро майдонда эътироф этилган умуминсоний 
қадриятлар ва қоидаларга асосланади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ахборот олиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолиятининг очиқлигига оид муносабатларни принципиал тарзда тартибга солувчи қомусий асос мавжуд. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 29-моддасида “...Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш 
ҳуқуқига эга...” дейилган, 30-моддасида эса “Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат 
бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, 
қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим” деб белгилаб кўрсатилган. 
Конституцияда мустаҳкамланган нормаларнинг кафолати сифатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 44-моддасида фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар 
ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз рад этганлик учун тегишли давлат 
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ 
ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
Маҳаллий бошқарув органлари 
фаолияти тўғрисида аҳоли хабар-
дорлиги даражасини ошириш 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси “Бошқарувнинг ҳуқуқий асослари”
кафедраси мудири, ю.ф.н. Э.Т. Хожиев 
“Минтақавий, маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш”
кафедраси доценти, ю.ф.н. Ш.Ғ. Асадов

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда).


65
органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлиги 
мустаҳкамланган. Ушбу қоида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”
Қонун қабул қилинди. Бу ўз навба-
тида, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини таъминлаш ишларини янада кенгроқ амалга 
ошириш имкониятини яратиб бериши билан бирга, кўп жиҳатдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул 
қилаётган қарорларининг сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кучайтирди. Сир эмаски, амалиётда 
айрим маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда ёки уларни чеклаб қўймоқда. “Давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг 
мансабдор шахслари томонидан жамоатчиликка сифатли ахборотларни етказиш тартиб қоидаларини, аҳоли ва 
кенг жамоатчиликни давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларга тааллуқли маълумотлардан кенг 
хабардор қилишни таъминлаши керак. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқаролар ва кенг жамоатчиликни ахборот билан таъминлаш 
борасида амалга ошириладиган ислоҳотлар, жумладан янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш, мавжуд қонунларга 
қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, жойларда яратилаётган ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини 
такомиллаштириш ҳамда янги тузилмалар ташкил қилинишига қарамасдан, кўп маълумот ва ахборотлар аҳолига 
етказилмасдан ёпиқлигича қолмоқда. Бунга қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин: 

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish