72
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
1804 йилда Америка Қўшма Штатларининг Конституциясига киритилган XII ўзгартириш ҳам айнан шу механизмни
мустаҳкамлашга қаратилгани билан изоҳланади. Зеро, Конституцияга мувофиқ, Америка Конгрессининг юқори
палатаси – Сенатнинг раиси АҚШнинг вице-президенти ҳисобланади. Вице-президент эса, маълумки, ҳукумат
аъзоси. Америка минтақаларидаги бошқарув тизимида ҳам худди шундай ҳолатни кузатамиз. Штатларда қонунчилик
ҳокимияти вакиллик муассасалари томонидан амалга оширилади. Уларнинг номланиши турлича бўлса-да,
“легислатура” тушунчаси асосида бирлашади. Легислатуралар икки палатали (Небраска штати бундан мустасно):
қуйи – вакиллар палатаси ва Сенат – юқори палата. Сенатга губернатор-лейтенант (вице-губернатор) раислик қилади.
Штатлардаги губернатор-лейтенантнинг ҳуқуқий ҳолати АҚШ вице-президентининг мақоми билан деярли бир хил
2
.
Назаримизда, ижро ва вакиллик фаолият турини бир вақтнинг ўзида қўшиб олиб бориш, муайян давлатларнинг
алоҳида хусусиятига нисбатан мавжуд классик назарияни модернизация қилишга ҳаракат ҳисобланади. Дунёнинг
ҳеч бир мамлакатида ҳокимиятлар бўлинишининг бир-бирига ўхшаш ягона модели мавжуд эмас. Мазкур тизим ҳар
бир давлатнинг бошқарув шаклига қараб ўзига хос хусусият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси конституциявий тузумнинг асоси сифатида ҳокимиятларнинг бўлиниш
принципини мустаҳкамлаб, бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш принципини аниқлаштирди.
Ҳокимиятларнинг мустақиллиги, шаффофлиги ва юқори сифатли ўзаро алоқаси бир-бирини тийиш ва мувозанатда
сақлаш тизимини таъминлаш орқали, ҳокимиятларнинг бўлиниши негизида давлат ҳокимиятининг бирдамлиги ғоясига
мазмун бахш этади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг долзарб йўналишларидан бири
ижро ҳокимияти органларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг мазкур йўналишдаги роли ва масъулиятини
кучайтиришга қаратилган. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро органлари ҳар бир ҳудуд фаолиятини ташкил этувчи
давлат бўғини ҳисобланади. Мазкур ҳокимият давлат органларининг асосий ва давлат хизматчиларининг аксарият
қисмини ўз ичига олиб, кенг доирадаги ваколатларга эгадир.
Ҳуқуқий давлат концепцияси бўйича, маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органларининг асосий вазифаси – қонуннинг
жойлардаги ижросини таъминлаш бўлиб, объектив равишда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тегишли бўлган
фаолиятнинг амалга оширилишини талаб этади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир демократик давлатда маҳаллий ижро
ҳокимияти органларини шакллантириш, ташкил этиш ва масъулиятини белгилаш масалаларига жиддий ёндашиш
лозимлигини талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 103-моддасига асосан, “Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз
ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг
қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгар бўладилар”. Маҳаллий ижро ҳокимиятининг роли, айниқса, ислоҳотлар
амалга оширилаётган ҳамда демократияга ўтиш жараёнида муҳимдир. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш, муҳим хўжалик ислоҳотларини амалга ошириш ва бозор иқтисодиётини ташкил этиш борасида асосий
масъулият ижро ҳокимияти зиммасига юклатилади. Давлат бошқарувининг мазкур органлари фуқароларнинг
манфаатларини муҳофаза қилиш борасида ишлаб чиқилган янги демократик қонунларни ҳаётга татбиқ этишда
муҳим роль ўйнайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг тадқиқ этилаётган мустақиллик илк йиллар давридаги хусусиятини тасаввур
қилиш, қандай сабабларга кўра бу тизимни ислоҳ қилиш зарурати келиб чиққанини аниқлаш учун унинг яқин тарихдаги
аҳволига изоҳ бериб ўтиш зарур. Бу тизимни ислоҳ қилиш заруратида 2008 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-бандига ва 102-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
Do'stlaringiz bilan baham: |