Baktria press


“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда 
мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”
ги Конституциявий 
қонун кучга кирганидан сўнг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига раҳбарликни амалга оширувчи ҳокимлар, 
шунингдек, халқ депутатлари Кенгашлари зиммасидаги масъулият янада кучайди. Ушбу қонун амалдаги қонунчиликка 
жиддий ўзгартиришлар киритишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошираётган сиёсий партияларнинг маҳаллий даражадаги нуфузини кўтариш, 
маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари ишида улар фаолиятини жонлантириш, сиёсий партияларга нисбатан 
маҳаллий аҳолининг ишончини ошириш мақсадида Ўзбекистонда янги институтлар, яъни 
ҳоким вазифасини 

Мухаев Р.Т. Система государственного и муниципального управления. – М.: Юнити. 2010. -С.307.


73
бажарувчи, партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув, халқ депутатлари Кенгашларини тарқатиб юбориш

шунингдек, 
партия гуруҳларига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг 
қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш 
(ҳоким истеъфосини талаб қилиш) 
институтлари қонунчиликда ўз ифодасини топди.
Эътироф этиш керак, ушбу Конституциявий қонун маҳаллий давлат ҳокимиятининг “вакиллик” ва “ижро” органлари 
орасидаги “анъанавий” тус олган эски муносабатларга нисбатан янгича ёндашувни шакллантиришга ёрдам берди. 
Мазкур ўрнатилган қоида жойлардаги давлат бошқарув тизимининг барқарорлиги ва мустаҳкамлигининг ҳуқуқий 
кафолатларини, ўзаро мутаносиблик ва мувозанатни сақлаш тизимининг самарали фаолият юритишини таъминлашга 
қаратилган.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маъмурий ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига ҳокимларнинг тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига 
ҳисобот бериши нормаси киритилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳисоботлар қандай қилиб бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш принципини ифода этади?
Давлат бошқарувида ҳокимиятлар тизимининг мустақиллиги ва самарадорлиги кўрсаткичларидан бири 
ҳисобдорликдир. Ҳисобдорлик икки вазифани ўзида мужассам этади: биринчидан, жамиятнинг ишончини оширади 
(демак, назорат шакли сифатида, шаффофлик ва очиқликдан далолат беради), иккинчидан эса, ҳар бир ҳисобот 
кўрсаткичларининг бошланғич нуқтаси мазкур ҳудуд аҳолисининг талаб ва эхтиёжлари ҳисобланади.
Ҳокимларнинг сессияларда берган ҳисоботлари, маҳаллий Кенгашларнинг мазкур ҳудудни ривожлантириш режа 
ва дастурларини ишлаб чиқишда зарур бўлган маълумотларга эга бўлиши, шунингдек, ресурларни бошқариш ва 
назорат қилишига хизмат қилади. Ресурсларнинг тўғри тақсимланиши ва бошқарилиши ҳақидаги ҳисоботлар халқ 
депутатлари, яъни аҳоли вакиллари олдида обрў ва ишонч орттиришга гаров бўлади. Ҳудуднинг ривожланиши 
эса, ўз навбатида, мамлакат ривожига тўғридан тўғри ҳисса қўшади ҳамда барқарорлик ва миллий хавфсизлигини 
таъминлаш омили сифатида намоён бўлади.
Ҳисоботлар – бу шундай назорат шаклики, унга асосан, олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборотга эга бўлиб, 
амалдаги ҳолат таққосланиб, таҳлил қилиб борилади, назорат қилиш, очиқлик ва шаффофлик нуқтаи назаридан 
халқ ишончи мустаҳкамланади. 
Ҳоким – халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ўз фаолияти ҳақида халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобот 
беради, деган норма халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентида ўз аксини 
топган.
Қонунлар ижросининг ҳолати, бюджет, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш 
ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, бошқа депутатлик назоратининг йўналишларида сессияларда 
давлат органлари ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш депутатлик назоратининг таъсирчан ҳамда самарали 
шаклидир. 
Нима учун мазкур норманинг Конституцияга киритилиши лозим деб топилди?
Конституция – бу олий юридик кучга эга бўлган давлат норматив-ҳуқуқий актидир. Конституцияда давлатнинг 
сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади. Ҳокимларнинг ҳисобдорлиги масалаласининг Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига киритилиши унинг турлича талқин қилиниши ёки ундан халос бўлиш каби ҳолатларнинг 
олдини олишга хизмат қилиб, янги норма бир-бирини тийиш ва мувозанатда сақлаш принципини янада кучайтиришга 
хизмат қилади.
Бу тизимнинг йўлга қўйилиши, ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқаролар ва кенг 
жамоатчиликни ахборот билан таъминлаш борасида амалга ошириладиган ислоҳотлар, жумладан, янги қонун 
ҳужжатларини қабул қилиш, мавжуд қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, жойларда яратилаётган 
ахборот коммуникация технологиялари ва воситаларини такомиллаштириш ҳамда янги тузилмалар ташкил қилиш, 
кўп маълумот ва ахборотлар аҳолига етказилиши учун қулай имкониятлар яратади. Халқ томонидан сайланган 
вакиллардан иборат ҳокимият вакиллик тизимининг бош вазифаларидан бири аҳоли билан ўзаро муносабатларни 
вақтида таъминлаш ва тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беришдан иборат. 
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish