70
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
•
тўртинчидан,
2014 йил 16 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103
ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, хусусан ҳокимларнинг
ҳисоботини эшитишга доир қисмининг ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида амалдаги
қонун ҳужжатларига ва Кенгашлар Регламентларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш талаб этилади. Бунда, Кенгашлар сессияларини ўтказиш тартиби ва муддатларини
аниқ белгилаш, ушбу сессияда раислик қилиш тартиби, Кенгаш қарорларини қабул қилиш
тартиб-таомиллари ҳамда ушбу қарорлар олиб келадиган ҳуқуқий оқибатларни белгилашда
зарур. Бундай ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда бугунги кундаги амалиётни ҳамда
олимларнинг назарий қарашларини, шунингдек хорижий тажрибани чуқур ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, самарали депутатлик назоратини йўлга қўйиш, хусусан маҳаллий ижро ҳокимияти
органлари мансабдор шахсларининг Кенгашлар олдидаги масъулиятини кучайтириш “Кучли давлатдан кучли
фуқаролик жамияти сари” тамойилини рўёбга чиқаришнинг гаровидир. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз Ислом
Каримов таъбири билан айтганда
“... жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги
замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий
баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам
бўлишимиз шарт”.
71
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Маҳаллий ижро ҳокимияти
органларининг масъулиятини
ошириш ва маҳаллий кенгашлар
олдидаги ҳисобдорлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси “Бошқарувнинг ҳуқуқий асослари” кафедраси доценти ю.ф.н.
Г.С.Исмаилова
Ў
збекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан киритилган “Ўзбекистон Республика-
си Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98,
103 ва 117-моддаларига)”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада
демократлаштириш ислоҳотларининг изчил давоми бўлиб, давлат ҳокимияти тузилмалари ўртасида ўзаро тийиб
туриш ва мувозанатда сақлаш принципини таъминлаш омили бўлиб намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Биз давлат қудратига ҳокимият ва бошқарув
идораларининг сони ва миқёсига қараб эмас, аксинча, уларнинг иш тизими қанчалик самара бераётганига, улар
фаолиятининг қонуний асослари қай даражада шаклланишига қараб баҳо беришимиз лозим”
1
.
Конституциянинг XXI бобида вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари
Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, ўз
ваколатига тааллуқли масалаларни ҳал этиши, маҳаллий ҳокимият органларига тегишли масалалар, уларнинг
ваколат муддати, ҳисобдорлиги, мансабдор шахсларнинг лавозимга қўйилиши ва жавобгарлигига оид нормалар ўз
ифодасини топди.
Ҳозирда кўпчилик ривожланган давлатлар давлат механизмининг тузилиши ва фаолият юритишининг негизида
ҳокимиятларнинг бўлиниши принципи ётади. Ҳокимият тақсимланиши ҳақидаги классик назария муаллифи,
француз олими Шарль Луи Монтескьенинг таъкидлашича: “Холисона бошқарувни ташкил этиш учун, ҳокимиятларни
мужассамлаштира олиш, тартибга келтириш, мўътадиллаштириш, уларни ҳаракатга келтира олишни билиш керак...”.
Бунда ҳокимият бўлиниши назариясининг моҳияти – бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш механизмини
жорий этиш, шунингдек, ҳар бир ҳокимият бири иккинчисини тўлдириб, ягона “сиёсий механизм”ни ҳосил қилиши
назарда тутилган.
Мазкур институт хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам акс этган, яъни бир вақтнинг ўзида вакиллик органининг
депутати бўлиш ва ижро органи хизмат фаолияти билан шуғулланиш ҳам мумкин. Бунда ҳокимият бўлиниш
назариясининг моҳияти ўзгараётгани йўқ, чунки энг асосий принцип – бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда
сақлаш механизми механизмлигича қолмоқда. Қолаверса, ҳокимият бўлиниш принципининг Монтескье томонидан
талқин этилишида бир-биридан мустақил равишда фаолият олиб борувчи ҳокимиятлар ўзаро муносабатининг
мураккаблигига эътибор қаратилган.
1
Каримов И.А.Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3Ж. – Т.: Ўзбекистон. 1996. -Б.13.
Do'stlaringiz bilan baham: |