63
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
•
давлат лавозими ва давлат хизматчиларининг менежменти (давлат хизматчиларини бошқариш,
давлат лавозимлари ҳисоби ва уни қайд этиш масалалари);
•
давлат хизмати мунтазам амалга оширилиши учун кадр захираларини шакллантириш ва ротация
қилиш масалаларига ойдинлик киритиш, шунингдек, давлат хизматини мунтазам равишда кадрлар
билан таминлайдиган битта мустақил орган ташкил этиш масалалари;
•
давлат хизматида профессионал салоҳият ўсганлигини баҳолаш мезонлари, яъни давлат
хизматида бир хил хусусиятларга эга кадрларнинг энг етугини аниқлаш масаласи;
•
давлат хизматчилари ва уларнинг ер(хотин) фойда ва мол-мулк ҳақида маълумоти берилиши;
(Декларация)
•
давлат хизматчисининг қасамёди масаласи.
Бинобарин, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига аниқлик киритадиган бўлсак, республикамизда барча
давлат органлари ички низомларида, йўриқномаларида ва уставларида давлат хизматчиларининг этика қоидаларига
тааллуқли нормалари белгиланган. Лекин республика доирасида унификация қилинган ягона қонун йўқ. Ривожланган
мамлакатларда “Давлат хизматчисининг этик қоидалари” тўғрисида”ги, “Давлат мансаби ва давлат хизматчисининг
мақоми” тўғрисида”ги қонунлари мавжуд. Бундан қонунларда давлат хизматчисининг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, жавобгарлик масалалари, одоб-аҳлоқ қоидалари, рағбатлантириш, совғалар олиш тартиблари,
шунингдек, давлат хизматчилигига кириш талаблар белгиланган. Республикамизда мазкур нормаларни қамраб олган
ягона қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлари эди.
Шунингдек, Давлат хизматчиларининг электрон тартибда мурожаатлар кўриб чиқиш масаласини кўриб чиқадиган
бўлсак. Юқорида э-ҳуқумат орқали расмийлаштириладиган хизмат турларини кўриб чиқдик. Аммо, “бир дарча”
тамойили ва электрон мурожаатлар масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган
“Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топган. Қонуннинг тўлақонли
қабул қилиниши мурожаатларнинг вақтида таъминланишига ва ягона ҳукумат порталининг тўлақонли ишлашига
асос бўлади.
Хулоса қилиб, мамлакатимиз кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнида давлат хизматининг
ташкилий ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жамиятимизнинг ҳозирги тараққиёт даражасига, ҳуқуқий давлатнинг
жаҳон андозаларига мос келадиган самарали давлат хизмати тизимини шакллантириб бориш муҳимлигини
таъкидлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |