Бактерия ҳужайрасининг тузилиши
Ҳозирги замон микроскопия техникаси ёрдамида бактерия ҳужайраси жуда мураккаб тузилишга эга бўлганлиги аникдаган. Бу тузилиш ҳужайранинг ҳилма хил физиологик ва биокимёвий функцияларни бажаришда иштирок этади.
Бактерия ҳужайра протопласт ва қобикдан ташкил топган. Протопластда цитоплазма ва ядро моддаси, баъзи бактерияларда ажралган ядронинг ўзи мавжуддир (2-расм).
|
2- расм.
Бактерия хужайрасининг тузилиши. (335000 марта катталаштириб кўрсатилган)
1- ҳужайра пўсти, 2 - цитоплазма мембранаси. 3 - цитоплазма
|
Бактерия ҳужайрасининг асосий массаси цитоплазмалардан ташкил топган, у асосан оқсил ва нуклеин кислотасидан иборат. Хужайранинг таркибида тахминан 80 фоиз атрофида сув ва 20 фоизча қуруқ моддалар бўлади. Цитоплазма - ярим суюқ, тиниқ каллоид массадир.
Микроб ҳужайрасида оқсиллар қатори нуклеиннг кислоталарини (РНК ва ДНК) аҳамияти жуда катта. Уларнинг ёрдамида ҳар бир организм учун мансуб бўлган оқсил ҳосил бўлади.
ДНК асосан ядрода (хромосомаларда) жойлашиб, РНК синтези учун матрица хизматини бажаради. РНК эса цитоплазмада жойлашган бўлиб, оқсилни синтезида иштирок этади. Цитоплазмада жуда кўп рибосома доначалари бўлиб, уларнинг таркибида 60 фоиз РНК ва 40 фоиз оқсил мавжуддир.
Бактерия ҳужайрасининг қариши жараёнида вакуольлар ҳосил бўлади. Уларнинг ичида ҳужайранинг шарбати, минерал тузлар ва қандлар тўпланади. Жамғарма озуқа моддалардан ҳужайрада ёғ, гликоген (ҳайвон крахмали), валютин (азотли ва полифосфатли модда) йиғилади. Пигментли бактерияларнинг ҳужайрасида ҳар хил рангдаги бўёқ моддалар ҳам жойлашади.
Ядро аппарати жуда муҳим ташкилий элсмент бўлиб, у наслнииг сақланишида ва ҳаёт жараёнларини бошқаришда катта аҳамиятга эга. Кўпчилик бактерияларни ядросининг қобиғи йўқлиги сабабли, у доимий бир шаклда бўлмайди. Шунинг учун оддий микроскопда бактериянинг ядросини топиш қийин.
Ҳозиргача бактерия ҳужайрасидаги хромосомаларнинг сони аниқ маълум бўлгани йўқ. Балки у 2-3 ёки битта халқасимон деб тахмин қилинади.
Қобиқ 3 қатламдан иборат бўлиб, ҳар бир қатлами ўз вазифасини бажаради, ҳаммаси биргалиқца эса ҳужайранинг шаклини сакдаб, цитоплазма ва ядрони ташқи муҳитнинг таъсирларидан сакдайди (нурлар, захарли модцалар ва ҳоказо). ҳужайра қобиғи бир қатор ажойиб хусусиятларга эга. У эластик, махкам ва ярим ўтказгич хусусиятига эга, бу демак, қобиг баъзи моддаларни ҳужайрага ўтказиб, бошқа моддаларни ўтказмайди. Бу хусусият микробларнинг озуқаланиши ва чиқинди чиқариш жараёнларида катта аҳамиятга эга. Шуниси қизиқарлики, у ҳужайрадаги тузлар ва органик кислоталарнинг юқори концентрациясидаги эритмалари ҳосил қилган 15-20 атм. ички осмотик босимга чидай олади.
Ярим ўтказгич қобилиятида цитоплазматик мембрананинг ҳам аҳамияти катта цитоплазматик мембрана цитоплазмани ҳужайра қобиғидан ажратиб туради.
Бактерия қобиғининг ташқи қатлами жуда юпқа бўлиб, тиниқ, шиллиқ модда билан ўралган. Баъзи бактерияларнинг ташқи қисми ўзига сувни тортиб, шиллиқяаниб, қалинлашиб, капсула ҳосил қилиб, бактерияни захарли модцалардан сақлайди.
Капсулали бактерияларнинг бири Leuconostoc mesenteroides қанд ишлаб чиқарувчиларни кўп ташвишга солади. Бу микроблар тозаланмаган лавлаги шарбатига тушиб, кўпайиб, уни бемаза шиллиқ массага айлантиради. Улар бир кечада юзлаб килограмм шарбатни айнитиши мумкин. Ацидофил қатиқда эса капсулали, фойдали бактериялар Lасtоbасtегium аcidорhilus ривожланади. Унинг капсуласи ҳужайрасига нисбатан 20 мартта каттароқдир.
Баъзи ипсимон бактериялар танаси атрофида қаттиқ ғилоф ҳосил бўлади. Ўша ғилофлар қобиғнинг қотиб қолган қатламларидан ҳосил бўлган.
Бактериялар қобиғи ўсимликлар қобиғига яқин бўлсада, уларда клетчатка бўлмайди. Бактериялар қобиғи оқсил, мўмга ўхшаш модда, липид ва хитиндан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |