Бактериялар



Download 0,82 Mb.
bet1/7
Sana23.06.2022
Hajmi0,82 Mb.
#697574
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Bakteriyalar 2022


БАКТЕРИЯЛАР

Режа:




  1. Бактерияларни ташқи кўриниши

  2. Бактерия ҳужайрасининг тузилиши

  3. Бактерияларнинг ҳаракатланиши

  4. Бактерияларнинг кўпайиши

  5. Бактерияларнинг спора ҳосил қилиши

  6. Бактерияларнинг таснифланиши



Бактерияларни ташқи кўриниши

Бактериялар жуда майда ва кўпинча 1 ҳужайрали организмларнинг умумий гурухини намаён этади.


Бактерияларнинг шакли ва ўлчами. Бактерияларнинг асосий шакли шар, таёқча ва букилган-эгилган кўринишларидир (1-расм).





1-расм.
Бактерия шакллари
а -шар кўринишидагилар: 1- кокклар,
2- стрептококклар,
3- диплококклар ва тетракокклар;
4 – стафилакоклар;
5 – сарциналар;
б – таёқчасимонлар;
6- спорасиз таёқча;
7 – спорали таёқча;
в – эгилган-букилган-буралганлар:
8 –вибрионлар;
9 – спириллалар;
10 – спирохетталар

Шар кўринишидаги бактериялар–кокклар кўпинча оддий шар кўринишида бўлади, лекин овал ёки дуккакликлар шаклида бўлиши ҳам мумкин. Кокклар якка микрокок хужайра кўринишида ёки турлича боғланган: жуфтлик-диплококклар, 4 ликлар-тетракоклар, узун ёки қисқа занжир кўринишида-стрептококклар. 8 ҳужайрадан ташкил топган куб шаклининг тўпланиши, бири иккинчисининг устига 2 ярус бўйича жойлашган Сарциналар. Шунингдек узум (бошини, шингилини) ғужумини эслатувчи тескари шаклларининг тўплами-стафилакокклар.


Таёқчасимон (цилиндрик) бактериялар узунлиги, диаметри, ҳужайра охиринипг шакли, спора ҳосил қилиши ва бошқа хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Спора ҳосил қилиш қобилияти бўйича таёқчасимон бактериялар, бактерия ва бациллага бўлинади. Бактерия деб спора ҳосил қилмайдиган микроорганизмлар айтилади, бацилла деб спора ҳосил қиладиган таёқчасимон бактериялар айтилади.
Демак, бактерия термини мужассамлашган термин бўлиб, ўз сафига бактерия, бацилла, шарсимон ва буралган микробларни бирлаштиради.
Таёқчасимон бактерияларни ҳужайралари ёлғиз холатда ёки иккитадан бирлашган диплобактериялар шаклида бўлади. Бир-бирига занжирсимон боғланган таёқчалар эса - стрептобактериялар деб аталади.
Баъзи таёқчасимон бактериялар жуда майда ва калта бўлиб, чўзилган коккларга ўхшаб кетади. Уларни коккобактериялар дейилади.
Буралган бахтериялар узунлиги, қалинлиги ва буралганлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Улар шакли бўйича вергулдан бошлаб спирал шаклида буралган узун ипларга ўхшаш бўлиши мумкин.
Вергулга ўхшаш эгилган-букилган таёқчасимон бактерия вибрион-деб аталади. Бир ва бир неча марта буралган бактериялар спирилла дейилади. Жуда кўп майда спирал шаклида буралган бактериялар спирохета - деб номлади.
Юқорида кўрсатилган бактериялардан ташқари ипсимон, кўп ҳужайрали ёки бир ҳужайрали шохчаланган бактериялар ҳамда ён ўсимталари бор турлари ҳам бўлади.
Кокк формали бактерияларнинг ўртача диаметри 0,5-1 (мкм)га тенгдир. Таёқчасимон бактерияларнинг ўртача диаметри 0,5-1 мкм бўлади, узунлиги эса 1-5 мкм. Баҳайбатлари ҳам, аммо жуда майдалари оддий оптик микроскопда кўринар кўринмас катталикдагилари (0,1-0,2 мкм) ҳам бўлади.
Бактерия ҳужайрасининг ўртача оғирлиги 4,10-13 г. атрофидадир.

М и к р о н СИ системасида (Ҳалқаро бирликлар системаси) м и к р о м е т р - деб аталади.


м и к р о м е т р (мкм) ёки ( ); 1 мкм=1.10 -3 мм



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish