Бактериялар



Download 0,82 Mb.
bet4/7
Sana23.06.2022
Hajmi0,82 Mb.
#697574
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Bakteriyalar 2022

Бактерияларнинг кўпайиши

Бактериялар иккига бўлиниш йўли билан кўпаядилар. Бунда кўпинча ҳужайранинг ўртасидан тўсиқ ҳосил бўлиб, уни иккига бўлиб, янги иккита ҳужайра барпо этади.


Кокклар диаметри бўйлаб ҳар хил йўналишда бўлиниши мумкин. Таёқчасимон ва буралган бактериялар эса, кўндалангига бўлинади. Уларда тўсиқ, асосан ҳужайра марказида бўлиб, ҳужайрани тенг бўлакларга қиз ҳужайраларга ажратади. Аммо, баъзан тўсиқ. марказдан бошқа жойларда бино бўлса, бири кичик, иккинчиси каттароқ қиз ҳужайралар ҳосил бўлиб, келажакда улар она ҳужайра катталигигача ўсадилар.
Спирохеталарда тўсиқ ҳужайрани ҳам узунасига, ҳам кўндалангига бўлиши мумкин.
Бактерияларнинг кўпайиши, уларнинг турига ва ўсиш шароитларига боғлиқдир. Баъзи бактериялар ҳар 15-20 мин. да, бошқалари эса 5-10 соатда бўлинади. Бир суткада бактериялар тез бўлиниб, жуда катта миқдорга етади. Шу сабабдан озиқ-овқат махсулотлари бактериялар таъсирида айнийди. Айниқса юқори ҳароратда сут, гўшт, балиқ, мева, разавор ва сабзавотларни тез бузулиши кузатилади.


Бактерияларнинг спора ҳосил қилиши

Фақат таёқчасимон бактерияларда - бациллаларда спора ҳосил бўлади. Спора тинч ётган ҳужайра бўлиб, унинг қобиғи вегетатив ҳужайранинг қобиғига нисбатан анча қалин ва мустаҳкамдир. Унинг таркибида сув камроқ бўлиб, ташқи муҳитнинг таъсирига анча чидамлидир. Бактерияларда фақат битта спора ҳосил бўлади. Шунинг учун спора ҳосил бўлиши, кўпайиш усули эмас, ташқи муҳитга мослашиб яшаш учун кураш қобилиятидир.


Спора ҳосил бўлишида цитоплазма ҳужайранинг ўртасига ёки четига тўпланади. Қуюқлашган цитоплазманинг атрофида икки қатламли қобиқ ҳосил бўлади. Ташқи қатлам экзина қалинроқ бўлиб, таркибида ёғ ва смола моддалари мавжудлиги сабабли спорага сув ва бошқа моддалар киришини қийинлаштиради. Ички қатлам юпқа ва эластик бўлиб, бўлажак янги вегетатив ҳужайра учун қобиққа айланади. Споралар ташқи муҳитга чидамли. Баъзи бактерияларнинг споралари бир неча соат қайнатса ҳам ўлмайди ҳамда кимёвий захарларга чидамли бўлади. Спора ҳосил бўлиши бир неча соат давом этади.
Спораларнинг шакли ва катталиги турличадир. Улар юмалоқ, тухумсимон, чўзиқ бўлиши мумкин. Агар спора ҳужайранинг ўртасида ҳосил бўлса марказий, ҳужайранинг охирига яқин жойлашса субтерминал ва охирида жойлашса - терминал спора ҳосил бўлиш – деб номланади. Баъзи бактериялар спорасининг диаметри ҳужайранинг диаметридан каттароқ бўлади. Бундай спора ҳужайранинг ўртасида жойлашса клостридиал, четида жойлашса плектридиал спора ҳосил бўлиши дейилади, ҳужайралар эса клостридия ва плектридия деб аталади.
Спораларнинг ўсиш муддати бир неча соат давом этади. Споралар юзлаб ва минглаб йиллар давомида яшаш қобилиятини сақлаб туриши мумкин. Бактерияларнинг вегетатив ҳужайралари озиқ-овқатларни айнитади (5-расм).





5-расм.
Спораларнинг ўсиш типлари:
1 — Сlostridium Mutyricum—бир учидан ўсиши; 2—Васillus subtilis— экваториал ўсиши
(1000 марта катталаштириб кўрсатилган)




Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish