Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Автор атамаси лотинча 
“auctor” сўзидан олиниб, кенгайтирувчи кишини ҳам англатар экан. 
Қадимги Римда қўшни юрт ерларини босиб олиб, мамлакат чегарасини 
янги ҳудудлар ҳисобига кенгайтирган лашкарбошилар автор дейилган 
экан

1

Ўрни келганда айтиб қўйиш керакки, “муаллиф” тушунчаси, гарчи, 
муайян асарнинг яратувчиси деган бир маънони англатсада, ўзининг атама 
сифатидаги умри давомида сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Жуда узоқ 
асрлар давомида муаллифлар бошқа одамлардан ақли, донишмандлиги, 
узоқни кўра билиши ва ҳаётий муаммоларни еча олиш салоҳиятига кўра 
кескин ажралиб турадиган шахслар сифатида қабул қилиниб келинди. 
Айниқса, Кунботиш юртларида бу ҳол яққол кўзга ташланарди. Қалам 
аҳлига “башоратчи”, “авлиё”, “кароматгўй” тарзида қараш жуда кўп вақт 
давом этди. Пушкин даврида ҳам ёзувчи-шоирлар ҳақида “мўъжизакор”, 
“пайғамбар”, ҳатто, “худо” деб ёзишгача бориб етиларди. Даврлар ўтиб, 
ижтимоий тафаккурнинг ўсиши, адабиёт одамларнинг оддий турмуш 
йўсинига яқинлашиши натижасида ижодкор шахсига муносабат ҳам жиддий 
ўзгаришларга юз тутди. Эндиликда муаллифга муайян бадиий истеъдодга 
эга, аммо ҳамма қатори одам сифатида қараш кенг ёйилиб бормоқда. 
Ҳисобга олиш керакки, муайян бадиий асарни яратган реал ҳаётдаги 
муаллиф билан шу муаллифнинг ўқилаётган асарда намоён бўлган сиймоси 
ўртасида жиддий фарқ бўлади. Муаллиф ҳам – сохт-сумбати, қадду 
қоматидан тортиб, феълу хўйи, одатларига кўра барча қатори бир одам. 
Лекин муайян бир асарда бу одам шахсиятидаги қайсидир маънавий, 
эътиқодий, руҳоний, инсоний қирралар кўпроқ намоён бўлади, яъни бадиий 
яратиқда муаллифнинг асар концепциясига айланган жиҳатлари тизими акс 
этади.
Асардаги муаллиф шу асарни ёзган одамга бир қадар ўхшасада, лекин 
айнан унинг ўзи дейиш мумкин эмас. Негаки, асарда муаллиф шахсияти 
барча қирралари билан тўла акс этмайди, балки унинг қанчалик муҳим 
бўлмасин, айрим қирраларигина намоён бўлади. Шу туфайли бадиий асар 
муаллифи ўқирманда ҳаётдагисидан тамомила фарқ қиладиган шахс 
1
Гассет-и-Хосе Ортега. Дегуманизация искусства. В книге “Современная книга по эстетике. 
Антология". –Москва.“Иностр. Лит”., 1957. с. 453. 


34 
сифатида тасаввур уйғотиши мумкин. Чунончи, ўзининг андуҳ силқиб 
турган изтиробли шеърлари билан танилган Рауф Парфи ҳаётда жуда 
дилкаш, ҳазил-мутойибага, ҳатто, масхарабозликка мойил шахс эди. 
Машҳур ёзувчи Одил Ёқубов асарларидаги муаллиф тимсолида ҳам 
адибнинг шахсиятига хос ўктамлик, шиддат яққол билиниб турарди, айни 
вақтда, П. Қодиров, О. Мухтор каби муаллифларнинг асарларидаги 
тимсоллари уларнинг ҳаётдаги қиёфаларидан жиддий фарқ қиларди. Шуни 
ҳам ҳисобга олиш зарурки, муайян асарни ёзаётган пайтдаги муаллиф 
шахси билан уни ёзгунча ёки ёзиб бўлгандан кейинги шахсни бир-бирининг 
ўрнини тўла боса оладиган шахс деб қараб бўлмайди. Негаки, айни асарни 
ёзаётган пайтда илҳом оғуши ва яратиш жўшқинлиги оғушида бўлган 
муаллиф шахси шундай ҳолга келгунча ёки ундан чиқиб кетгандан кейин 
тамомила бошқа шахсга – ижодкорга эмас, ҳамма қатори одамга айланади. 
Бадиий таҳлил асносида реал муаллиф биографиясидан, унинг илмий, 
публицистик, маърифий ва бошқа нобадиий қарашларидан узоқлашиб, 
унинг ўқилаётган ёхуд ўрганилаётган асарида намоён бўлиш йўсини, ҳаётни 
идрок этиш, тушуниш ва тасвирлаш концепцияси текширилгани мақсадга 
мувофиқ бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, асар муаллифи билан 
асардаги воқеаларни баён этаётган ҳикоячи (ровий) аралаштириб 
юборилмаслиги керак. Баъзан ҳикоячи муаллифнинг ўзи ёки мутлақо бегона 
шахс бўлиши ҳам мумкин. Муайян асарни ёзган реал ҳаётдаги одам – 
бир 
муаллиф
, айни асарнинг концепциясини белгилаб, унга ўзидаги маънавий, 
руҳий, интеллектуал сифатларни кўчирган ижодкор шахс – 
бошқа бир 
муаллиф
, баъзи асарлардагина бўй кўрсатиб, бевосита ўз номидан гапириб, 
ўқирман билан юзма-юз дардлашадиган киши образи – 
учинчи бир муаллиф
бўлиши мумкин экани ҳисобга олингандагина бадиий асар тўғри 
тушунилади ва тадқиқ қилинади. 
Ушбу масаланинг яна бир ғоят нозик жиҳати шундаки, реал биографик 
муаллифни асар концепциясини ифодалаётган ҳикоячи-автор билан, 
буларнинг ҳар иккисини айрим бадиий асарларда тасвир этиладиган 
муаллиф образи
билан аралаштириб юбормаслик керак бўлади. Бу уч 
тушунча тамомила бошқа-бошқа ҳодисалар бўлиб, ҳар бири ўзгача бадиий-
эстетик имкониятларга эгадир. Муаллиф тимсоли ўзига хос алоҳида бир 
эстетик категория бўлиб, айрим асарларда айнан авторнинг ўзи (“Ўтмишдан 
эртаклар” қиссасида” Абдулла Қаҳҳор, “Қарноқ” ва “Турғунлик йилларида” 
ҳикояларида Одил Ёқубов, “Булут тўсган ой” ҳикоясида Шукур 
Холмирзаев, “Дунёнинг ишлари” қиссасида Ўткир Ҳошимов); баъзан 
муаллиф ўйлаб топилган тўқима шахс сиймосида (“Шум бола” қиссасидаги 
Қоравой, “Жазирамадаги одамлар” романидаги Самад, “Рўё ёхуд 
Ғулистонга сафар” романидаги номсиз ҳикоячи ва бқ.) намоён бўлади.
Айнан муаллиф тимсолида бадиий шартлилик, ҳаёт билан адабиётнинг 
бир нарса эмаслиги ёрқин намоён бўлади. Айтиш керакки, адабиётда 
муаллиф образи жуда кам тасвирланади. Зеро, бу ўзига хос бадиий усул 
ўлароқ, алоҳида тадқиқ ва таҳлилни тақозо қилади. Негаки, у ҳар қандай 
асарнинг эстетик қиёфасига жиддий таъсир кўрсатади.


35 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish