Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

билиш-гносеологик
вазифасини ҳисобга олиб иш кўриш ҳам 
катта аҳамият касб этади. Илмий-техника инқилобидан олдин адабиётнинг 
бу 
вазифаси 
функциялар 
занжирининг 
бирламчи 
ҳалқаларидан 
ҳисобланилар эди. Илму фан ғоят ривожланиб, уларнинг ҳар бирида 
нечалаб тармоқлар вужудга келгандан сўнг адабиётнинг ушбу вазифаси бир 
қадар кейинги планга ўтиб бормоқда. Лекин ҳанузга қадар, ишонамизки, 
бундан кейин ҳам, бадиий адабиётнинг билиш функцияси ўз аҳамиятини 
тамомила йўқотмайди. Негаки, ҳар қандай бадиий асар, ҳатто, туйғуларнинг 
жунбиши ёхуд табиат манзарасининг бадиий тасвири ифодаси бўлмиш соф 
пейзаж тасвиридан иборат асарлар ҳам ўқирманга нимадир янги ахборот 
беради. Ўқирманнинг туйғуларигина эмас, балки тафаккури ҳам қандайдир 
бир янги тушунча билан бойийди. 
Шуниси борки, оламни билишда адабиёт фанга нисбатан тамомила 
ўзгача йўл тутади. Агар илмнинг турли соҳалари очунни муайян қисмларга 
ажратиб олиб, ҳар бири унинг ўзига тегишли қисмини текширса, адабиёт ва 
санъат 
уни 
синкретик 
йўсинда 
бир 
бутунликда 
ялписига 
ўрганади.Адабиётнинг оламни билиш ва билдириш борасида фандан 
устунлиги шунда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам адабиётнинг объекти 
тарих, фалсафа, психология, жамиятшунослик каби антропоцентрик 
йўналишидаги фанларникига ўхшаб кетсада, ҳеч қачон уларга тўла мос 
келмайди. 
Адабиётда ҳаёт ўзининг табиий кўринишида намоён бўлади. Қизиғи 
шундаки, очунни бутунисича кўрган адабиёт ҳар битта инсонни бетакрор 
ўзига хос индивидуал алоҳидаликда, тирикликнинг ўзидаги каби улкан 
билан майданинг, сабаб билан оқибатнинг, яхши билан ёмоннинг, 
миллионлар жонига зомин бўлган жаҳон уруши билан бармоққа кирган 
1
Асаб толалари, пайлар. 
2
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. IV жилд. –Т.: “Маънавият”, 2006. 6- бет. 


28 
тикан оғриғининг аралашлигида тасвирлай олади. Бу ҳол адабиётнинг 
билиш-гносеологик вазифасига бетакрорлик бахш этади. Албатта, бирорта 
фан ҳаётни бундай ола-қуроқ тартиб ва чегара билмас миқёсда текшира 
олмайди. Фан бу каби майда-чуйда тафсилотлардан четлашиб, умумий 
қонуниятни ифодалайдиган даражада мавҳумлашиши лозим бўлади. Ҳаёт 
эса яхлит, қоришиқ, конкрет йўсинда тадқиқ этилишга муҳтождирки, бу 
эҳтиёжни фақат бадиий адабиёт қондира олади. 
Борлиқни билишнинг ўзига хослиги билиш усулларининг ўзига 
хослигини келтириб чиқаради. Яъни илмдан фарқли тарзда адабиёт ҳаётни 
унинг қонуниятларини тайин этиб ва у ҳақда фикр-мулоҳаза юритиб эмас, 
балки унинг ўзини акс эттириш йўли билан билади. Шундай қилинмаса, 
қоришиқ ва айни вақтда, конкрет борлиқни англаб бўлмайди.
Атай фалсафий ёки илмий тафаккур асосида фикрлашга одатланмаган 
оддий одам томонидан олам ва ундаги ҳаёт худди адабиётда акс этганидек, 
бутунисича, бетакрор индивидуаллигича, табиий ола-қуроқлигича қабул 
қилинади. Айни шу хусусиятига кўра ҳам адабиёт орқали билиш илм 
воситасида билишдан кўра серқирра, салмоқли ва залворли бўлади.
Бадиий билишнинг хусусиятларига таянган ҳолда айтиш мумкинки, ҳар 
қандай чин адабиёт – бу ўрганиш, маърифат, баҳолаш, моделлаштириш, 
ҳис-туйғу, кечинма, ўргатиш, аммо ҳар қандай ўрганиш, маърифат, 
баҳолаш, моделлаштириш, ҳис-туйғу, кечинма, ўргатиш адабиёт 
бўлавермайди. Чунки кейингиларда образлилик бўлмагани сабаб одамни 
бефарқлик ва лоқайдлик ҳолатидан чиқара олмайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish