Бадиий таҳлил асослари


Бадиий асар ўқишнинг айнан бадиий асар ўқиш тарзида кечишига



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бадиий асар ўқишнинг айнан бадиий асар ўқиш тарзида кечишига 
эришишнинг биринчи шарти бутун ўқиш даврида ўқирман миясининг 
алоҳида тарзда йўналтирилган бўлишидан иборатдир. Бунга кўра 
ўқирман ўқиётган нарсасига ҳеч қачон бўлмаган, бошдан-оёқ уйдирма 
деб эмас, балки ўзига хос борлиққа қарагандай муносабатда бўлсин. 
Бадиий асар ўқишнинг айнан бадиий асар ўқиш тарзида кечишига 
эришишнинг иккинчи шарти биринчисининг тескарисига ўхшаб 
кўринади. Бадиий асар ўқишнинг айнан бадиий асар ўқиш тарзида 
кечиши учун ўқирман бутун мутолаа давомида ўқилаётган асарда 
тасвирланган ҳаёт бевосита реал ҳаёт эмас, балки унинг образи, бадиий 
тасвири эканини билиб туриши керак

1
,- деб ёзганди. Чиндан ҳам ҳар 
қандай бирёқламалик бадиий асарни идрок этиш, таъсирланиш ва 
тушунишни йўққа чиқариши мумкин. 
Шу тариқа, ғоят ўзига хос бир нозик ҳолат юзага келади: адабий асарда 
акс этган борлиқ шартли бўлиб, бирламчи реал борлиққа тенг эмас. Айни 
вақтда бадиий асарда тасвирланган борлиқ ўқирман томонидан чинакам 
реал бирламчи борлиқ сифатида қабул этилиши ҳам керак. Бадиий асарнинг 
одамга ҳиссий таъсир кўрсатиши айни шу жиҳатга асосланган ва эстетик 
яратиқ билан, албатта, шу ҳолни ҳисобга олиб иш кўриш лозим.
Демак, бадиий асар билан илк бор, оддий ўқирман сифатида иш 
кўрилганда, “реалистик жўнлик” ёндашувини қўллаш мумкин ва зарур, 
лекин у бадиий таҳлилнинг назарий асоси ҳам, таҳлилни амалга ошириш 
шакли ҳам саналмаслиги керак. Чиндан ҳам содда реалистик ёндашувсиз, 
яъни бадиий асарда акс этган ҳақиқатни ҳаёт ҳақиқати сифатида қабул 
қилишсиз бадиий таҳлил бўлмайди. Чунки чин ва ҳаётий деб қаралган 
тасвиргина ишловга, тасаввурга ва илмий таҳлилга озиқ беради. 
Муаллиф тушунчаси. 
Маълумки, ҳар қандай бадиий асар ким 
томонидандир яратилади. Демак, унинг ўзбекчада ёзувчи, арабчада 
муаллиф, лотинчада автор дейиладиган яратувчиси бўлади. Бадиий асарни 
туйиш, англаш ва текшириш жараёнида унинг яратувчиси бўлмиш 
шахснинг ўрнини тайин этиш катта аҳамиятга эга. Негаки, ҳар қандай 
бадиий асар, ҳатто, қачон ва ким томонидан яратилганини мутлақо аниқлаб 
1
Асмус В.Ф. Вопросы теории и истории эстетики. -М., 1968. С. 56. 


33 
бўлмайдиган оғзаки ижод намуналарининг тўқимасига ҳам муаллиф руҳи 
сингиб кетган бўлади. Бадиий яратиқнинг барча унсурлари, қурилиш ва 
жойлаштириш 
йўсинида 
муаллиф 
шахсияти, 
қарашлари, 
туйғу, 
кечинмалари акс этади. 
Алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбек тилида ҳам бирор асар 
яратувчисига татбиқан муаллиф атамасини қўллаш кенг ёйилган. 
“Муаллиф” атамаси арабча “
алафа
” ўзагидан ясалган бўлиб, у 
қўлга 
ўрганмоқ, кўникмоқ, дўстлашмоқ, севмоқ, ёзмоқ, битмоқ
сингари 
маъноларга эга. Кунботиш мамлакатларида эса асарнинг яратувчиси “автор” 
дейилади. Ушбу атама лотинчада 
айбдор, асосчи, ёзувчи
маъноларини 
англатадиган “
auctor
” cўзидан олинган. Ортега-й-Гассетнинг айтишича, 
унинг яна бир қўшимча маъноси бўлиб: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish