Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бадиий услуб. 
Бадиий асарнинг моҳиятини англаш, унинг савиясини 
белгилашда бадиий услубнинг ўрни беқиёс. Чунки услубда юқори савияда 
яратилган бадиий асарга хос икки жиҳат: шакл ва мазмундаги
 бетакрорлик 
ва
такрорийлик
намоён бўлади. Услубдаги 
бетакрорлик
муайян асарнинг 
бошқа битикларга ўхшамаслигини таъминлаган шаклий-ифодавий омилни 
англатса, 
такрорийлик
айни 
ёзувчининг 
ижодий 
ўзгачалигини 
таъминлайдиган унсурлар тизимининг эстетик мазмунга мувофиқ тарзда 
жойлашиш қонуниятидаги қайтарилишлар мунтазамлигини билдиради. 
Бадиий услубга хос айни шу жиҳат муайян қонуниятни тақозо этади. 
Ҳолбуки, ҳар қандай қонуният ҳодисаларнинг такрорланиб туришидан 
юзага келади ва шуни талаб қилади. Айни вақтда, чинакам бадиий етук 
асарлар кўпинча мавжуд эстетик қонуниятларни инкор этароқ, уларга 
жиддий ўзгаришлар киритароқ дунёга келади. Бир-бирини бутунлай инкор 
этишга ўхшаб кетадиган ушбу ҳолат аслида масаланинг моҳиятини 
теранроқ англаш йўлини очади. Чунки ҳар қандай оригинал ва бетакрор 
санъат асаридаги барча эстетик унсурлар бошқача эмас, айнан шу йўсинда 
битилиши ва жойлаштирилиши услубнинг муайян ички қонуният асосида 
юзага келганини кўрсатади. 
Адабиётшуносликка доир кўпчилик илмий манбаларда услуб деганда, 
бадиий шаклнинг муайян бир мазмунни маълум оригинал йўсинда 
ифодалашга хизмат қиладиган унсурлар бирлиги тушунилиши кенг ёйилиб 
бормоқда
1
. Ҳатто, Нобел мукофотига сазовор бўлган перулик машҳур 
романнавис Марио Варгас Льоса “Ёш романнависга хат” асарида: “
Шаклни 
икки элемент ташкил этади. Мен услуб билан композицияни назарда 
тутаяпман. ...Услуб роман шаклини ташкил қилувчи бош омил бўлсада, 
у ягона эмас

2
,- деб ёзади. Услубга хос жиҳатлар, умуман, тўғри 
белгиланган юқоридаги ёндашувлардаги бир жиҳат кишида эътироз 
уйғотиши мумкин. Яъни бу таърифда услуб бадиий асарнинг фақат шаклига 
тегишли ҳодиса сифатида изоҳланади.
Л. И. Тимофеев, В. А. Ковалёв, В. Е. Хализев сингари олимлар эса 
услубнинг ўз ичига нафақат шаклга доир сиртқи жиҳатлар, балки бадиий 
яратиқнинг мавзу, ғоя, характерлар тасвири, тил сингари барча қирраларини 
бутунисича қамраб оладиган кўламдор тушунча эканини қайд этадилар
3

Етук адабиёттанувчи олим проф. Д. Қуронов раҳбарлигида яратилган 
“Адабиётшунослик луғати”да дастлаб услуб асосан шаклга оид ҳодиса 
тарзида тушунтирилади: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish