Бадиий таҳлил асослари


Санъатни кўпроқ даражада кечиккан муносабат дейиш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Санъатни кўпроқ даражада кечиккан муносабат дейиш 
мумкин, негаки, унинг дунёга келиши билан таъсир кўрсата бошлаши 
ўртасида ҳамиша оздир-кўпдир замоний оралиқ бўлади
»
1
,- деган фикри 
ҳам бунга далил бўлади. 
Мана шундай замоний оралиқнинг борлиги ўқувчи ёки таҳлилчига 
адабий асарни ўзи яшаётган замонга мувофиқ идрок этиш, унинг бадиий 
тизимидан даврига мос завқланиш ва шунга яраша хулоса чиқариш 
имконини беради. Баъзан кейин юз берган ҳаётий ҳодисалар ёхуд ижтимоий 
тафаккур тарзидаги ўзгариш ва янгиланишлар олдин яратилган бадиий 
асарнинг тамомила бошқача қабул қилинишига сабаб бўлади. Мисол учун, 
Усмон Носирнинг бир пайтлар фахрия характерида битилган шеърий 
иқрори шоир қатағон қурбони бўлиб кетганидан сўнг мутлақо ўзгача маъно 
касб этиб, ижодкорни башоратчи мақомига кўтарди. Маълумки: 
Илҳомимнинг вақти йўқ, селдай келади, 
Жаллоддек раҳм этмай, дилни тилади. 
Аёндир бир куни айлайди хароб... 
сатрлари битилган фурсатда шоир ўзининг қатағонга йўлиқиб, Сибир 
ўрмонларида хору зор ва абгор бўлиб ўлиб кетишини хаёлига ҳам 
келтирмаган, албатта. Шеър ёзилган пайтда: “
Аёндир бир куни айлайди 
хароб...
” мисраси шоир тақдири ёхуд жисмига эмас, балки унинг таъсирчан 
ва доим безовта юрагигагина тегишли бўлган. Яъни “
Жаллоддек раҳм 
этмай, дилни тил
”адиган илҳом юракни хароб этиши тайин эди. Усмон 
Носир бу сатрга ижтимоий маъно юкламаган, ўз тақдирини башорат 
қилишни мутлақо ўйламаган, аммо юқоридаги мисра шоирнинг қатағонга 
йўлиққанидан хабардор ўқувчи учун тамомила бўлакча мазмун ташийди.
Шоир Миртемирнинг «Бетоблигимда» шеъридаги: “
Мажнунтол 
тагига ўтқазинг мени, Мен учун йиғласин, мен йиғлаб бўлдим
” 
мисралари, эҳтимол, бемор санъаткорнинг тушкун руҳий ҳолати ифодаси 
бўлгандир, холос. Совет давридаги зуғумларни билган кишининг 
дунёқараши ва диди бу шеърий қаторларни адолатсиз замондан норози 
исёнкор шоирнинг ноласи тарзида қабул қилади. Шеърдаги ўша сатрларни 
олим ва шоир Раҳимжон Раҳмат шундай изоҳлайди: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish