Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Услуб билимнинг теран 
заминига таяниб, тасвирланаётган нарсаларнинг асл моҳиятида 
намоён бўлгани учун ҳам бизга уни кўриш ва туйиш имкони берилган

1
,- 
деб ёзади. Гётенинг фикрига кўра, усул санъатнинг қуйи даражаси бўлиб, 
юқорироқ эстетик камолот босқичига кўтарилиши ҳам, тасвир табиатидан 
чекиниб, арзимас ва кераксиз нарсага айланиши ҳам мумкин. 
Услуб ва усулни фарқлаш – ҳар қандай адабий давр учун ҳам муҳим ва 
долзарб.Зеро, 
ўзгаларга 
ўхшамаслиги 
билан 
кўпчиликни 
қойил 
қолдирадиган ёзувчи ва шоирлар деярли ҳамиша бир-биридан кескин фарқ 
қиладиган икки гуруҳга бўлинадилар: бирлари ҳам шакл, ҳам мазмун 
жиҳатидан оригинал, бошқалари фақат шаклдагина ўзига хосу бу 
бетакрорлик бадиий мазмунда ўз ифодасини топмаган бўлади. 
Аввалгиларнинг услубидаги оригиналлик олам ҳодисаларини кўриш ва 
кўрсатиш 
борасидаги 
концепциянинг 
янгилигидан 
келиб 
чиқса, 
иккинчилариники фақат бошқалардан ажралиб туриш истаги натижаси 
ўлароқ юзага чиқади. 
Бадиий асарни идрок қилаётган шахс бадиий-эстетик тайёргарлиги 
қанчалик пухта бўлса, у ўқилаётган битик услубидан шунчалик бой, ранг-
баранг ва хилма-хил қирраларни топа билади. Одатда услуб борасидаги 
юмушлар бир неча босқичда амалга оширилади. 
Олдин
ўрганилаётган асар 
услубидан олинган бирламчи таассуротдан мантиқий тушунча ҳосил 
қилишга уринилади. 
Иккинчи босқичда
шу услубнинг асослари ва услубий 
ўзига хосликнинг қонунияти аниқланади. 
Учинчи босқичда
ўрганилаётган 
асар услубининг индивидуал ўзига хослигини аниқлаштириш мақсадида шу 
ёки бошқа ижодкорларнинг асарларига солиштирилади. 
Ундан кейин 
услубнинг маънодорлиги, услубий ва мазмуний асосларнинг ўзаро 
уйғунлиги аниқланади. Ниҳоят, 
бешинчи босқичда
бадиий шаклнинг барча 
унсурлари услубга қанчалик қаратилгани, услубий асосларга нечоғлик 
бўйсундирилгани, шу тариқа бадиий бутунлик юзага келтирилгани 
кўрилади. 
Хуллас, бадиий таҳлилни бадиий асарга доир асосий тушунчалар 
атрофлича ўзлаштириб олингандан кейингина амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир. 
1
Гёте И.В. Об искусстве.–Москва. 1975. С. 95. 


40 
БАДИИЙ ТАҲЛИЛ МОҲИЯТИ 
Кейинги йилларда бутун дунё миқёсида бадиий асар ўқийдиган 
кишилар тобора камайиб бораётгани борасида ташвишли фикрлар 
айтилмоқда. Бизда эса, маълум даражада тасаввур қилинадиган ҳамда ҳали 
тўлиғича англаб етилмаган сабабларга кўра, одамларнинг бадиий асар ўқиш 
даражаси янада пасайиб кетган. Аслида шахс маънавиятининг камол 
топиши учун бадиий асар ўқишнинг ўзигина етарли эмас. Асосий масала 
қандай асарларни, қандай ўқиш, таъсирланиш ва тушунишда. Юксак бадиий 
савиядаги асарлар туриб, олди-қочдилардан иборат битикни ўқиш ёхуд 
жуда гўзал адабий асарни ўқиган ҳолда ундан таъсирлана билмаслик ва 
завқлана олмаслик ҳолатлари ҳам учраб турадики, булар жамият аҳлининг 
маънавий камолотидаги нуқсонлардан дарак беради ва уларни келтириб 
чиқаради ҳам. Шунинг учун бадиий асар ўқиш билан биргаликда уни 
тушуниш ва ундан таъсирланиш муаммоси ҳамиша ижтимоий долзарб 
масала ҳисобланади. Бу борада миллат миқёсида бадиий асарларни таҳлил 
қила билиш малакасининг бор ёки йўқлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Гарчи, бадиий адабиёт инсоният билан тенгдош яратиқ бўлса-да, 
бадиий асарни таҳлил қилиш йўсинларининг илмий тадқиқи жуда ҳам узоқ 
тарихга эга эмас. Бу соҳа илмий жиҳатдан, ҳатто, адабиёт назарияси ва 
поэтика муаммоларига қараганда ҳам камроқ тадқиқ этилган. Чунончи, 
бадиий таҳлил тушунчаси кўп асрлар мобайнида ўз таърифига эга бўлмай 
келди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Оврўпо адабиётшунослигида бадиий 
таҳлилга таъриф беришга дастлабки уринишлар бўлди, лекин буларда 
кунботишликлар бадиий таҳлилга кўпроқ интерпретация (талқин) тарзида 
ёндашишга мойил эканликлари кўринди. Бундай ёндашув эса, бадиий 
асарлардан кўпроқ ижтимоий маъно қидиришга олиб келарди. Натижада 
жуда яқин даврларга қадар ҳам бадиий асар таҳлили тушунчасига ҳар 
тарафлама ва қониқарли илмий изоҳ берилмаган эди. 
Адабиёттанув илмида ҳозирга қадар ҳам бадиий таҳлил нима, у қандай 
мақсадларда амалга оширилади, унинг қандай турлари бор деган саволларга 
қатъий бир хил жавоб қилингани йўқ. Эҳтимол, бундай бир хил жавобни 
ҳеч қачон бериб бўлмас ҳам. Ҳар бир олим бадиий асар таҳлилини ўзича 
изоҳлаб келади. Ҳатто, рус олими А. Б. Есиннинг тўғридан-тўғри бадиий 
асар таҳлилига бағишлаб 2000 ва 2004 йилларда Москванинг “Флинта”-
“Наука” қўшма босмасида чоп этилган “Адабий асарни таҳлил қилишнинг 
тамойил ва усуллари” (“Принципы и приемы анализа литературного 
произведения”) 
асарида 
ҳам 
бевосита 
“бадиий 
асар 
таҳлили” 
тушунчасининг ўзи изоҳланмаган. 
Бу хилдаги камчиликларни бартараф этиш, “
бадиий асар таҳлили
” 
тушунчасининг моҳиятига кириш учун олдин бадиий таҳлил нимадан 
бошланади ва унда нималарга эътибор қаратилиши керак деган масалаларга 
бир қадар ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бадиий асар – бир қанча қисм, жиҳат, унсур, қатламлар тизимидан 
иборат мураккаб таркибга эга бутунлик. Айни вақтда асарнинг айрим 


41 
қисмлари бир-бирлари билан худди жонли вужуднинг мучалари каби 
мустаҳкам боғлиқ бўлади. Адабий асар таркибига нафақат мураккаблик, 
балки тартиблилик ва интизом ҳам хос. Бадиий асар – мураккаб ташкилий 
тузилмага эга бутунлик экани адабий яратиқнинг ички таркибини билиш, 
яъни бадиий бутунликни ташкил қилган таркибий қисмларни ажратиш ва 
уларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини англаш заруриятини юзага 
келтиради. Буни ҳисобга олмаслик, асар борасидаги қарашларни исботлаш 
заруриятини инкор қилиб, бадиий яратиққа жўн ва ўзбошимча муносабатга 
йўл очади. Бу эса, охир-оқибатда, бадиий бутунлик тўғрисидаги 
тасаввурларни қашшоқлаштириб, уни бошланғич танишув даражасига 
тушириб қўяди. 
Бадиий асарнинг таркиби бадиий таҳлил учун ғоят муҳим аҳамият касб 
этади. Ҳозирги адабиётшуносликда асар таркибини белгилаш борасида икки 
хил ёндашув бор. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish