Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Адабиёт одамни 
қутқаради деган гапни фақат инсонда болаликни уйғотиб, уни ҳаётнинг 
жиддийлигидан қутқаради, деган маънода қўллаш мумкин

1
,- деган 
фикри бадиий адабиётнинг завқланиш ҳамда ҳордиқ чиқариш хусусиятини 
акс эттириши жиҳатидан катта аҳамиятга эгадир.
Ҳар бир киши ўзининг эндигина бадиий асар ўқий бошлаган вақтидаги 
ҳолатини ёдига туширса, адабиётнинг завқлантириш-ҳедонистик миссияси 
ўқирманчилик амалиётининг илк босқичида энг муҳим функция саналиши 
мутлақо асосли ва табиий эканига иқрор бўлади. Ўқирманларнинг 
сезимларига таъсир кўрсатиб, кўнглини юмшатиб, уларни ижодкор ёхуд 
қаҳрамонларга туйғудош қила билган асаргина ўқилади ва муносабат 
уйғотади. Бадиий асарда ўқирман шахсиятининг парчаси намоён бўлсагина 
уни ўзига жалб қила олади. Демак, шахсиятга дахл қилган бадиий асар 
ўзининг завқлантириш-ҳедонистик вазифасини бажарган бўлади. Албатта, 
бадиий асарни юксак даражада идрок этиш ва теран таҳлил қилиш 
талабларидан келиб чиқилса, адабиётнинг ушбу вазифаси унчалик салмоқли 
кўринмаслиги мумкин. Лекин бадиий асардан айнан завқлантиришни 
кутадиган ўқирманлар миқдор жиҳатидан уни чуқур таҳлил қиладиганларга 
қараганда солиштириб бўлмайдиган даражада кўп экани ҳам ҳақиқатдирки, 
бундан кўз юмиб бўлмайди. Бадиий таҳлилни кучайтириш орқали савияси 
баланд ўқирманлар сонини кўпайтириш ҳар қандай миллат ойдинлари 
олдида турган муҳим вазифа саналади. 
Оғзаки ижоднинг деярли барча тури тингловчиларга роҳат бериш, 
уларни қизиқтириш, завқлантириш ва лаззатлантиришга қаратилиб 
келингани, ёзма адабиётда ҳам истеъмолчида асосан ҳедонистик ҳолат 
юзага келтиришга хизмат қиладиган чистон, луғз, муаммо, таърих, 
мувашшаҳ, китобат сингари жанр ва санъатлар мавжуд бўлгани, 
постмодернистик йўналишдаги битикларда кўнгил очишга хизмат 
қиладиган унсурларнинг тобора кўпайиб бораётгани завқлантириш-
ҳедонистик функция адабиётда ҳамма даврларда ҳам катта ўрин тутиб 
келишидан далолатдир.
Ижодкорларнинг ўз асарларини имкон қадар қизиқарли ва ўқишли 
қилиб ёзишга уринишлари ҳам айнан шу вазифа талаби натижасидир. Чунки 
ўқирманда ҳамиша ўзига завқ бермайдиган асарни ўқимаслик ихтиёри бор. 
Структурализм поэтикасининг назариётчиси Ролан Бартнинг: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish