Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet147/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

плюрал протеизмни
, яъни турлича 
дунёқараш, дид, адабий анъаналарга эга одамларнинг қачондир яратилган 
сўз санъати намунасига муносабатлари ҳам хилма-хил бўлиши табиий 
эканлигини англашни талаб этади.
Фақат муайян асарнинг талқини тарихинигина эмас, балки турли 
ижтимоий қатламга мансуб ўқирманларнинг бадиий дид ва қизиқишлари 
ҳамда адабий ижоднинг ижтимоий-тарихий илдизларини ҳам ўрганадиган 
адабий социология ва бадиий идрок психологияси фанлари билан чамбарчас 
боғланиб кетган тарихий-функционал текшириш асосида бадиий асарга 
қачондир яратилган ўзгармас адабий ёдгорлик сифатида эмас, балки идрок 
этилиши тинимсиз ўзгаришлар ичида кечадиган эстетик-коммуникатив 
тизим тарзида ёндашиш лозимлиги тамойили ётади.
Бадиий асарларни тарихий-функционал ўрганиш адабиётнинг улкан 
замоний миқёсда тушунилиши кераклигини тақозо этганлиги сабабли 
адабий матнга фақат яратилган давр маҳсули, унгагина тегишли бўлган 
ўзгармас турғун ҳодиса тарзида қараш етарли бўлмайди. Чинакам бадиий 
асар кейинги даврларга ҳам хизмат қилиб, неча-неча асрлардан сўнг яшаган 
ўқирманларгада таъсир кўрсатади, бинобарин, бу жараён қайси 
қонуниятларга кўра қандай кечишини текшириш бадиий-эстетик жиҳатдан 
мақсадга мувофиқдир. 
Адабий асарга муаллифнинг замондошлари муносабатлари, хоҳ қабул 
этиш, хоҳ инкор қилиш тарзида бўлсин, максимал даражада таъсирчанлиги 
ва бевосита бўлганлиги билан ажралиб туради. Ўша замондаги ўқирманлар 
адиб билан деярли бир хил социомаданий вазиятда яшаганликлари ҳамда 
муаллифнинг диққати тўғридан-тўғри қаратилган адресатлар бўлганликлари 
учун ҳам қонуний равишда муайян асар билан мулоқотнинг ҳақиқий кўлами 
ва чин йўналишини белгилаб берадилар. Фитрат, Қодирий ва Чўлпон ўз 


237 
даврининг виждони, ҳаммага ҳақиқатни айта оладиган юракли шахслар 
сифатида тан олинган. Лекин уларнинг ўша вақтдаги дастлабки 
ўқирманлари, айниқса, синчиларнинг бир қисмига ушбу буюк 
ижодкорларни тўғри англаб етиш насиб бўлмаган. Шунинг учун бу улуғ 
адибларнинг асарларига нисбатан асосан нохолис тарафкаш муносабат 
устунлик қилиб, ҳатто, бу санъаткорларни адабий жараёндан четлатишга 
мунтазам уринишлар уларни жисмонан йўқ қилишгача етиб борди. Демак, 
бу ижодкорларнинг бадиий яратиқларини ўша даврдаги ўқирманлар ва 
адабиётшунослар қандай идрок этишган, қабул қилишган, муносабатда 
бўлишган ва бунга нималар сабаб бўлганди, уларнинг ўша асарлари ҳозир 
қандай қабул этилаётир ва илмий изоҳланмоқда, бу ҳолнинг қандай 
сабаблари мавжуд сингари саволларга тарихий-функционал ёндашув 
воситасида жавоб берилади.
Ўзбек ўқирманларининг бир неча авлоди Фитрат, Чўлпон, Усмон 
Носир каби ижодкорларнинг асарларини ўқиш у ёқда турсин, бу 
адибларнинг номларини ҳам эшитмай яшаб ўтди. Уларнинг айрим асарлари 
билан танишиш мумкин бўлган вақтда эса, бу яратиқлардаги илкинчи 
ҳарорат, жозиба кейинги авлод ўқирманлари томонидан тўлиқ 
илғанмаслиги табиий эди. Чунки бу давр ўқирманларининг бадиий дид ва 
эстетик қарашлари ўзгача мафкуравий-эстетик постулатлар ёрдамида 
шаклланган бўлиб, бунинг устига, бошқа ижтимоий муносабатлар, ўзгача 
иқтисодий ҳолат, бўлакча сиёсий вазият, янгича маънавий-эстетик муҳит бу 
яратиқларнинг дастлабки таъсир кучини бирмунча камайтирганлиги табиий 
эди. Чунки ҳар битта даврнинг одами ўз даврининг асарларини ўқишни хуш 
кўради. Сабаби ўз даврида яратилган асарларда, табиий равишда, ўша давр 
кишиларининг руҳияти кўпроқ акс этган бўлади. Маълумки, бадиий асар 
асосан ўзиникига ўхшаш руҳиятни туйиш истагида ўқилади. Фақат филолог 
мутахассисларгина адабиёт тарихида ўтган барча асарларни ўқиш 
мажбурияти олдида турадилар. Ҳозирча бутун дунёда ҳам кўпчилиги 
бугунги адабий жараён намуналарини эмас, балки адабиётнинг узоқ 
тарихига мансуб мумтоз асарларни ўқийдиган бирорта миллат мавжудлиги 
маълум эмас. 
Айни вақтда, чин бадиий асарлар яратилган давр билан уларни қабул 
қилиш ўртасидаги замоний оралиқ ҳамда бу оралиқдаги юз берган бадиий-
эстетик, интеллектуал-мантиқий ўзгаришлар адабий яратиқларнинг асл 
баҳоси, таъсир қудрати, бадиий жозибаси, яшовчанлиги ва вақт ўлчовларига 
бўй бермас жиҳатларини теранроқ англаш, холис ҳамда муносиб баҳолаш 
заруриятини тақозо қилади. Адабиёт тарихида шундай ҳолатлар ҳам 
бўладики, асарларнинг ўз даврида у қадар аҳамият касб этмайдиган 
жиҳатлари орадан вақт ўтиши билан алоҳида нурланиб кўзга ташланади, 
кутилмаганда янгича ва теран маъно касб этади. Қачонлардир яратилган 
асар орадан вақтлар ўтиб, бошқа бир даврда замонавий хусусият касб этиб, 
ундан ўқилаётган ва текширилаётган вақтдаги шароитга ҳар жиҳатдан мос 
келадиган белгилар топилади. Бундай асарлар даврдан баланд туради, 
вақтга бўй бермайди. 


238 
Ўқирманда, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish