Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet146/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

ўрганилаётган бадиий матннинг синчилар, 
адабиёттанувчилар, актёрлар, режиссёрлар, рассомлар каби илм ва 
санъат намояндалари томонидан турли даврларда қилинган қайта 
талқинлари тарихининг ифодасидир. 
Тарихий-функционал таҳлил илк бор рус адабиётшунослигида 19 аср 
сўнгида пайдо бўлди. Александр Веселовский Данте ижодини 14 асрдаги 
гуманист-эрудитлар ҳамда 19 аср олимлари қандай талқин қилишганини 
тадқиқ этди. Сўнг Ф. Ф. Зелинский Цицероннинг ўз замондошлари ва 
кейинги давр вакиллари тарафидан қабул этилиш ва тушунилиш 
босқичларини илмий шарҳлади. И. Н. Розанов Пушкин ва Тютчев 
асарларининг турли даврларда турлича идрок этилгани ҳамда бунинг 
сабабларини тадқиқ қилди. В. М. Жирмунский Гётенинг, М. Алексеев эса 
Шекспир ижодининг рус адабиётшунослари томонидан қайси даврларда 
қандай талқин қилинганини тарихий-функционал жиҳатдан текширди. М. 
Бахтин ҳам ўзининг адабиёт тарихига доир айрим тадқиқотларида бу 
ёндашувдан фойдаланди.
Бадиий асарни илмий ўрганишнинг ўзига хос историографияси 
(тарихшунослиги) бўлмиш ушбу илмий йўналишни XX асрнинг 60-70- 
йилларида М. Б. Храпченко “
тарихий-функционал адабиётшунослик
” 
тарзида илмий истеъмолга киритди. Бадиий асарнинг ўзи эстетик-структур 
бутунлик сифатида мутлақо ўзгармагани ҳолда, давр таъсирида унинг қабул 
этилиши ва илмий изоҳланишида юз берган силжишларни англаш ҳамда 
бунинг сабабларини илмий-эстетик жиҳатдан изоҳлаш тарихий-функционал 
таҳлил йўналишининг асосий белгисидир. 
Қачонлардир яратилган асарларнинг турли даврларда турфа хил идрок 
этилишига доир муаммоларни тарихий-функционал ёндашув йўли билан 
ечиш мумкин. Мумтоз бадиий асарларнинг ўз замонида ва ундан кейинги 
даврларда эстетик идрок этилишига доир масалаларни тадқиқ этган адабиёт 
тарихчиси, табиий равишда, адабий синчилик вазифасини ҳам бажаради. 
Одатда, 
мумтоз 
адабиёт 
намуналарига 
бугунги 
кунда 
фақат 
адабиёттанувчилик нуқтаи назаридангина ёндашиш мумкин деб қаралади. 
Асар тарихий-функционал жиҳатдан таҳлил этилаётганда эса, қайсидир 
ўтган замонда яратилган асар худди бугунги адабий кечимнинг маҳсулидай, 
синчилик аспектида текширилиши мумкин бўлибгина қолмай, шундай 
қилиниши керак ҳам. Шундагина ўтмишда яратилган бадиий асарнинг 


236 
қайси жиҳатлари, қандай сабабларга кўра бевосита бугунга хизмат қилиши 
мумкинлиги аниқланади. 
Тарихий-функционал ёндашувда бадиий асарга уни қабул этишнинг 
турли даврий оралиқларда социомаданий жиҳатдан ўзгариб туриши 
контекстида ёндашилади. Адабий ижод маҳсули у бажарадиган ижтимоий, 
тарихий, фалсафий, коммуникатив, тарбиявий, маърифий ва бқ. функциялар 
нуқтаи назаридан текширилади. Бундай таҳлилда бирваракайига ҳам 
ижодкор, ҳам унинг чоғдошлари, ҳам кейинги даврлардаги ўқирманлар 
авлодининг 
дунёқарашлари, 
бадиий 
диди 
ва 
маънавий-ахлоқий 
позициясидаги ўзгаришлар динамикаси тадқиқ этилади. Тарихий-
функционал ёндашувда кўркам асарнинг белги-хусусиятлари ўқирманлар 
томонидан ундан кутилган бадиий ва ижтимой-эстетик жиҳатларга 
қанчалик мос келиши текширилади. Бунда бадиий асарнинг яратилган 
даврдаги дастлабки ўқилиши унинг муаллиф ниятига мос тарзда қабул 
қилинишининг зарур шарти саналади ва ушбу адабий асарнинг кейинги 
замоний босқичларда қандай тушунилаётгани ҳамда бунинг илмий-тарихий 
асослари ўрганилади.
Бадиий яратиқни тарихий-функционал ўрганиш адабиёттанувчи 
олимдан ўзига хос ўқирманлик 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish