Яшасин уруш – фақат угина дунёни тозалашга қодир!
»- деб
ёзади. Инсоният камолотини қирғин урушларда кўрган бу қарашнинг
қандай баҳога лойиқлиги ўз-ўзидан маълум, албатта.
Формалистик изланишлар XX асрнинг 20-30-йиллари ўзбек
шеъриятида ҳам учрайди (Олтой, Эминжон Аббос ижоди). Бу ҳолга
Абдулла Қодирий 1924 йилда “Муштум” журналига” номли мақоласида
жуда билимдонлик билан ҳажвий муносабат билдиради. XX аср адоғидаги
ўзбек адабиётида ҳам бу хилдаги изланишлар бўлган. Замонавий ўзбек
адабиётида Р. Парфининг “Адашган руҳ”, Фахриёрнинг “Аёлғу”,
“Геометрик баҳор” каби асарларини бадиий таҳлил этиш учун, баъзи
ҳолларда, бу битикларга формал ёндашиш лозим бўлади. Абдунаби
Бойқўзи, Баҳром Рўзимуҳаммад, Фахриёр, Икром Отамурод, Гўзал Бегим
шеърлари, Тўхтамурод Рустамов, Хайрулла, Наби Жалолиддин, Асад
Дилмурод, Арслон Неъмат, Абдуғани Абдиев каби адибларнинг айрим
ҳикоя, қисса ва романларида шу хилдаги изланиш самаралари бўлган
лавҳалар учрайди. Хуллас, формализмга бир қатламли жўн ҳодиса деб
қарамаслик мақсадга мувофиқдир.
229
Адабиётшунослик илмида формал метод деб номланадиган назарий
концепция ҳам борки, уни жиддий тадқиқ этиш, моҳиятини аёнлаштириш
поэтик таҳлил учун ғоят муҳимдир. Формал методга кўра, шакл
адабиётнинг моҳиятини акс эттириб, тинимсиз такомиллашиш ҳамда
ривожланиш хусусиятига эга. Формализм сингари формал метод ҳам 19-20
асрлар ушлашган вақтда дунёга келиб 1910 йиллардан бошлаб, аввал
тасвирий санъат ва санъатшуносликда, сўнг адабиёт ва адабиётшуносликда
ривожланди.
В. Дибелиуснинг «роман морфологияси»га доир қарашлари ана шу
назариянинг адабиётшуносликдаги дастлабки намоён бўлиш тарзи эди.
Формалистик методда бадиий асарнинг бутун морфологияси, таркибий
қисмлари ғоят синчиклаб ўрганилади, матн пухта ўқиб чиқилади, лекин
илмий тадқиқ этишда шаклга бевосита дахлдор бўлмаган мавзу, мундарижа,
ғоя каби жиҳатларга эътибор қаратилмайди.
Лингвист Бодуэн де Куртенэнинг тилнинг функционал тизим – муайян
вазифа бажарадиган система эканлиги борасидаги таълимотига таяниб,
формал метод тарафдорлари мазмун ва шакл яхлитлигига эътибор
қаратдилар. Формал метод Россияда ўзининг кўп тарафдорлари ва йирик
тадқиқотчиларига эга эди. В. Виноградов нутқнинг услубий шакллари, В.
Жирмунский шеърда қофия, вазн, композиция, Ю. Тинянов шеър қурилиши
ва семантика, В. Веселовский шеър қурилиши, В. Пропп эртаклар баёнидаги
тизимлилик, Р. Якобсон шеърни фонологик ўрганиш тамойили ва стилистик
семантика сингари бадиий матннинг илгарилари ўрганилмаган шаклий-
бадиий қирраларини тадқиқ этдилар.
XX асрнинг 20-йилларида, аввал, россиялик олимлар томонидан
структур поэтика, бадиий семиотика, машина тилмочлиги каби илмий
ғоялар ўртага ташланди.
Формал метод тарафдорлари «функционал поэтика» тушунчасини
қабул қилдилар ва бадиий матн поэтикаси учун синхрон (ҳозирдан келиб
чиқиб) ўрганиш камлик қилади, адабий ҳодисага диахрон (ўтмишни ҳисобга
олиб) ёндашилгандагина уни тўлиқроқ изоҳлаш мумкин бўлади деган
тўхтамга келдилар. Бунда матннинг ҳозирги ҳолати билан биргаликда у
яратилган вақтдаги шаклий-мундарижавий жиҳатлар ҳам ҳисобга
олинганда, унинг маъносига етиш мумкинлиги кўзда тутилган эди. Формал
метод тарафдорлари бадиий матн таркибини синчиклаб ўрганишга
уринадилар, бу ҳол матндаги барча жиҳатларни кашф этиш имкониятини
беради.
230
МАДАНИЙ-ТАРИХИЙ ВА НАТУРАЛИСТИК МАКТАБЛАР
Бадиий асарни маданий-тарихий деб аталмиш илмий таҳлиллаш
йўсини ҳам ўз вақтида адабий яратиқни текшириш тарихида катта ўрин
тутган. Бу ёндашув тарзи Кунботиш мамлакатлари адабиётида 19 асрнинг
ўрталаридан эътиборан анча кенг ёйилган.
Ўн тўққизинчи юзйилликнинг ўрталарида Оврўпода адабиёттанув илми
алоҳида фан сифатида ҳали тўлиғича шаклланмаган, бадиий матнга баҳо
беришнинг илмий-эстетик тамойиллари ишлаб чиқилмаган эди. Шундай
бир шароитда, бадиий асарга маданий-тарихий ёндашув йўсини дунёга
келди. Унга француз теологи, файласуф ва эстети Ипполит Тэн асос солди.
И. Гердер етакчилигидаги немис маърифатчи ва романтиклари, Ф. Гизо, О.
Тйерри,
Ж.
Мишле
сингарилардан
иборат
француз
романтик
тарихшунослари, О. Контнинг позитив фалсафаси ҳамда қисман Ш. О.
Сент-Бёвнинг “биографик метод” кўринишидаги адабий синчилиги санъат
ҳодисаларига маданий-тарихий ёндашувнинг юзага келишига ўзига хос
илмий-назарий асос бўлган.
Кунботиш адабиётшунослигидаги деярли барча оқимлар каби адабий
асарларга маданий-тарихий ёндашувнинг ҳам асосий белгиси тарихийликка
атай устувор ўрин бериб, тарихийлик тамойилининг алоҳида тадқиқот
методи даражасига чиқарилишида намоён бўлади. Асли 17-юз йилликда
пайдо бўлиб, 18 асрда илмнинг турли тармоқларига кенг татбиқ этилган
маданий-тарихий мактаб санъат асарларини замондан ташқарида туриб, у
яратилган даврга хос жиҳатларни ҳисобга олмай, ўзгармас “тўғри” ёки
“нотўғри”, “яхши” ёхуд “ёмон” ҳодиса сифатида баҳолашга асосланган
ҳукмрон догматик норматив назарияларга қарама-қарши илмий ёндашув
тарзида пайдо бўлганди. Маданий-тарихий ёндашув санъат асарларига
муайян жамият ва миллат ҳаётининг турли тарихий даврларида турлича
намоён бўладиган миллий “руҳ”нинг ифодаси сифатида ёндашиш кераклиги
тамойилига асосланади.
И. Тэн ўзининг «Санъат фалсафаси» асарида бадиий феноменга идрок
қилиниши ва англаниши мушкул бўлган бетакрор сирли ҳодиса эмас, балки
худди табиий фанларда бўлгани каби қатъий детерменизмга, яъни сабаб-
оқибат алоқадорлигига асосланадиган, тарихий вазият етилганда, табиий
равишда юзага келадиган бир эстетик ҳодиса сифатида ёндашишни кўзда
тутади.
Маданий-тарихий ёндашув мактабининг қарашлари ёйилгунга қадар
Кунботиш элларида ҳам худди Кунчиқиш юртларида бўлгани сингари
бирор асарнинг юзага келиши фақат муаллиф талантининг намоён
бўлишига боғлиқ индивидуал ҳодиса саналарди. И. Тэн санъат асарлари
тадқиқи тарихида илк бор яратилган бирор бадиий асарни фақат муаллиф
талантининг маҳсулигина деб ҳисоблаш бир томонлама ёндашув
эканлигини қайд этди. Файласуф муайян бадиий асарнинг юзага келиши
халқ руҳи, миллат тарихи ва маданиятининг тараққиёт йўли ва босқичига
боғлиқ эканлигини таъкидлади. «Санъат фалсафаси» асарида олим:
231
«
Do'stlaringiz bilan baham: |