227
социологизм одамга алоҳида қадрият сифатида ёндашмайди, балки унга
муайян жамият ёхуд ижтимоий қатламнинг бир вакилигина деб қарайди. Бу
ёндашувга кўра алоҳида шахс жамият деб аталмиш кўпчиликни ташкил
этувчи бутунликка хизмат қилиши шарт бўлган ишчи кучи саналади. Унда
шахс оммага, жамиятга қарши қўйилиб, кўпчиликнинг манфаати алоҳида
шахсникидан устувор саналади. Бу ёндашув жамият манфаати бадиий
асарнинг юзасида бўлиб, кўзга яққол ташланиб туришини талаб этади.
Ўзининг жангари кўринишларида вулгар, яъни ёввойи социологизм
ёзувчиларни жамиятнинг бирор табақаси олдида бурчдор қилиб қўяди ва
жамият талабини бажармаганликлари учун ижодкорларни ҳуқуқий ҳамда
жисмоний жазолашга қадар етиб боради.
Совет даври адабиёттанув илми асосан социологик ёндашувга
асосланиб иш кўрарди. Бу ҳол адабиётни бадииятга хос нафосат ва
нозиклигидан маҳрум этиб, яланғоч ғоялар ифодачисига айлантирарди.
Бадиий адабиётга айни шундай ёндашув кимларгадир кимларнидир қатағон
қилиш, жазолаш имкониятини беради. Айни шу хил ёндашув ҳукмрон
бўлган даврларда улкан сўз усталари қатағон қилинди, бадиий сўзни нафис
тарзда ишлатишга мойил Миртемир, Рауф Парфи каби ижодкорларнинг
расмий эътибордан четда қолишларига сабаб бўлди.
Кўнгил товланишлари меваси бўлмиш адабиётга бундай ижтимоий
жангарилик билан ёндашув унга мутлақо терс бўлган ўзга қарашни юзага
келтирмаслиги мумкин эмасди. Шу боис адабиётни ҳеч кимнинг олдида
бурчли деб ҳисобламайдиган, уни ижодкорнинг кўнгил ҳолатлари
ифодасигина деб биладиган ва шу боис нафис адабиётда, биринчи навбатда,
оригинал, ўйноқи ва бежирим шаклга устувор аҳамият берадиган
формалистик (шаклчилик) оқим юзага келади.
Матнга бундай ёндашув ижод эркинлигига тўла эришилган ёки шу
қаттиқ орзу қилинган ҳолатларда пайдо бўлади. Лекин бадиий адабиётга
формал ёндашувни қайсидир шароитда пайдо бўлиб, кейин ўз-ўзидан ўтиб
кетадиган ҳолат деб қараб бўлмайди. Адабиёт ижтимоийчиликдан безиб,
ижодкорлар бир хилликдан зерикиб, ўзгаларга ўхшамасликка астойдил
уринган шароитда бадиий ижодда, адабиёттанув илмида, бадиий таҳлилда
адабий матнга шакл талаблари асосида ёндашиш пайдо бўлаверади. Бундай
ёндашув усули шаклга маҳлиёлик бир қадар эскириб, қизиқарлилигини
йўқотгандан сўнг бир муддат кун тартибидан тушиб туриши мумкин. Шакл
инжалигига эҳтиёж сезилиши билан формализм яна эътибор қозонаверади.
Бу ҳол Кунчиқиш ва Кунботиш адабиёти тарихи ҳамда адабиётшунослиги
тажрибасида кўп бор кузатилган.
Формализм адабий оқим сифатида Кунботишда 19 аср охири ва 20 аср
бошларида пайдо бўлди. Унинг намояндалари маъноли шаклнинг жозибали,
дилни қувонтирадиган, кўзга ташланадиган бўлишига эътибор қаратганлар.
Кунботишдаги формалистлардан Андре Бретон (1896-1966) «Сюрреализм
манифести» асарида: “
Do'stlaringiz bilan baham: