Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet149/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

тарихий-типологик
назария берган маҳсули ва келтириб чиқарган 
оқибатларига кўра, алоҳида ўрин тутади. Кўпроқ халқ оғзаки ижоди 
намуналарини текширишга нисбатан қўлланиладиган бу таҳлил йўналишига 
мувофиқ фолклор асарларини алоҳида истеъдодлар томонидан яратилган 
бадиий бутунлик сифатида эмас, балки ижтимоий-тарихий жараён ривожи 
натижасида ўз-ўзидан табиий равишда келиб чиқадиган эстетик яратиқ 
тарзида изоҳлаш керак деб қаралади. Ушбу назария Советлар Иттифоқи 
адабиёттанув илмида ХХ асрнинг 30- йилларида қарор топган ва унинг 
қоидаларига анча йиллар мобайнида амал қилиб келинган. 
Тарихий-типологик ёндашув назариясига кўра, тарихда такрорийлик 
қонуни амалда бўлгани учун унда универсаллик хусусияти устувор мақомга 
эга бўлади. Бу назария фолклор асарларига дунё миқёсида кечадиган 
умумий ижтимоий-сиёсий жараён оқибатида ўз-ўзидан табиий равишда 
юзага келадиган эстетик ҳодиса ўлароқ ёндашиш керак деб билади. Унга 
кўра турли мамлакат ва миллатларда жамият бир хил ёки бир-бирига яқин 
қонуниятлар асосида тараққий этгани каби оғзаки бадиий ижод 
намуналарининг юзага келиши, ривожланиши ҳам ўхшаш қонуниятлар 
асосида содир бўлади. Бу қарашга мувофиқ фолклор асарида уни яратган 
номаълум ижодкор шахснинг индивидуаллигидан кўра, кейинги даврларда 
ушбу яратиқни такрор ижро этиб, унга турли даврларда сайқал берган 
одамлар, яъни халқнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётига хос 
хусусиятлар кўпроқ акс этади. Айни шу сабабдан очундаги барча фолклор 
асарлари ўртасида типологик, яъни универсал, такрорланувчи умумий 
жиҳатлар устуворлик қилади. Демак, оғзаки ижод намуналарини 
текширишда типологик умумийликни қидириш ва бунинг сабабларини 
изоҳлаш илмий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади.
Ушбу назарияга кўра, гўё ҳар қандай халқнинг ҳар қандай оғзаки 
бадиий обидаси бирор ижтимоий-иқтисодий формация тараққиётининг 
муайян босқичи талабига мувофиқ тарзда дунёга келади. Яъни инсоният 
тараққиёти муайян формациялардан иборат ва ҳар бир этнос муайян 
формацияни босиб ўтиш кечимида унга мувофиқ келадиган, шу тузум 
мафкурасини тўлароқ акс эттирадиган тур ва жанрдаги фолклор асарларини 
яратишга эҳтиёж сезади ва оғзаки ижоднинг ҳар қандай намунаси айни 
эҳтиёжни қондириш натижаси сифатидагина юзага келади. Шу тариқа, 
халқнинг коллектив асосда оғзаки йўсинда яратган асарлари унинг муайян 
ижтимоий тузилма сифатида босиб ўтган тарихий йўлига мутаносиб бўлади.
Совет давридаги фолклортанув илми кўп жиҳатдан айнан тарихий-
типологик назарияга таянган ҳолда ривожланди. Тарихий типологик қараш 
тизимининг илмий-назарий қоидалари ўтган асрнинг 30-йилларида В. М. 
Жирмунский, В. Я. Пропп, И. И. Толстой, И. М. Тронский, О. М. 


242 
Фрайденберг, Е. Г. Кагаров каби йирик адабиётшунос-фолклоршунос 
олимлар томонидан ишлаб чиқилган. 
Узоқ йиллар давомида ўзбек фолклоршунослигида ҳам оғзаки ижод 
намуналарини шу назария асосида текшириш ҳукмронлик қилиб келди. 
Ҳатто, ҳозирги кунларда ҳам айрим ўзбек фолклортанувчиларида шу хил 
ёндашувга майл устуворлик қилмоқда. Шу боис «Алпомиш» деярли барча 
турк халқлари, ҳатто, туркий бўлмаган айрим халқлар оғзаки ижодида ҳам 
ўз ўхшашларига эга деган қараш мавжуд. Ҳатто, Ҳомернинг 
“Одиссея”сидан ҳам “Алпомиш” илдизлари қидирилиши ана шу қарашга 
бориб тақалади. Бу қарашга кўра, бирор халққа тегишли бадиий асар 
бетакрор ижодий даҳо илҳомининг маҳсули эмас, балки тарихий жараён 
ривожининг табиий натижасидир. Шу боис бирор халқ тарихининг маълум 
босқичида юзага келган эл адабиёт асарлари дунёдаги барча бошқа 
халқларда ҳам тараққиётининг ўшандай босқичида бўлган ёки бўлади. 
Бунинг учун ўша халқ тарихий тараққиётнинг муайян босқичига етиб 
келиши ёхуд босиб ўтиши керак. Цивилизация йўлига эртароқ тушган 
айрим миллатларда эса оғзаки ижоднинг кўплаб жанрлари ўз даврида 
бўлган, аммо тарихнинг кейинги босқичида изсиз йўқолиб кетган деб 
қаралади. Холис фикрлаганда, “Алпомиш” достони билан “Одиссея” асари 
ўртасидаги ўхшашлик жуда арзимас ва мутлақо тасодифийдир. Алпомиш ўз 
куч-қудратини очиқ ва мардона йўсинда намоён этган бўлса, Одиссейнинг 
деярли барча ғалабалари қувлик-шумлик орқасида қўлга киритилади. 
Тарихий-стадиал факторга таяниб иш кўрган совет олимлари тарихий-
типологик назария асосида турли халқлар фолклоридаги умумий 
жиҳатларни, халқ оғзаки ижоди жанрлари тараққиётининг сабабларини 
тўлиғича ижтимоий ҳаётда амал қиладиган такрорланиб турувчи, мажбурий 
универсал қонунлар бирлиги ва ўхшашлиги билан изоҳлашга ҳаракат 
қилишади.
Алоҳида илҳомий ҳолат маҳсули бўлмиш эстетик ҳодисанинг турли 
мамлакат ва миллатларда ўзига хос ривожланиш қонуниятлари борлигини 
ҳисобга олмайдиган ушбу ёндашув тарзи эл адабиётининг тараққиёт 
тамойилларини ҳамиша ҳам тўғри изоҳлашга қўл келди деб бўлмайди. 
Бадиий ҳодисага илмий ёндашув йўсинлари соғломлашган ҳозирги кунга 
келиб, миллий адабиётшуносликда фолклор асарларини илмий таҳлил 
қилишда бу йўналишнинг таъсири кучи тобора камайиб бормоқда. 
Бадиий асарни ўрганиш, уни таҳлил қилишда адабий яратиққа қиёсий-
тарихий ёндашув йўсини ҳам муҳим ўрин тутади. Бадиий адабиётни қиёсий-
тарихий текшириш ёки компаративистика 19 юзйилликнинг бошларида 
пайдо бўлган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish