Бадиий таҳлил асослари


Ҳомернинг асарлари эмас, балки Ҳомер даври ҳаёти, инсоният



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet145/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Ҳомернинг асарлари эмас, балки Ҳомер даври ҳаёти, инсоният 
умрининг Ҳомер томонидан акс эттирилган босқичларининг ўзи 
гўзалдир

1
,- тарзидаги илмий қаноатлар юзага келиб, ёйилиши мумкин 
бўлди. 
Г. Лансон, Ф. Брюнетер (Франция), Ч. Брандес (Дания), В. Шерер, Ҳ. 
Ҳенер (Олмония), А. Пупин, А. Тихонравов (Россия) сингари олимлар турли 
йилларда маданий-тарихий мактабга хос қарашларнинг тарқалишига ҳисса 
қўшдилар. 
Санъат асарларига маданий-тарихий ёндашувнинг кенг тарқалиши 19 
асрнинг 70-йилларига келиб, фалсафа ва эстетика фанлари ҳамда бадиий 
ижодда натуралистик оқимнинг дунёга келишига сабаб бўлди. Лотинча 
natura
–табиат сўзидан олинган натурализм 19 асрнинг сўнгги чорагида 
АҚШ ва Оврўпода кенг тарқалган эди. Бу илмий-эстетик йўналиш ҳаётий 
реалликни айнан кўрсатиш ва инсоннинг характерини у яшаган муҳит ва 
ўзининг физиологик табиатидан айирмаган ҳолда объектив, аниқ ва бетараф 
тасвирлашни мақсад қилиб қўйган эди. Натурализм ижтимоий муҳит 
тушунчасини бевосита одамни ўраб турган катта-кичик барча маиший ва 
моддий мавжудлик тарзида англар, тасвирда инсон табиати ҳамда унинг 
маиший турмушидаги майда-чуйда тафсилотларни ҳам бирдай кўрсатиш 
керак деб ҳисобларди. Айни вақтда бу оқим тарафдорлари бадиий тасвирда 
ижтимоий-тарихий омиллар муҳим ўрин тутишини ҳам тан олар эдилар. 
Натурализм оқими И. Тэн қарашлари таъсирида асосан Францияда 
шаклланди. Табиатшунослар, яъни натуралистлар табиатни илмий изоҳлаш 
учун уни синчиклаб, биронта майда нарсани ҳам назардан қочирмай, тўлиқ 
ва батафсил ўрганганликлари каби эстетикадаги натурализм тарафдорлари 
ҳам ўз олдиларига жамият ва ундаги ҳар бир одамни шундай батафсил 
тадқиқ этишни мақсад қилиб қўярдилар. Ўн тўққизинчи асрнинг етмишинчи 
йиллари ўрталарида натурализмнинг назарий асосларини ишлаб чиққан 
таниқли адиб Эмил Золя ўз атрофига Ги де Мопассан, Ж. К. Гюисманс, А. 
Сеар, Л. Энник, П. Алексис, Э. Гонкур, А. Доде каби машҳур 
санъаткорларни бирлаштириб, адабий ижодда натуралистик мактабни 
шакллантирди. Натуралистлар илмий билиш жараёни билан бадиий тасвир 
кечимини деярли бир хил ҳодисалар деб билишарди. Улар бадиий асарларга 
ижодий-эстетик ҳодисадан кўра, “инсонга тегишли хусусиятлар акс этган 
ҳужжатлар” сифатида қарашиб, уларда билиш фаолияти босқичларининг 
қанчалик тўлиқ тасвирланишини адабий яратиқнинг қимматини 
белгилайдиган асосий мезон ҳисобладилар.
Маиший шароитни миридан-сиригача тасвирлаш ва руҳиятга доир ҳар 
қандай руҳий-ҳиссий ҳолатларнинг жисмоний-физиологик асосларини 
кўрсатиб беришга ортиқча уриниш, маънавий-эстетик ғоялар ва инсоний 
туйғулар тўлғами ифодасига етарлича баҳо бермаслик натуралистик 
адабиётнинг бадиий имкониятларини бир қадар чеклаб қўяди. Айни вақтда, 
натуралистик асарларга ҳаёт ҳақиқатининг бор бўйи билан кириб келиши 
1
Ренан Э. Собр. соч., т.1, -К.: 1902. –С. 131. 


234 
назарий қолипларни ёриб чиқароқ, баъзан бадиий асарлардаги тасвирнинг 
теран ва таъсирли бўлишига имкон яратарди. Инсоннинг маиший 
турмушини ичдан текширишга зўр бериш натижасида натуралистик 
асарларда ирсий асосларнинг ўрни бўрттириб кўрсатилди. Шу билан бир 
вақтнинг ўзида, тасвирга олинган персонажлар ҳаётига муносабат борасида 
синфий ёндашув устуворлик қиларди. Масалан, Э. Золя ўзининг “Ҳамал” 
романида Маёлар оиласига тегишли кишиларнинг бир неча авлоди 
тақдирини ҳам натурал ирсий-биологик, ҳам синфийлик нуқтаи назаридан 
акс эттиради. Шу тариқа кўпчилик натуралистик асарларда инсон тақдири 
унинг физиологик табиати ва муҳитга қатъий равишда боғлиқ экани, 
одамнинг шахси, иродаси ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги акс эттириладиган 
бўлди. Мопассан, Гюисманс каби натуралист адиблар қаламига мансуб 
қатор бадиий асарларда инсон ўз натураси ─ табиати томонидан белгилаб 
қўйилган қисмат қўлидаги ожиз қўғирчоқ ҳолида тасвир этилди. 
Натуралистларнинг бадиий адабиётга қилган энг катта хизматлари шу 
бўлдики, улар бадиий тасвирни ахлоқбозликдан, ҳар қандай тасвир 
(қисса)дан ўринли-ўринсиз ҳисса (хулоса – морал) чиқаришдай сунъий 
қолипдан қутқаришди. Улар адабиёт ҳам худди фан каби ҳар қандай ҳаётий 
материални тасарруф этиш, яъни тасвирлаш ҳуқуқига эга деган қарашни 
илгари сурдилар. Натуралист ёзувчилар ижодкор учун қаламга олиб 
бўлмайдиган сюжет ёки мавзу бўлиши мумкин эмас деган фикрга оғишмай 
амал қилдилар. Бу ҳол бадиий адабиётнинг мавзу доирасини кенгайтириб, 
адабиётни китобийликдан, сунъийликдан қутқариб, одамнинг ҳаётига 
яқинлаштирди. Айни вақтда, ҳаётий материалга боғланиб, унинг етовида 
юриш, муҳимни номуҳимдан ажратмаслик, ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришга 
ҳаддан ташқари зўр бериш баъзан сюжетсизликка, кўпинча композицион 
тарқоқликка, баъзан бадиий тасвирнинг асосий объекти бўлмиш инсонга 
худди бир жиҳозга бўлгани сингари лоқайд муносабат шаклланишига олиб 
келди. Чунки натурализм тасвирдаги ҳаётийликни асарнинг бадиийлигидан 
муҳимроқ ҳисобларди. 
19 асрнинг 70-80- йилларида натуралистик адабиёт воқеликнинг янги 
қатламларини бадиий акс эттириши, кимсасиз ва мазлум кишилар ҳаётини 
тасвирлаши, бозор, шахта, магазин, исловотхона, кўча каби “тубан” 
ижтимоий организмларнинг фаолиятини адабиётга олиб кириши, шахс ва 
оломоннинг ўзаро муносабатини текширишга уриниши, инсон руҳиятида 
онг оқими ва онгости ҳодисалари улкан ўрин тутишини бадиий тасвир 
фокусига олиши билан муайян қимматга эга бўлди.
Натурализм адабиётга ҳаётни акс эттиришнинг янгича ифода усуллари 
ва тасвир воситаларини олиб кирди. Бу адабиёт ёлғон расмий ҳаётбахшлик 
ҳамда манфаатпараст мафкуравий адабиётга қарама-қарши ўлароқ, бадиий 
тасвирга демократизм, танқидий назар, фош этиш руҳини олиб кирди. Шу 
тариқа, тасвир тажрибасини бойитиб, бадиий сўз тараққиётининг ўзига хос 
босқичига айланди. Кейинчалик пайдо бўлиб, бутун ер юзига тарқалган 
модернизм ва постмодернизм йўналишлари ҳам аслида илк турткини 
натурализмдан олган эдилар. 


235 
ТАРИХИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛ МАКТАБИ 
Бадиий адабиётни тарихий-функционал планда ўрганиш филологик 
таҳлилнинг Кунботиш юртларида анча кенг ёйилган йўналиши бўлиб, унда 
бадиий матн китобхон онги ва туйғуларига кўрсатган таъсир босқичлари, 
адабий асарнинг ўқирман онгидаги «вариантлар»ининг тарихий 
динамикаси, унинг матни билан турли даврларда танишган китобхонлар 
тасаввурида қолдирган турлича изларининг тарихини тадқиқ этиш кўзда 
тутилади. Бадиий асарни тарихий-функционал нуқтаи назардан таҳлил 
қилиш, бошқача айтганда, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish