Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet148/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

биринчидан
, муайян асарнинг тарихий-маданий илдизлари 
тўғрисида тасаввурнинг мавжудлиги, 
иккинчидан
, унда ўзининг тарихдаги 
ўрнини англаш истаги борлиги олис ўтмишда яратилган бадиий 
асарларнинг умуминсоний ва умумзамоний хусусиятларини тушунишга 
бўлган интилишнинг асослари ҳисобланади. Чинакам бадиий асарнинг 
вақтлар мобайнида кечирадиган ҳаёти доимий ижтимоий-эстетик 
ўзгаришлар оғушидаги даврлар ва маданиятлараро ижодий таъсир 
тажрибасининг адоқсиз занжиридан иборатдир. 
Бадиий савияси ва эстетик қимматидан қатъи назар, ўқирманлар 
оммасининг узоқ ва яқин ўтмишда яратилган адабий асарларга муносабати 
барча даврларда ҳам бир хил бўлавермайди. Ҳар хил ижтимоий-руҳий 
сабабларга кўра турли даврларда бу муносабат гоҳ совиб, гоҳ илиқланиб 
туради. Айниқса, яқин ўтмишдаги ёзувчиларнинг мавқеи ва уларнинг 
битикларига бериладиган баҳолар кескин ўзгариб туришга мойил бўлади. 
Негаки, бундай ҳолатда янги даврга мансуб ижодкор ва ўқирманларнинг 
яқин ўтмишдаги эстетик дид ва бадиий тасвир йўсинига танқидий ҳамда 
инкор йўналишдаги қараши кучайган бўлади. Зеро, бирор давр инкор 
этилса, унинг ўша давр нуқси акс этган адабиётини ҳам инкор қилишга 
майл кучли бўлади. Бундай ҳолларда даврлар ва адабиётлар ўртасидаги 
айирма ва қарама-қаршиликлар сунъий равишда бўрттириброқ тақдим 
этилиши ҳам тез-тез учраб туради. 
Совет тузуми ғалаба қозонганда ўтмиш адабиёти вакили бўлмиш 
кўплаб ижодкорларнинг асарлари ҳамда халқ оғзаки ижодига доир 
яратиқлар тан олинмадигина эмас, балки атай инкор этилди. Қадимий ўзбек 
адабиёти вакиллари гоҳ сарой адабиёти намояндаси, гоҳ бу ҳаётий дунёда 
яшашдан чалғитувчи мистик адабиётга мансуб ижодкорлар сифатида рад 
қилиниб, меҳнаткашларнинг ўзига хос адабиётини ишлаб чиқариш 
корхоналарида туриб яратиш ташаббуси билан чиққан ва шу тариқа дунёга 
келган кўплаб ночор битиклар пролетар адабиёти намунаси сифатида қабул 
қилинди. 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки даврида совет даври 
адабиётини ёппасига инкор этиш, бу даврда яратилган барча асарларни, 
жумладан, юксак бадиий битикларни ҳам кераксизга чиқариш, “Бой ила 
хизматчи”, “Сароб”, “Даҳшат”, “Ўғри”, “Ҳасан Кайфий” каби асарлардан 
сиёсий-мафкуравий хато ҳамда бадиий нуқсонлар топишга уринишлар 
бўлди. Совет даври ўзбек адабиёти намуналарига эгаманлик адабиётининг 
ривожига тўсиқ, уни нотўғри ижодий йўлга бошловчи зарарли ҳодиса 
сифатида қаровчилар ҳам топилди. 
Адабиёт тарихидан маълумки, адабий қарашлар ва адиблар мавқеининг 
тезкорлик билан ўзгариб турувчи динамикасида кўпинча масалани ўша давр 
ўқирманларининг катта замондош ижодкорларни ўз “кумир”ларидан 
нарироқ итаришга уринишлари муҳим ўрин тутади. Дейлик, эгаманликка 
эришилгач, ўқирманлар оммаси томонидан Уйғун, Назир Сафаров, Яшин, 
Мирмуҳсин, Ҳамид Ғулом, Рамз Бобожон, Иброҳим Раҳим каби 
ижодкорларнинг битикларини нарироқ суриб, Рауф Парфи, Тоғай Мурод, 


239 
Шавкат Раҳмон, Ҳалима Худойбердиева, Абдували Қутбиддин сингари 
қаламкашларни ижодий майдон марказига олиб чиқишга уринишлар бўлди. 
Замоний оралиқ жиҳатидан бугундан узоқлашган адабиёт, одатда, бу 
каби бадиий катаклизмларга камроқ учрайди. Аммо бадиий адабиётга 
мафкуравий ёндашув ҳукмронлик қилган шароитда, ҳатто, адабиёт тарихи 
ҳам, классикларнинг ижоди ҳам тенденциоз ёндашувдан холи бўлолмайди. 
Совет даврида Яссавий, Бақирғоний, Ҳусайний, Сўфи Оллаёр, Машраб, 
Амирий каби ижодкорларнинг битганларига синфий-партиявий нуқтаи 
назардан нохолис ёндашилгани учун уларнинг ижод намуналари чоп 
этилмаган, адабий таълимга татбиқ қилинмаганди. 
Айни вақтда, турли даврларда яшаган адабиёттанувчи ва адибларнинг 
Лутфий, Атойи, Навоий, Бобур, Огаҳий каби ижодкорларнинг асарларидаги 
бадиий юксаклик, уларнинг умрбоқийлигини таъминлаган омиллар 
борасидаги қарашларида, давридан қатъи назар, фарқли жиҳатлардан кўра 
умумий қирралар кўпроқ эканлиги ҳам аён ҳақиқатдир. Бу ҳол асл бадиий 
ҳодисалар вақт, дид ҳамда мафкуравий-эстетик ўзгаришларнинг ҳар қандай 
синовига дош бера олишини кўрсатади. 
Бадиий адабиётни тарихий-функционал ўрганиш айрим бадиий 
жиҳатдан бўш асарларнинг қайсидир бир даврда жуда машҳур бўлиб 
кетиши, кўплаб нусхаларда қайта-қайта босилиши сабабларини тадқиқ 
этишни ҳам кўзда тутади. Чунончи, Солиҳ Қаҳҳорнинг “Дайди қизнинг 
дафтари”, Н. Исмоиловнинг “Ўлимга маҳкум қилинганлар”, “Омонат ғор 
сири”, “Бургут тоғда улғаяди” сингари йўлидан адашган қиз, қотил ва 
изқувар одамларнинг саргузаштлари акс эттирилган китобларнинг оларман 
ҳамда ўқирмани кўп эканлиги боисини аниқлаш ва бунга илмий изоҳ бериш 
ҳам адабиётни тарихий-функционал ўрганишнинг вазифасига киради. Зеро, 
бу 
“асар”ларнинг 
ўқирманлар 
диди, 
дунёқараши, 
маънавиятига 
кўрсатаётган таъсири ва бунинг сабабини аниқлаш ғоят катта аҳамиятга эга 
экани шубҳасиздир. 
Маълумки, ҳар бир тарихий давр ўз ўқирманларига эга бўлади. Гарчи, 
барча даврларда ҳам ҳар хил фикрлайдиган, турлича таъсирланадиган 
китобхонлар мавжуд бўлсада, ўқийдиган омманинг кўпчилиги учун хос 
бўлган умумий универсал жиҳатларнинг борлиги ҳам ҳақиқатдир. ХХ 
асрнинг 40-60-йилларида ўзбек халқ достонлари мамлакатимиздаги шаҳару 
қишлоқларда оммавий равишда ўқилган. 60-йилларда илк детектив асар 
бўлмиш «Шохидамас баргида» қиссаси жуда машҳур эди, 60-70-йилларда 
кўпчилик томонидан «Тирик сатрлар» антологияси яширинча ўқилар эди. 
80-йилларнинг бошида «Ўлмас қоялар» романи қўлма-қўл бўлди. 
Шунингдек, Мирмуҳсин, Р. Бобожон, Н. Сафаров каби ёзувчиларнинг 
айрим асарлари ўз вақтида машҳур бўлганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. 
Аммо бу асарлар вақт синовига чидаш беролмади. Ҳозирги кунда уларни 
деярли ҳеч ким ўқимайди ва билмайди. 
XX асрнинг 70-80-йиллари иккинчи ярмига қадар Рауф Парфи 
тушунарсиз, инжиқ бир шоир ҳисобланар эди. Муҳими, бу қараш фақат 
расмий адабиётшуносликка тегишли бўлмай, кўпчилик ўқирманлар ҳам шу 


240 
фикрда эдилар. Ўтган асрнинг 90- йилларидан эътиборан бу санъаткорнинг 
асарлари миллат бадиий тафаккури ривожида ўзига хос юксак босқич 
эканлиги англаб етилди. Бир вақтлар ўзбек китобхонлари Соҳиб Жамол 
асарларини, Х. Деряевнинг «Қисмат» романини, Ё. Шукуровнинг «Қасос» 
қиссасини оммавий равишда қизиқиб ўқир эдилар. Эндиликда уларни 
деярли ҳеч ким ўқимайди, ўқиганлар ҳам эсламайди. Ҳатто, «Алпомиш»дай 
мумтоз асар ҳам бир замонлар расмий адабиётшунослик томонидан рад 
этилди. Тўғри, ушбу эпосни миллат ўқирманлари эмас, балки мафкурачилар 
инкор қилишганди. Қизиғи шундаки, сал ўтиб, достонга расмий 
адабиёттанувчиликнинг муносабати ҳам кескин ўзгарди. Бундай ҳолатлар 
ўз-ўзидан тасодифан юз бермайди, уларнинг муайян ижтимоий, 
мафкуравий, руҳий, эстетик ва функционал сабаблари бор. Тарихий-
функционал таҳлил мактаби бирор матнни текширишда айни шу 
қирраларни изоҳлашга ҳаракат қилади. 
Ижтимоий тафаккурдаги тадрижий ўзгаришлар даврни янгилайди, 
даврнинг ўзгаришлари эса ижтимоий онгга янги сифатлар бахш этади. 
Тарихий-функционал назарияга асосланган таҳлилда муаллифнинг у 
яратган бадиий асарда акс этган дунёқараши ва диди ўз замондошлари 
ҳамда миллат аҳлининг кейинги бўғинига қандай таъсир кўрсатгани, бу 
таъсирнинг сабаблари нима, миқёслари қандай эканлиги тайин қилинади. 
Бугунги кунда “Обид кетмон”, «Синчалак», «Шоҳи сўзана», «Умид», 
«Гирдоб», «Давр менинг тақдиримда», “Чинор” ва бошқа ўнлаб асарлар 
ёзилган вақтидагидан бошқача қабул қилинаётгани, «Ўғри», «Бемор», 
“Даҳшат”, “Миллатчилар”, “Ҳасан Кайфий”, “Афанди ўлмайдиган бўлди” 
ҳикоялари ўтган асрнинг 90-йилларигача ҳам фақат ўтмиш манзарасини акс 
эттирувчи асарлар деб тушунилган бўлса, бугунга келиб уларнинг ҳозир ва 
келажакка ҳам тегишли экани англаб етилди. Тарихий-фукционал таҳлилда 
бадиий асарнинг ижтимоий-эстетик функцияси тарихий даврга мутаносиб 
тарзда ўзгариб бориши ва бу кечимнинг тинимсиз давом этавериши ҳисобга 
олинади. 
О. Мухтор, X. Дўстмуҳаммад, Н. Эшонқул, С. Вафо сингари 
адибларнинг айрим насрий асарлари XX асрнинг 80-90-йилларида 
ўқирманлар томонидан ҳам, танқидчилик тарафидан ҳам яхши қабул 
қилинмади. Ҳозирда эса бу адибларнинг адабий экспериментларига ўзбек 
китобхонлари ўрганиб боришаётганлиги ушбу асарлар замиридаги бадиий 
маънонинг бир қадар идрок этилаётганидан далолат беради. «Муқаддас», 
“Одам бўлиш қийин”, «Баҳор қайтмайди», «Умид», «Машъал» сингари бир 
замонлар ўқирманлар қўлдан қўймай ўқиган асарларга бугунги 
китобхонларнинг эътибори олдингидай эмаслигининг сабаблари илмий 
тадқиқ этилиши миллат бадиий тафаккуридаги динамикани акс эттириши 
жиҳатидан аҳамиятлидир. Хуллас, бадиий асарга тарихий-функционал 
ёндашув унинг бир марталик баҳосини беришгагина эмас, балки миллат 
бадиий диди ва кўркам тафаккури шаклланишидаги ўрнини тайин этишга 
қаратилгани билан ҳам катта қиммат касб этади. 


241 
ТАРИХИЙ-ТИПОЛОГИК ВА ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ
МАКТАБЛАР 
Бадиий матнни ўрганишга доир илмий-таҳлилий ёндашувлар орасида 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish