179
ҳажм, юқори даражадаги ҳиссийлик, сюжетсиз композиция, субъектив
таассурот ва кечинмаларни ифодалашга йўналганлик сингари барча лирик
турдаги яратиқларга хос умумий белгилар мавжуд бўлади.
Лирик нутқнинг хусусиятларини таҳлил этиш кўп жиҳатдан бу турдаги
асар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нутқнинг шиддати ва суръат
(қарқин)ини текширишдан иборатдир. Негаки, нутқнинг қарқини, шиддати,
такрорийлиги каби жиҳатлар муайян кайфият ҳамда руҳий ҳолатни
ифодалашдан ташқари, ўқирманларда шу ҳолатни қўзғаш
хусусиятларига
ҳам эга бўлади.
Лирик турнинг ўзига хослиги унинг мазмун жиҳатини текширишга ҳам
таъсир қилади. Лирик шеър билан иш кўрилганда, биринчи навбатда, унинг
пафосини англаб етиш, шеърдаги етакчи ҳиссий ҳолатни илғаш ва аниқлаш
муҳимдир. Кўпгина ҳолларда лирик битикнинг пафосини тўғри аниқлаш
синчини шеърнинг бадиий мазмунга доир бошқа унсурларини таҳлил қилиб
ўтириш заруриятидан халос этади.
Тизма йўли билан яратилган бўлсада, муайян миқдорда ҳаётий
тафсилотлар акс этган лиро-эпик жанрдаги битиклар таҳлили ҳам алоҳида
эътиборни талаб қилади. Номидан кўриниб турганидек, бу хил асарларда
эпик ва лирик белгилар қоришиб, синтезлашган бўлади. Лиро-эпик асарлар
эпосдан, кучсизроқ кўринишда бўлсада, сюжетлилик, баён, образлар
тизими, реал борлиқнинг тасвири сингари жиҳатларни олади. Лирикадан эса
лирик қаҳрамон, субъектив кечинма ифодаси, нисбатан кичик ҳажмга
интилиш, шеърий нутқ ва психологизм, руҳият ифодаси каби хусусиятларни
ўзига сингдирган бўлади.
Таҳлил жараёнида лиро-эпик асарлардаги лириклик ва эпиклик
хусусиятларидаги айирмаларни кўрсатишга эмас,
балки уларнинг битта
бадиий оламдаги синтези, уйғунлашувига эътибор қаратиш керак. Бу
кечимда лирик қаҳрамон-баёнчи тимсолини таҳлил қилиш ҳал этувчи
аҳамиятга эга бўлади. Лиро-эпик асарларда баёний нутқ осонлик билан
ҳиссий-лирик нутққа ўтиб кетади, сабаби баёнчи ва лирик қаҳрамон аслида
битта образнинг ажратиб бўлмас икки қиррасидир. Шунинг учун ҳам бу
жанрда яратилган битикларда нарсалар, одамлар, воқеа-ҳодисалар баёни,
яъниким, бу хил асарларнинг барча унсурларида лирик қаҳрамон оҳанги
сезилиб туради.
Лирик асарни таҳлил қилишда матндан мантиқий хулоса чиқаришга
шошилмаслик, имкон борича,
бундай хулосани топишга, умуман,
интилмаслик керак. Лирик асар таҳлили учун, муҳими, шеърда ифода
этилган руҳий ҳолатга шеърхон ҳиссиёт оламидаги реакция, муносабатнинг
мувофиқлигини таъминлашдир. Лирик асар чуқур таҳлил туфайли
ўқирманлар томонидан тўлиқ қабул этилса ва матндаги шеърхон юрагига
таъсир кўрсатган, уни безовта қилган эстетик омиллар англаб етилса,
шунинг ўзи умумлашма хулосадир. Лирик қаҳрамон ёки шоир ҳолатини
бевосита ҳис этишга одатлантириш йўли билан шеърхон ўзгаларнинг
руҳиятини илғайдиган, бировнинг қайғусига дардкаш, қувончига шерик
180
бўла
оладиган маънавияти юксак, баркамол шахс сифатида шакллана
боради.
Лирик асарлардаги инжа бадиий санъатларни, нозик ишораларни,
кўздан яширин тасвир воситаларини пайқаш ўқирманда бадиий сўз
жозибасини туйиш қобилиятини қарор топдиради. Лирик сўз сеҳридан
завқлана билиш кишининг сезимларини нозиклаштиради, нутқ бойлигини
орттириб, фикрлаш қарқинини тезлатади. Лирик асар таҳлилига
ўқирманларнинг қалб кўзини очиш, уларда атроф олам ва одам руҳиятидаги
гўзалликларга фаол муносабат уйғотиш воситаси тарзида қараш таҳлилнинг
ижтимоий-эстетик аҳамиятини оширади.
Миллий лирикамизнинг йирик вакилларидан
айримлари мисолида
лирик асарлар таҳлили қандай амалга оширилишини кўриш мумкин.
Чўлпон шеъриятида руҳият манзаралари, инсон ҳиссиётининг зумлик
тўлғонишлари акс эттирилади. Жумладан, «Гўзал» шеърида шоир
табиатнинг жуда дилбар манзарасини яратган. Лекин у табиатдан нусха
кўчириш, борлиқнинг ўзига чиройли кўринган лавҳасини шу ҳолича тасвир
этишнигина мақсад қилмаган. Чўлпон бу тизмасида табиат тасвирига инсон
руҳини сингдиради, инсоний ҳиссиёт эса табиатга жон бағишлаб, дард
билан, одамий ишқ билан мунаввар қилади. Шоир излаётгани
тенгсиз
гўзални, даставвал, «
Do'stlaringiz bilan baham: