Улда ўз ўтидан бекиниб, кочиб, Айтадир: бир кўрдим тушдамас,
ўнгда. Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал, Ойданда гўзалдир, кунданда
гўзал!
» тарзида тасвирланади. Астойдил излаган топади деганларидек, Кун
ҳам ул малакни биргина бор кўришга муяссар бўлган. Лекин ўша биргина
учрашув унинг гўзалга ўзини унутар даражада ошиқ бўлишига кифоя
қилган. Мазкур бандда: «
Улда ўз ўтидан бекиниб, қочиб...
» мисрасига
яширинган бадиий ва ҳаётий маъно эътибордан асло четда қолмаслиги
керак. Шеърий организмдаги энг кичик ўзгачаликларни пайқай олиш уни
тушуниш сари олиб борадиган энг тўғри йўлдир. Қуёшга тик қараб, уни
кўриб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Буни шоирона истеъдодгина: «
...ўз
ўтидан бекиниб, қочиб
» тарзида ифода қила олиши мумкин. Кун фалакда
сузиб юрибди. Унга тик қарашингиз билан кўринмай қолади. Чунки
182
кўзингизни олади. Шу боис қуёш ўз ўтидан бекиниб, қочибгина мулоқотга
киришади.
Юлдуз, ой, шамол, кун тимсоллари ёрдамида лирик қаҳрамон
қалбидаги ишқ ўти алангаси нечоғлик баландлиги, ҳижрон азобининг
қанчалар оғирлиги англашилади. Чарх уриб, фарёд чекиб оламдаги энг
муқаддас нарсаси – ишқини излаётган ошиқ ноласи ўқирман қалбида ҳам
акс-садо беради. Шеърнинг сўнгги банди тўлиғича лирик қаҳрамон руҳий
ҳолатининг, кечинма-ю кайфиятининг ифодасидан иборат. Ҳажр йўлида
ўртанаётган ошиқ гўзалдан ёзғирмайди. Чунки асл туйғу миннатдан йироқ
бўлади. У висол таъмасини ҳам хаёл этмайди. Ошиқ ишқ ўтида
ёнаётганидан масрур, дард чекиш бахтидан қувончда. Шу боис, «бошини
зўр ишга бериб» қўйганидан унчалар пушаймон эмас. Мислсиз муҳаббати
ва ўртанишлари эвазига ҳеч нарса кутмайдиган чин ошиқ руҳий дунёсининг
нурли тўлғанишлари акс этган «Гўзал» шеърини шу тариқа таҳлил қилиш
унинг жозибасини тўлароқ, таъсирлироқ англаш имконини беради.
Талантли шоирларнинг шеърларидаги ҳар бир сатр ўзининг бетакрор
ранги ва товушига эга бўлади. Ўртамиёна шеърларда ҳам баъзан ўзига хос
ранг ва товушга эга сатрлар учрайди, лекин уларда фақат сатрларгина
мавжуд, холос. Бундай шеърларнинг бошдан-оёқ барча унсурлари кишини
титроққа солиб, уни ўз таъсир доирасида ушлаб туролмайди. Кўпинча бутун
шеър биргина ўринли ташбиҳ ёки қалдироқли ифодага қурилган бўлиб
чиқади. Чинакам шеърнинг эса шоҳмисраси ёки шоҳбайтини топиш қийин
кечади. Чунки ундаги ҳар бир шеърий қатор олдингисига қараганда
кучланиб, ифода қудрати ортиб, ҳиссий таъсир қуввати юксалиб
бораверади.
Шоира Зулфиянинг «Ойдинда» деб аталувчи нозик ишораларга,
ингичка ифодаларга бой соф табиат лирикасининг намунаси бўлмиш ичкин
бир шеъри бор. Шеърда охиркўклам ёмғиридан кейинги тунларнинг бирида
саноқсиз юлдузлар чарақлаган осмон, оламни оқликка ўраган ой, хаёл каби
тўзғиган булутлар гўзаллигидан ҳаяжонга тушган шахс кечинмалари,
ҳайратлари акс эттирилган. Бу шеърда бўртиб турган ижтимоий маъно ҳам,
дардкаш қалб изтироблари ҳам йўқ. Унда табиатнинг беқиёс илоҳий
гўзаллиги ва ундан ҳайратланаётган масрур кўнгил энтикишларигина ифода
этилган, холос.
Жилиб-жилмас тўлин ой,
Булут хаёлдай енгил,
Ой анҳорда қулун-той,
Гилосда шиғил-шиғил...
Тип-тиниқ сувли анҳор тинимсиз ўйноқлаб оққани боис унда акс атаётган
Ой – қулундай югурик. Ёмғир туфайли тоза чайилган гилос меваларининг
ҳар бирида биттадан тўлин Ой жилва қилади, шу боис «гилосда шиғил-
шиғил». Ҳовуз тиниқ сувга тўла, аммо у оқмайди, шу сабаб кўкдаги ой бир
ҳовуз “яхлит ойнадай бўлиб» унга ёйилган. Ойнинг “яхлит ойнадай”лиги
ойнинг ҳам худди, ҳовуз каби юмалоқ – айлана шаклида экани, яъни қизлар
тез-тез кўз ташлаб турадиган ойнага ўхшашида. Ҳовуздаги тўлин ойни ва
183
ойнани яхшироқ кўриш илинжида эгилган лирик қаҳрамон ойнада бошқа
бир ойга, яъни ўзига «рўбарў» келади. Чунки у ҳам – ойдай гўзал. Шоира
шоҳона қийинган малика янглиғ «
Do'stlaringiz bilan baham: |