Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet117/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

минг-минг юлдузни сидирғасига чайқаб, 
ерга судраб
» бормоқда: тиниқ осмоннинг ҳовуздаги аксида саноқсиз 
юлдузлар лирик қаҳрамоннинг кийимларига қадалган безаклар каби 
туюлади. Шеърхонлар мовий кўкни кийим қилиб, ундаги юлдузлардан 
безак тақиб кетаётган соҳибжамолни кўз олдиларига аниқ келтиришлари 
мумкин. 
Таҳлилда шеърдаги гўзал ўхшатишлар, кутилмаган образли 
ифодаларни кўришга, тушунишга эътибор қилинса, шеърхон олдида 
гўзалликнинг ҳадсиз дунёси очилади. Таҳлил жараёни «
Сел унутган 
кўлмаклар Мисли ойнинг сингани
» мисраларидаги чиройли ўхшатишни 
пайқашдан ташқари «сел унутган кўлмак», «синган ой» тарзидагиобразли 
ифодалар ҳақида ўйга толдириши, бу тасвирларнинг тагига етишга ундаши 
билан аҳамиятли. Таҳлил шу тарзда самимий туйғулар ифодасидан ҳайратга 
туша оладиган, чинакам шеърий сатрлар бағридаги сеҳрли гўзалликни ҳис 
қилишга қодир кишиларнинг маънавий оламини шакллантиришга хизмат 
этади. 


184 
ЭПИК АСАРЛАР ТАҲЛИЛИ
Тасвирга қамраб олинган ҳаётий борлиқ кўламининг кенглиги, 
мураккаб инсоний тақдирлар, қаҳрамонлар руҳиятидаги саноқсиз 
товланишлар муайян воқеа-ҳодисалар фонида идрок этилиши билан 
ажралиб турадиган эпик асарларни таҳлил қилиш ҳам ўзига хос ёндашувни 
тақозо қилади. Эпик асарларда персонажлар кечинмасини тасвирлаш, 
образлар ёки ҳикоячи кайфияти ифодасини беришдан кўра, шу 
туйғуларнинг пайдо бўлиш жараёни, уларнинг ҳаётий-руҳий илдизлари 
қаерда эканини кўрсатишга кўпроқ эътибор қаратилади.
Эпик асарларни бадиий таҳлил этиш ҳам кўламдор ва кўп босқичли 
кечимдир. Эпик асарларнинг энг асосий белгиси: воқеабандлик, тасвирда 
тафсилотлар мавжудлиги ва образлар тизимига эгаликдир. Қайси жанрда 
бўлишига қарамай, эпик турга мансуб асарларда муайян миқдорда 
персонажлар бўлади, улар оздир-кўпдир воқеалар қўйнида тасвирланади ва 
уларнинг табиатига хос хусусиятлар ҳодисалар тасвири асносида намоён 
бўла боради. 
Эпик асарда ҳам драмадаги сингари макон ва замонда содир бўлган 
воқелар акс эттирилади. Эпик баён нафақат эстетик, балки ташкилий 
функция ҳам бажариши кераклиги эпик асарнинг ўзига хослигини 
таъминлайдиган муҳим жиҳатлардан биридир. Нутқ эгаси, сўзловчи ёки 
баёнчи гўё олдин юз берган воқеани ҳикоя қилиб бераётгандай бўлади ва 
айни вақтда йўл-йўлакай турли ҳолатларни, персонажлар қиёфасини 
тасвирлайди, баъзан изоҳлайди. 
Эпик асарларнинг, одатда, ҳажман йириклиги, лирик турдаги асарлар 
сингари бир зарб билан ўқиб чиқиб бўлмаслиги, унинг бадиий таъсир 
кўрсатиш кечими ҳам бир неча босқичли бўлиши мумкинлиги таҳлилда 
эътиборга олиниши лозим. Бу хил асарда туйғулар оқими бир тарафга 
йўналган бўлмайди. Унда тўқнашувлар, ҳис-ҳаяжонлар, олқишу қарғишлар, 
маъқуллашу инкорлар ғоят сертармоқ, кўп фарватерли бўладики, муайян 
асар тадқиқи билан шуғулланаётган синчи ана шу сертармоқ бадиий 
оқимлар орасида калавасини йўқотиб қўймаслиги керак. Ҳажм ва кўлам 
эпик асарларни таҳлил қилишнинг ўзига хослигини келтириб чиқарган 
омиллардир.
Лирик асарларда муаллиф ҳиссиётини яшириб ўтирмайди, бутун асар 
асосан туйғулар жунбишига қурилади, кечинмалар қанчалик кучли ва 
уларнинг ифодаси қанчалик ёрқин бўлса, лирик асарлардан чиқадиган 
бадиий маъно ҳам шунчалик катта салмоқ касб этади. Эпик асарларда эса, 
муаллиф туйғуси ҳам, лирик асарларда деярли бўлмайдиган персонаж 
кечинмалари ҳам, кўпинча, очиқ ҳолда келмайди. Бу хил асарларда ҳиссиёт 
воқеалар тасвири қатига беркитилган бўлади. Қаҳрамонларни воқеалар 
оғушида кўрсатиш хусусияти эпик асарларда инсоний кечинмаларни 
тафсилотлар замирига жойлаш имконини беради ва ўқирман бу сезимларни 
илғаб олгандагина асар моҳиятини англаб етади. Таҳлилчи ўз мижозларида 
айни шу, яъни эпик асар замиридаги бадиий маънони илғаб олиб, ундан 


185 
муайян мантиқий хулоса чиқара билиш малакасини шакллантириш орқали 
асарнинг ҳаётий ва бадиий жозибасини кашф эта олиши керак. 
Таъкидлаб айтиш керакки, таҳлил қилинадиган асар ҳажман қанчалик 
йирик, воқеалар тасвири қанчалар серқатлам, персонажлар сони нечоғлик 
кўп бўлмасин, эпик асар мазмунини қайта сўзлаб бериш бадиий таҳлил 
сифатида тақдим этилиши мумкин эмас. Бунинг учта сабаби бор. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish