Бадиий таҳлил асослари


Турон кенгликлари сориғдан сориғ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Турон кенгликлари сориғдан сориғ, 
Улкан бир ўлакса ётгандай гўё...
” Забун ватан, аввало, содиқ 
фарзандларини асрамайди, қадрламайди. Қуллик ҳамиша миллат 
эгаларининг қадрсизланишидан бошланади. Бўйсундирилган юртда Ватан 
йўлида тўкилган қоннинг баҳосини билгудай, уни ўлчашга урингудай зот 
йўқ. Шу боис шоир: “
Жоним жуда арзон... Жудаям арзон, Арзондир бу 
юртда тўкилган қонлар...
”,- деб ёзади. Ш. Раҳмон кўнгил, миллат ва ватан 
ҳақида ҳамиша андуҳли битарди. Аммо улар ёруғ манзилларга интилган 
некбин соликнинг андуҳлари эди. Шу маънода, шоир келган тўхтам айни 
ҳақиқатдир: 
Порлар тошга дўнган сўзларим, 
порлар мангу одамий руҳим, 
порлар Ҳаққа ташна кўзларим, 
худо берган мангу андуҳим, 
ёруғ андуҳим... 


109 
Шавкат Раҳмон шеърларини синчиклаб ўқиган одамга шоир тирик 
эканлигидан, бу ҳаётда яшаётганидан хижолат тортаётгандай туюлаверади. 
Бу ҳол унинг битганларида бот-бот бўй кўрсатади: “
Кўпроқ яшаб қўйдим 
шекилли
”,- дейди бир шеърида. Шоир норасо элни, нораво ватанни ташлаб 
кетишга шошилиб яшагандай... Шунданмикин киши Усмон Носирни 
ўтоғаси сифатида кўз олдига келтиролмагани каби Шавкат Раҳмонни ҳам 
олтмиш ёшли оқсоқол сифатида тасавур қила олмайди. Бутун бир миллату 
ватаннинг дардини ортмоқлаган мажруҳ кўнгил билан шунча йил йўл босиб 
бўлмайди, албатта.
Ш. Раҳмон ўзини аямайдиган, зиммасидаги юкини енгиллатишни 
ўйламайдиган йўл аҳлидан эди. Шунгамикин, у ёлғон дунёда эллик йил ҳам 
яшамади. Уни жуда вақтли ташлаб кетди. Аммо умр фақат яшалган 
йиллардан иборат эмас. Қилган амаллар ҳисоб. Бир вақтлар Шавкат Раҳмон 
элликка кирганлар ҳақида ёзганди: 
Бир нечта юзи бор... 
Хатар чоғида 
юзин алмаштирар худди терликдай, 
зиён-заҳмат кўрмай, баҳор боғидай – 
бир кун кириб келди элликка. 
Бу мисралар унинг элликка кирган ва ундан ошиб кетган жўраларини, эрта 
бир кун элликка кирадиган иниларини одам деган улуғ номга муносиброқ 
яшашга ундаб туради. Чинакам ижодкор башоратчи бўлади. У хоҳлаб-
хоҳламай, ўз бахтини ҳам, бахтсизлигини ҳам башорат қила билади. Негаки, 
у – ғайб олами билан сирдош,ўша ёқнинг мухтор вакили. Шу боис ҳам 
ернинг ташвишлари, рўзғорнинг муаммолари уларни камроқ безовта 
қилади. Улар ўз юксак маъволарида яшай билганликлари учун ҳам 
баланддирлар. Яхшиямки, оламда қалби буюрганидай яшай оладиган, 
тўсиқларга қарамай кўзлаган манзилига интилаверадиган ўжар зотлар бор. 
Бу серғавғо дунё шундайлар елкасида турибди. 
Баланд руҳ, эркин кўнгил атрофга тийрак назар билан ҳушёр қараш 
имконини беради. Руҳ уйғоқлиги, кўнгил эркинлиги шоирга кутилмаган 
ташбиҳларни тақдим этади. Руҳи қолипда бўлган кишининг фикри ҳам, 
туйғулари ҳам бўғовда ва унинг яратиқлари эса ҳамиша қафасдадир. Чунки 
фикр ҳам, туйғу ҳам яратиқ сифатида яратувчисининг қандайлигига боғлиқ. 
Шавкат Раҳмон эркин руҳ кишиси сифатида тортган жафолари, туйган 
руҳий изтиробларига қарамай некбин бўла олди, эзгуликка умид қила 
билди:
...Бироқ ерда мангу яшайдир 
кўҳна юзим, ўйчан кўзларим, 
демак, ўлмас бу дунёда ҳеч 
худо берган эзгу сўзларим... 
Оташин шоир ва дилбар шахс Шавкат Раҳмоннинг эзгу сўзлари 
мангуяшагай! 


110 
Кўринадики, бадиий асарни илмий таҳлил қилишда мақсад аниқ 
белгилаб олиниши, синчи бадиий битикларга ёндашишда том маънода 
холис бўлиши, унда ижобий ёки салбий муносабатни асар муаллифи шахси 
эмас, балки асарнинг матни уйғотиши, текширилаётган асар, умуман, 
адабиёт тарихи ёхуд, хусусан, муайян адабий жараён миқёсида баҳоланиши 
кўзда тутилиши лозим. 


111 
КЎРКАМ АСАРНИНГ ЎҚУВ ТАҲЛИЛИ 
Ўқув ёки дидактик таҳлилни уюштиришнинг назарий асосларини 
белгилашдан олдин унинг илмий-филологик таҳлилдан фарқини аниқлаб 
олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аслида, дидактик таҳлил ҳам худди илмий 
таҳлил янглиғ бадиий матннинг сирини кашф этишга, муаллифнинг 
ниятини англашга, асар жозибасини таъминлайдиган жиҳатларни 
аниқлашга қаратилган фаолиятдир. Кўринадики, ўқув таҳлили бир қатор 
қирралари билан филологик таҳлилдан муайян даражада фарқ қилсада, унга 
зид жараён эмас. Ҳар қандай дидактик таҳлил илмий таҳлил даражасига 
кўтарилишга интилади ва унга яқинлашганда ўқув таҳлилидан кўзда 
тутилган мақсадга тўлиқ эришилган бўлади. Айни вақтда, бадиий асарни 
дидактик таҳлилнинг филологик таҳлилдан жиддий фарқи ҳам бор. 
Ўқув таҳлилининг асосий ўзига хослиги шундаки, у илмий таҳлил 
сингари фақат бир кишининг ихтиёрий ва эркин илмий-эстетик фаолияти 
натижаси бўлиб қолмай, балки ҳамиша жамоа бўлиб амалга ошириладиган 
педагогик-психологик ва бадиий-эстетик жараёндир. Педагогик мақсадга 
йўналтирилганлик дидактик таҳлилнинг асосий белгиси бўлгани ва ҳар 
қандай педагогик тадбир ҳамиша камида икки киши томонидан юзага 
келтирилгани учун дидактик таҳлил коллектив фаолиятдир. Агар филологик 
таҳлил, асосан, ёлғиз олимнинг ақлий фаолияти натижаси бўлса, ўқув 
таҳлили ўқитувчининг ўқувчилар, филолог-олимларнинг талабалар билан 
бевосита мулоқоти мобайнида амалга ошириладиган таълимий тадбирдир. 
Дидактик таҳлилнинг иштирокчилари ҳамиша биттадан кўп бўлади ва барча 
ақлий-эстетик операциялар муайян макон ва замон чегараси ҳамда 
қатнашчиларнинг имконияти-ю савияси ҳисобга олинган ҳолда амалга 
оширилади.
Ўқув таҳлилидан мақсад бадиий асарнинг тўғри қабул қилинишини 
таъминлаш орқали ўқувчи ва талабаларда бадиий асарни тўғри изоҳлаш 
малакасини қарор топдириш билан бирга уларда эзгу ахлоқий сифатларни 
шакллантиришдан иборатдир. Дидактик таҳлилнинг вазифалари сирасига 
бадиий асарнинг ўзига хослиги, жозибаси ва таъсир қилиш сабабларини 
аниқлаш йўли билан ўқувчи ва талабаларда таъсирчан қалб, ҳассос 
туйғулар, соғлом эстетик дид, равон ва ифодали нутқ шакллантириш 
кабилар киради. Шунга кўра ўқув таҳлилига 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish