Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet87/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

янги ўзбек адабиёти
деб аталиши лозим 
бўлган адабиёт тараққиётида бадиий тасвирнинг шартли равишда қуйидаги 
босқичлари босиб ўтилганини қайд этиш мумкин: 
а) баён қилиш (XIX аср иккинчи ярмидан XX аср бошларигача); 
б) тасвирлаш (XX асрнинг 30-йилларигача); 
в) акс эттириш (XX асрнинг 50-60- йиллари); 
г) ифодалаш (XX асрнинг 70-80-йиллари); 
д) тадқиқ этиш (XX асрнинг 90-йилларидан ҳозиргача). 


125 
Кўркам тасвирни бу тарзда босқичларга бўлишда миллий адабиётдаги 
мутлақ ҳукмрон ҳолат эмас, балки етакчи йўналиш, тенденция ҳисобга 
олинади. Негаки, фавқулодда талантга эга ижодкорларнинг айрим 
яратиқлари турли адабий қонуниятлардан юқори турганликлари билан 
тараққиётнинг умумий йўналишларидан фарқ қилиши мумкин. Бундай 
бадиий 
яратиқларни ҳамиша ҳам умуммиллий тараққиётга хос 
тамойиллар билан изоҳлаб бўлмайди.
Асрлар мобайнида бадиий асарга фақат эстетик феномен тарзида 
ёндашиб келинган Туркистонда XIX аср иккинчи ярмидан эътиборан 
адабиёт зиммасига ижтимоий юк ҳам ортила бошланиб, XX аср бошларидан 
бадиий асарда қандай ғоя ифодалангани ўта муҳим хусусият саналадиган 
бўлди. Шу боис бу даврда яратилган аксар битикларда мумтоз 
адабиётдагидан кескин фарқ қилароқ, муаллиф фикр ва туйғуларининг 
баён 
қилиниши
биринчи планга чиқди. Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз каби 
санъаткорларнинг маърифатчилик йўналишидаги, айниқса, Беҳбудий, 
Тавалло, Авлоний, Фитрат, Ҳамза, Қодирий ва бқ. жадид ижодкорларнинг 
очиқ дидактик-ахлоқий ва ташвиқий-чақириқ йўсинидаги асарлари бунга 
мисол бўлади.
Ўзбек адиблари кўп асрлик миллий ифода йўсинидан бир қадар 
узоқлашиб, Кунботиш таъсиридаги очун адабиёти тажрибасини ўзлаштира 
борганлари сари советлар ҳукмронлигининг дастлабки даври, яъни ХХ 
юзйилликнинг 20-йиллари мобайнида оддий меҳнаткашлар ҳаёти ва хатти-
ҳаракатларининг ижтимоий илдизини тасвирлаш тажрибаси шакллана 
борди. Ижодкорлар эндиликда тасвирдан келиб чиқадиган маъно, 
тўғрироғи, ғояни олдингидай, очиқ баён этиш ўрнига асарлардаги 
образларнинг хатти-ҳаракат ва руҳиятини 
тасвирлаш
га кўпроқ эътибор 
қарата бошладилар. Бу босқичда бадиий тасвирга олинган одамнинг ҳамма 
жиҳати эмас, балки муаллиф асар учун зарур деб ҳисоблаган қирраларини 
илғаб олиб, саралаб, тасвирлашга кўпроқ диққат қилинди. Негаки, адабий 
сиёсат ҳам айнан адиблардан умумлаштиришни талаб этаётган, одамда 
одамдан кўра муайян ижтимоий табақанинг вакилини кўришга мойиллик 
билдираётган эди. А. Қодирийнинг “Шубҳа”, “Обид кетмон”, Ҳ. Шамснинг 
“Душман”, Ғ. Ғуломнинг “Йигит”, “Чорбозорчи” каби битиклари шу 
йўналишдаги асарларга мисол бўлади. Бу босқичда дунёга келган кўплаб 
битикларда қаҳрамоннинг хатти-ҳаракат ва ўйларини тасвирлаш етакчилик 
қилади. 
Миллий адабиётда воқелик ва одамни бадиий ифодалаш тажрибаси 
ортиб бориши асносида 
акс эттириш
босқичига ўсиб ўтилди. Энди ҳар бир 
адабий персонажнинг муайян ижтимоий табақа вакили эканлигини 
кўрсатиш билан бир вақтнинг ўзида унинг ўзига хос алоҳида одам сифатида 
ҳам акс эттирилишига эътибор қаратиладиган бўлди. Бу даврда ўзбек 
ёзувчилари учун баён ҳам, тасвир ҳам эмас, балки одамлар турмушини реал 
борлиқдагидай 
акс эттириш
асосий эстетик мезонга айланди. Бу босқичда 
ҳаётий реалликни кўрсатиш ёки тасвирнинг борлиқдагидай амалга 
оширилиши 
муҳим 
саналадиган 
бўлди. 
Тўғри, 
ҳаёт 
ҳақиқати 


126 
тушунчасининг ўзи у вақтда ҳукмрон мафкура ўлчовига мувофиқ, демакки, 
реалликнинг ўзига зид англашилар эди. Лекин кўнгилдан, руҳиятдан кўра 
воқеликдаги ҳодисаларни тасвирлаш ўзбек адабиётидаги етакчи 
тенденцияга айланди. Бу ҳол адабиётда мавзунинг устуворлик қилишига 
олиб келди. Шу сабабли ҳам пахтакорлар мавзуси, чўлқуварлар мавзуси, 
ойдинлар мавзуси, ишчилар мавзуси сингари шахснинг ички оламини эмас, 
балки мутахассиснинг ишлаб чиқаришга доир муаммоларини акс эттиришга 
эътибор қаратилган “адабиёт” пайдо бўлди. Шунга мувофиқ йўсинда 
бадиий таҳлилда ҳам асарлар унда қандай ҳаётий муаммо акс эттирилганига 
кўра баҳоланадиган бўлди. 
ХХ асрнинг 70-йилларидан эътиборан одамга фақат ишлаб 
чиқарадиган, мудом синфий муносабатлар қуршовида ҳаёт кечирадиган 
муайян ижтимоий қатламга мансуб ҳодиса тарзида қараш унинг мавжудлик 
моҳиятини изоҳлаш учун етарли эмаслиги бир қадар англаб етилгани боис 
ўзбек адабиётида одамнинг меҳнати, хатти-ҳаракатларигина эмас, унинг 
ўйлари, кўнглидан кечадиган чигал руҳий жараёнларни 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish