Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet83/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

оммавий (фронтал) таҳлил
дир. Бунда ўқувчилар кўпроқ ўқитувчи 
етакчилигида ишлайдилар. Ўқувчилар таҳлил жараёнида ўқитувчи 
фикрлари тизгинини йўқотиб қўймаслик ва чалғиб қолмаслик учун муаллим 
қарашларини эътибор билан тинглайдилар. Шуни айтиш керакки, адабиёт 
дарсларида ўқувчиларнинг жимгина ўтириб, мириқиб дарс тинглаши 
ўқитувчи муваффақиятидан далолат эмас. Ўқитувчи ўқувчи руҳий 
мувозанатини бузиши, уни ўйлашга, туйғулар гирдобига тушишга мажбур 
этиши керак. Қанчалик жарангдор, ёқимли, силлиқ, равон ва саводли 
бўлмасин, ўқитувчи монологи адабиёт дарси олдига қўйилган вазифаларни 
бажариш учун етарли бўла олмайди.
Адабиёт муаллими ёки филолог-домла бир вақтнинг ўзида ҳамма билан 
ва ҳар бир ўқувчи ёки талаба билан алоқа ўрнатиб, фикру юрагига чўғ 
ташлай олгандагина, уларнинг маънавиятига таъсир кўрсатади. Бунинг учун 
педагогик диалог зарур. Адабий таълимда диалог монологдан 
қадрлироқдир. Шунинг учун ҳам ўзи кўп ишлаган ўқитувчи эмас, балки 
ўқувчиларини кўпроқ ишлатишга эришган муаллим моҳир педагог 
ҳисобланади. Монолог дарснинг умри қисқа бўлади, унинг таъсири 
қўнғироқ чалиниши билан тугайди ва ўқувчиларнинг қалбида ҳам, 
тафаккурида ҳам чуқур из қолдирмайди.
Яхши уюштирилган ўқув таҳлили ана шу ҳолатга барҳам беради. 
Монологни камида диалогга, имкони бўлса, барча ўқувчилар қатнашадиган 
полилогга айлантиради. Дарс кўпчилик фаол иштирок этадиган, маънавий 
қадриятлар, мантиқий силлогизмлар тўқнаш келадиган жараёнга айланади. 
Тўғри уюштирилган фронтал таҳлил ўқувчиларни бадиий матн қатига 
киришга ундайди. 
Яхши ўқув таҳлили асар муаллифининг вақтлар оша олам ва ёш 
одамлар билан қилган суҳбатидир. Оммавий таҳлил самарали бўлиши учун 
адабиёт ўқитувчиси дарслик ҳамда ундаги савол ва топшириқлардан яхши 
фойдалана олиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларнинг 
тайёргарлик ва руҳий-ақлий даражаси ҳисобга олиб тузилган, талабаларни 
изланишга ундайдиган ҳамда таҳлилга чуқурроқ киришишга чорлайдиган ўз 
савол-топшириқлар тизимига эга бўлиши керак. Бу тизим ўқитувчининг ўзи 
томонидан ишлаб чиқилиши ҳам, илғор ҳамкасбларнинг заҳирасидан 
олиниши ҳам мумкин. Бадиий асарни таҳлил қилишга тутинган ўқитувчи 
санъаткор 
билан 
ўқувчиларни 
ўзаро 
юзлаштириб, 
мулоқотга 
кириштирадиган инсондир. 
Дидактик таҳлилнинг бир қоидаси борки, унга амал қилмаслик адабий 
таълимни боши берк кўчага киритади. Бу олтин қоида шундан иборатки, 
қандай жанрда ёзилганлиги, қанча ҳажмда эканлиги ва қайси синфда 
ўрганилаётганлигидан қатъи назар, ўқитувчи бадиий асар мазмунини сўзлаб 
бериши мумкин эмас. Афсуски, адабий таълим амалиётида ўқув таҳлилини 


119 
бадиий асар мазмунини сўзлаб бериш тарзида тушуниш жуда кенг ёйилган. 
Ҳолбуки, ўрганилаётган асар мазмунини қайта ҳикоялашнинг адабий 
таълим мақсадига мутлақо алоқаси йўқ. Чунки чинакам бадиий асар учун 
ундаги воқеаларнинг ўзи эмас, балки ўша воқеалар рўй бериши мобайнида 
қаҳрамонлар руҳиятидаги пўртаналар манзарасининг акс эттирилгани 
муҳимдир. Бунинг устига, кўпчилик асл бадиият намуналарида биз 
кўниккан маънодаги қайта ҳикоялаш мумкин бўлган мазмуннинг ўзи йўқ. 
Қайта ҳикоялаш мумкин бўлган жойда санъат бўлмайди. Санъатнинг 
санъатлиги, илоҳийлиги, ижодлиги, такрорланмаслиги ҳам, айнан, уни 
айтиб бериш мумкин эмаслигидадир. Ким бўлса ҳам, бошқа биров 
томонидан айтиб беришга уриниш бадиий асарни йўққа чиқариш демакдир. 
Навоий тасвирлаган манзарани ёки Қодирийнинг нозик ифодаларини 
улардан бошқа бирор киши адиблар эришган бадиий эффектга етадиган 
тарзда айтиб бера олмайди. Адабиёт дарсларида ўқитувчиларнинг асосий 
вақти асардаги воқеаларни талабаларига айтиб бериш билан, ўқувчиларнинг 
барча вақти эса, муаллимларидан эшитганларини қайта ҳикоялаш билан 
ўтаётганлиги учун ҳам бизда китоб ўқиш даражаси пасайиб бормоқда. 
Чункимактаб адабий таълимида ўқувчилар бадиий асарни эмас, ундаги 
воқеаларни «ўқишга ўргатилган». “Сариқ матбуот”нинг бу қадар кенг 
ёйилиб бораётганига ҳам адабиёт ўқитишнинг шу тарзда ташкил этилишини 
сабаб дейиш мумкин.
Адабий асарларни дидактик таҳлил қилишда таянилиши зарур бўлган 
бир қатор тамойиллар мавжудки, уларга амал қилмай туриб, адабиёт 
ўқитишда самарага эришиш имконсиз. Таъкидлаш керакки, ўқув таҳлилида 
ҳам худди филологик таҳлилда амал қиладиган тамойиллар ўз кучида 
қолади. Лекин ўқув таҳлили педагогик фаолият бўлганлиги учун ҳам бир 
неча ўзига хос тамойилларга ҳам амал қилишга тўғри келади. 
Дидактик таҳлилда 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish