Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet91/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

ташқи
психологик тасвир. Биринчи йўналишни 
бевосита
, иккинчисини эса 
билвосита 
психологик тасвир дейиш мумкин. Негаки, иккинчи йўналишда 
руҳий жараённинг ўзи эмас, балки унинг сиртда намоён бўлиш шакли ифода 
этилади.
Бадиий асарларда инсон руҳий оламига тегишли тасвир биринчи шахс 
тилидан амалга оширилгани сингари учинчи шахс тилидан ҳам олиб 
борилиши мумкин. Биринчи усул тарихан олдинроқ пайдо бўлган ва 
образларнинг руҳий олами узоқ вақт давомида фақат шу йўл билан ифода 
этилган. Биринчи шахс тилидан амалга оширилган руҳий ҳолат баёни образ 
ўзи ҳақида ўзи гапираётгани учун ҳам жуда ҳаққоний ва чин бўлиб 
туюлади. Кўп ҳолларда биринчи шахс номидан қилинган психологик тасвир 
тазарру кўринишини олиб, унинг таъсирини кучайтиришга хизмат қилади. 
Бундай баён шакли бадиий асарда битта бош қаҳрамон бўлиб, ёзувчи билан 
китобхон унинг онги ва руҳиятидаги жараёнларни изчил кузатиб бориш 
имконига эга бўлганда кўпроқ қўлланилади.
Персонаж ички дунёсини учинчи шахс томонидан кўрсатиш усули ҳам 
ўз афзалликларига эга. Руҳий тасвирнинг бу шаклида муаллиф ўқирманни 


135 
ҳеч қандай чеклашларсиз қаҳрамон ички дунёсининг барча яширин 
пучмоқларига киритиб, унинг ички оламини батафсил ҳамда чуқур кўрсата 
олади. Ёзувчи учун қаҳрамон ички оламининг сирли ва номаълум жойи 
йўқлиги сабаб ички руҳий жараёнларни энг майда тафсилотларигача билади 
ва уларда содир бўлаётган катта-кичик ўзгаришларни тасвирлаб бера олади. 
Баёнчи-ёзувчи қаҳрамоннинг ўй-фикрлари, ҳис-туйғуларини шарҳлай 
олади, унинг руҳиятида юз берган, аммо образнинг ўзи ё билмаган ёхуд у 
ҳақда сўзлашни истамаган нозик ҳолатлар ҳақида ҳам ҳикоя қила билади. 
Учинчи шахс тилидан олиб борилган баён асарга руҳий тасвирнинг ички 
монолог, очиқ иқрор, кундаликлардан парчалар, хатлар, туш кўришлар, 
хаёлот сингари сон-саноқсиз усулларини киритиш имконини берадики, бу 
ҳол тасвир жозибаси ва таъсирчанлигини оширади.
Психологик таҳлил ва образнинг ўз-ўзини тафтиш қилиши сингари 
усуллар ҳам руҳий тасвир пухталигига хизмат қилади. Руҳий таҳлил кўпроқ 
баён учинчи шахс тилидан олиб борилганда амалга оширилади, образнинг 
ўз-ўзини таҳлил қилиши эса, баён учинчи шахс томонидан амалга 
оширилганда ҳам, биринчи шахс тилидан олиб борилганда ҳам 
қўлланилсада, кейинги ҳолатда яхшироқ самара беради.
 
Ички монолог ҳам руҳий таҳлил жараёнида кўп қўлланиладиган 
усуллардан биридир. У адабий қаҳрамоннинг ўйлари ҳамда руҳий ҳолатини 
бевосита қайд этиш ва ифодалаш бўлиб, ички нутқ қонуниятларига оздир-
кўпдир амал қилган ҳолда намоён бўлади. Ўзининг мантиқий чегарасигача 
олиб борилган ва руҳий ҳолатнинг табиий ҳаракатланиш жараёни тарзида 
намоён бўлган ички монолог руҳият ва адабиёт илмида “
онг оқими
” деб 
номланаётган ўзига хос ҳодисани юзага келтиради. Бу усулда одамнинг 
хаёлот дунёси, руҳиятида кечаётган катта-кичик жараёнлар табиий 
бетартиблигида берилиши орқали бадиий тасвирнинг таъсир даражасини 
оширишга хизмат қилади. 
Психологик тафсилнинг кам бўлсада, бадиий тасвир амалиётида 
қўлланиб туриладиган, ғалатироқ яна бир шакли ҳам бор. Руҳий тасвирнинг 
бу кўринишини 
жимлик
ёки 
сир сақлаш 
усули дейиш мумкиндир. Бунда 
ижодкор қаҳрамоннинг хатти-ҳаракатларини тасвирлайди, лекин унинг 
ички дунёси, руҳий кечинмалари, ўй-хаёллари тўғрисида атай ҳеч нарса 
демай, жим қолади. Шу йўл билан ўқирманни қаҳрамоннинг ички олами, 
кечинма ва сезимлари тўғрисида ўйлаб кўриш, тасаввур қилиш ва муайян 
тўхтамга келишга чорлайди.
Маълумки, бадиий олам реал борлиқдаги бирламчи оламга ўхшайди, 
лекин бу ўхшашлик ҳамиша 
шартли
кўринишда бўлиб, турли асарларда 
турлича даражада намоён этилади. Шартлиликнинг даражасига кўра бадиий 
асарлардаги тасвирланган олам 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish