Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet90/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

нарсалар
ҳам ўзига хос ўрин тутади. 
Бугунги одам борган сари истеъмолчига айланиб, Яратган дунёга келтирган 
табиат қўйнидан кўра ўзига ўхшаган одамлар томонидан яратилган 
нарсалар
қуршовида яшашга кўпроқ кўникиб бормоқда. Бундай нарсалар 
йиғиндиси баъзан иккинчи табиат ҳам дейилмоқда. Табиийки, бадиий 
адабиёт одамни ҳар жиҳатдан кўрсатмоқчи бўлар экан, уни ўраб турган 
нарсалар тасвири ҳам борган сари каттароқ салмоқ касб этиб бораверади. 
Адабиёт ривожининг илк даврларида нарсалар тасвирига деярли эътибор 
қаратилмас, кейинчалик диққат қаратила бошлаганда ҳам уларни 
индивидуаллаштириш, уларнинг у ёки бу образ тақдирида катта ўрин 
тутиши кўрсатилмас эди. Эндиликда эса аҳвол кескин ўзгариб, одам 
нарсалар ичида, нарсалар туфайли ва ҳатто, энг қўрқинчлиси, нарсалар учун 
мавжуд бўлиб қолмоқда ҳамда ушбу ҳолат, табиий равишда, адабиётга ҳам 
кўчиб ўтяпти.
Нарсалар оламидан бадиий адабиётнинг тасвир объектига биринчи 
бўлиб персонажларнинг аксессуар деб аталмиш кийими, фойдаланадиган 
қуроли сингариларни англатадиган жиҳозлар олинди. Тўғри, уларнинг 
тасвири персонажларнинг табиатига мутлақо алоқасиз, аммо ўзига хос 
бўларди. Бу даврларда одамнинг ўзи чуқур индивидуаллашмаган эсада, у 
фойдаланадиган жиҳозлар ўзига хос бўларди: Алпомишга бобосидан қолган 
парли ёйнинг, қалмоқ алплари яшайдиган жой, кийган кийимлар ва 
овқатларининг миқдоридаги бетакрорликлар бунга мисол бўлади. Давр 
ўтиши билан нарсаларни ишлаб чиқиш саноат асосига кўчирилиши туфайли 
жиҳозлар индивидуаллик хусусиятини тамомила йўқотди. Бинобарин, 
нарсаларнинг адабиётдаги нусхасида ҳам хусусий ўзига хослик эмас, балки 
персонажларнинг ўзига хослигини кўрсатиш воситаси вазифасини бажариш 
етакчилик қила бошлади.
Нарса-тафсил гарчи бадиий тасвир тажрибасида Уйғониш давридан 
эътиборан фойдаланила бошланган эсада, ҳозирга келиб бадиий 
деталлаштиришнинг етакчи турига айланди. Негаки, одамнинг ўзи борган 
сари нарсалар оламига қаттиқроқ боғланиб боряпти. Нарса-тафсил одам 
табиатига хос жиҳатни кўрсатиш, унинг индивидуаллигини намоён 
этишнинг самарали воситасига айланди. Айниқса, XIX асрдаги Кунботиш 
реалистик адабиёти нарса-тафсилдан фойдаланиш кўламини ҳаддан 
ташқари кенгайтириб, унинг эстетик вазифасини кучлантирди. 
Ўзбек адабиётида ҳажвий йўналишдаги асарларда нарса-тафсилдан 


134 
мўл-кўл фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Абдулла Қаҳҳорнинг “Тўйда аза”, 
“Қизлар”, Саид Аҳмаднинг “Собиқ”, “Ханка билан Танка”, “Лаъли 
Бадахшон”, Ў. Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Деҳқоннинг 
бир куни”, “Янга” ҳикояларида нарса-деталлардан фойдаланиш орқали 
персонажларга хос хусусиятлар маҳорат билан очиб берилган. Нарса-
тафсилнинг ўзига хослиги шундаки, у бир вақтнинг ўзида ҳам персонажни 
характерлайди, ҳам асар муаллифининг унга муносабатини ифодалайди. 
Тасвирланган оламда 
руҳий деталлаштириш
ҳам катта аҳамият касб 
этади. Психологик тафсиллаштиришда ягона қолип, доим амал қилиниши 
шарт бўлган қонун йўқлигининг ўзи қонуниятдир. Чунки руҳий тафсил ҳар 
бир асарда, ҳатто, бир асарнинг ўзида турли ўринларда турлича бадиий-
эстетик вазифа бажариши мумкин. Бир ўринда руҳий тафсиллар оз сонли, 
ёрдамчи йўналишга эга, психологик тасвирнинг унсурларини ташкил этади 
ва бундай ўринларда руҳий тафсиллар таҳлилига ортиқча эътибор қаратиш 
шарт эмас. Бошқа бир вазиятда эса руҳият тасвири асар матнида катта 
ўринни эгаллайди, нисбий мустақилликка эга бўлади, мазмунни англаб 
етишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бундай ҳолат тасвирда 
психологизм деб аталгувчи алоҳида бадиий сифат юзага келганидан далолат 
беради.
Психологизм қаҳрамоннинг ўй, кечинма, орзу-истак, ҳиссий ҳолат ва 
кайфиятдан иборат ички оламини бадиий тасвир воситалари орқали 
батафсил ва теран ифодалашни ўз ичига олувчи тасвир йўсинидир. Бадиий 
адабиётда психологик тасвирнинг асосан икки йўналишда амалга 
оширилишини кузатиш мумкин: а) тимсолларнинг ички нутқи, хотираси, 
тасаввури ва кайфиятларини акс эттириш воситасида персонажларнинг ички 
оламини англашга қаратилган 
ички 
психологик тасвир; б) образлар 
руҳиятининг нутқ, хатти-ҳаракат, имо-ишора сингари ташқи ифодавий 
ўзига хосликларининг ижодкор талқинида намоён бўладиган 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish