Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet98/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бадиий асар композицияси
. Тасвирланган бадиий олам, унинг 
унсурлари ва бу унсурларнинг сўздаги белгилари адабий асарда муайян 
йўсинда, бадиий маънога мувофиқ тарзда ўринлашади. Бундай жойлашув 
бадиий шакл таркибининг композиция томонини ташкил этади

Композиция бадиий асар қисмлари, унсурлари ва образларининг муайян 
замон ҳамда макон тартибида жойлашишини англатувчи тушунчадир

Адабий асарнинг таркиби ҳам, уларнинг жойлашиш тартиби ҳам ҳеч қачон 
тасодифий бўлмайди ва ҳамиша муайян моҳият касб этиб, маълум мазмунни 
ташийди. Бошқача айтганда, у доим вазифа бажариб, функционаллик 
хусусиятига эга бўлади.
Кенг маънода композиция бадиий шаклнинг таркиби ва унинг 
зиммасидаги энг муҳим юмуш алоҳида бўлаклардан ҳосил қилинган 
бутуннинг қисмларини ушлаб туришдан иборатдир. Пухта ўйланган 
композициясиз тўлақонли бадиий асар яратиб бўлмайди. Композициянинг 
иккинчи муҳим вазифаси бўлаклар ва образларнинг жойлашуви ҳамда ўзаро 
муносабатлари орқали муайян бутун бадиий мазмун англатишдир. 
Олий филологик таълимда ҳам, мактабда адабиёт ўқитиш амалиётида 
ҳам асар композицияси дейилганда, одатда, асарнинг қандай жилд, қисм, 
бобларга бўлингани каби сиртқи жиҳатларга диққат йўналтирилади. Аслида 
бундай қилинмагани тузук, сабаби композициянинг ташқи қаватлари 
жудаям кам ҳоллардагина бадиий аҳамият касб этади. Асарнинг бобларга 
бўлиниши ҳамма вақт ёрдамчи аҳамиятга эга бўлиб, асосан ўқишга 
қулайлик туғдиришга қаратилган ва асар композицион қурилишининг ўзга 
мураккаброқ қатламларига бўйсундирилган бўлади 
Ташқи композициянинг ҳам доим учрайвермасада, 
сўзбоши, эпиграф, 
дебоча (пролог), хотима (эпилог)
ва бқ. сингари ўзига хос унсурларига 
диққат қаратиш мумкин. Композицияни таҳлил этишда эпиграф ҳам муайян 
маъно касб этади: баъзан у асарнинг бош маъносини англатса, баъзан 
ўқирманни шу маънодан атай чалғитишга қаратилган бўлади, баъзан ушбу 
асардаги асосий муаммони ифодалайди. 
Асар композициясига доир чуқурроқ қатламларни текширишга 
киришишдан олдин 
қайтариқ 
(такрор)
, кучайтириш, зидлаш, қуроқ 
(монтаж)сингари асосий композицион усуллар билан танишиб олиш 


147 
мақсадга мувофиқдир. 
Энг оддий, айни вақтда ўта самарали композицион усуллардан бири – 
қайтариқ
асарга тугаллик ва композицион уйғунлик бағишлайди. Айниқса, 
ҳалқасимон композиция деб номланадиган такрор жуда самарали бўлиб, 
унда асарнинг боши ва охири бир-бирига боғланади; композициянинг 
бундай қурилиши кўпинча асарга алоҳида бадиий маъно бахш этади. 
Қайтариқнинг шеърий асарлардаги кўриниши 
рефрен
дейилади. Айни шу 
поэтик такрор кўп ҳолларда шеърий асарга алоҳида жозибали бадиий маъно 
бағишлайди. 
Қайтариққа яқин усуллардан бири 
кучайтириш
ҳисобланади. Бу усул 
бадиий самарага эришиш учун оддий қайтариқ камлик қилиб, бир хил 
тафсил ва образларни танлаш йўли билан таассуротни кучайтиришга эҳтиёж 
пайдо бўлганда қўлланилади. Ғ. Ғуломнинг “Ҳасан Кайфий” ҳикоясида бош 
қаҳрамон уйи тасвирида айнан шу усулдан фойдаланилган. Яъни Кайфий 
хонадонидаги ҳар бир ашё ўқирманнинг олдинги таассуротини кучайтириб, 
унинг Ҳасан Кайфий табиати ва эътиқоди ҳақидаги тасаввурини бойитиб 
боради.
Қайтариққа қарама-қарши бўлган композицион усул 
зидлаш
дир. 
Номидан кўриниб турганидек, ушбу композицион усул ўзаро зид 
образларнинг қарама-қаршилигига асосланган бўлади. Ўзбек шеъриятидаги 
кўпчилик асарларда шу усулдан фойдаланилганига таниғ бўлиш мумкин. 
Узоққа бориб ўтирмай, ҳаммага яхши таниш бўлган “
Айшни 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish