Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

борлиқсимон
ва 
фантастик 
сингари икки 
турга бўлинади. Бу бўлинишда тасвирланган бадиий оламнинг бирламчи 
реал оламдан фарқининг миқёси акс этади. 
Борлиқсимон шартлилик
ка кўра 
“ҳаёт ҳаётнинг ўзи шаклида”, яъни маълум табиий, биологик, психологик, 
сабаб-оқибат ва бқ. қонуниятларга риоя этилган ҳолда тасвирланади. 
Фантастик шартлилик
да эса, ҳаётий қонуниятларга амал қилинмай, 


136 
уларни атай бузишга интилиш, ҳаётий нормаларга мувофиқ келмайдиган 
ҳолатларни тасвирлаш кўзда тутилади. Фантастик шартлиликни ХХ асрда 
пайдо бўлиб ривож топган 
илмий-фантастика
ёхуд 
фэнтези
деб 
юритиладиган адабий жанр билан адаштирмаслик керак. 
Бадиий асарлардаги фантастик шартлилик тасвирга олинган у ёки бу 
ҳодиса тасвирини ўз мантиқий чегарасидан чиқариб юбориш учун формал 
мантиққа сиғмайдиган даражага кўтаришни кўзда тутади. Алпомишнинг 
ўтда ёнмаслиги, қилич чопмаслиги, ўқ ўтмаслиги ёки Шоқаландарнинг яёв 
ҳолида елиб бораётган Ғиркўкдай тулпор билан баравар чопиши, 
девларнинг ўз суюклиларини олма ҳолига келтириб, қўйнига солиб 
юришлари каби тасвирларда айнан фантастик шартлилик қўлланилган. 
Айни ҳолатни Фарҳод, Мажнун тимсоллари, Муқимийнинг “Тўйи 
иқонбачча” ҳажвиясидаги тасвирлар мисолида ёзма адабиётда ҳам 
истаганча кузатиш мумкин. Фантастик шартлилик мантиқий чегараларни 
бузиш, бадиий тасвирга олинган нарса-ҳодисанинг муайян жиҳатларини ўта 
бўрттириб кўрсатиш орқали уларнинг асл моҳиятини очишга хизмат 
қилади.
Кузатишлардан маълум бўладики, фантастик шартлилик бир неча йўл 
билан юзага келтирилади. 
Биринчи йўл
, ўз номига яраша фантастик бўлиб, 
ижодкорнинг реал ҳаётда мутлақо мавжуд бўлмаган нарса-ҳодиса, моҳият 
ва сифат-хусусиятларни ўйлаб топишида намоён бўлади. Фантастик 
шартлиликнинг бу тури бадиий адабиётда анча кенг қўлланилади. 
Иккинчи 
йўл
эса, образли нутқнинг бирор шаклидан фойдаланишга таянадиган 
истиоравий шартлилик бўлиб, кўпинча улкан одамлар, девлар, тенгсиз 
баҳодирлар, аждаҳолар, Мешполвон сингари тимсолларда кўринадиган 
муболаға;
ёртиқулоқ, жимитвой, тариқвой, Ёртибой образларида намоён 
бўладиган 
кичрайтириш;
масал жанрининг образлари бўлмиш одамлар каби 
сўзлагувчи, ўйлагувчи, ҳис этгувчи жонлиқлар, ўтлар, оғочу гуллар 
мисолида бўй кўрсатадиган 
мажоз
орқали ифода этилади.
Фантастик шартлиликнинг яна бир усули 
гротеск
деб номланади ва 
унда реаллик билан фантастиклик бирлашиб қоришиқ ҳолда келади. 
Гротескдаги реаллик шунчаки ҳаётийлик бўлиб қолмай, балки ниҳоятда жўн 
ва оддий маиший ҳолатни ақлга сиғмас фантастика билан қўшиб юборишда 
кузатилади.
Ниҳоят, бадиий асарларда намоён бўладиган фантастик шартлиликнинг 
бошқа бир намунаси 
алогизм,
яъни мантиқсизликдир. Шартлиликнинг бу 
усулига кўра бадиий асардаги тасвирда реал ҳаётдаги сабаб-оқибат 
муносабатларидаги мантиқий изчиллик бузилган, содир бўлаётган ҳодисани 
ақл билан изоҳлаш, тушунтириш мумкин бўлмаган ҳолатлар акс 
эттирилади. Бадиий асарда воқеалари ёки қаҳрамон ҳолати ақлга сиғмайди, 
лекин ана шу мантиқсизлик персонажлар табиати моҳияти ёхуд тасвирга 
олинган ҳаётий ҳодиса маъносини очишга хизмат қилдирилади. 
Шартлиликнинг бу тури Омон Мухторнинг “Майдон”, “Минг бир қиёфа”, 
“Муҳаббат ўлимдан кучли”, Асад Дилмуроднинг “Ранг ва меҳвар” сингари 
романларида унумли қўлланилганини кузатиш мумкин.


137 
Адабиётдаги тасвир олами учун ҳам бирламчи реал оламнинг ўзидаги 
каби мавжудликнинг шакли макон ва замондан иборат бўлади. Албатта, 
адабиётдаги макон ва замонда реал замон ва макондан фарқли равишда 
шартлилик етакчи бўлади ҳамда ана шу шартлиликнинг хусусиятидан келиб 
чиқиб, бадиий олам муайян замоний ва маконий хосликка эга бўлади.
Адабий замон ва маконга хос бир муҳим жиҳат уларнинг бадиий 
матнда муайян бўлак, қисм ҳолида узилган (дискрет) тарзда намоён 
бўлишидир. Замон тушунчасига татбиқан узилганлик хусусияти алоҳида 
аҳамият касб этади. Негаки, умри ўткинчи бўлган одам томонидан 
яратилгани учун ҳам бадиий адабиёт замоний оқимни бошидан-охирига 
қадар кўрсатиш имконига эга эмас. Шунинг учун ҳам адабиёт узлуксиз 
замоний бутунликнинг ҳамиша ўзига муҳим бўлган муайян бир парчаси, 
бўлагинигина тасвир оламига киритиб, тушиб қолган замоний оралиқни 
“қадим ўтган замонда”, “кўп эмас, оз эмас шунча вақт ўтибди”, “шунча кун 
ёки шунча йилдан сўнг” ёки “асрлар оша” ёхуд “кун бўйи”, “умр бўйи”, 
“ўша вақтда”, “шу йили”, “ўша кун”, “ўша заҳоти” ва бқ. тарзидаги 
иборалар билан ифодалашга уринган. Бундай замоний дискретлик, аввало, 
асар сюжетини, шунинг натижаси ўлароқ, тасвир психологизми 
динамикасини таъминлаш омилидир. Тасвирланаётган олам бирор якунга 
эга бўлиши учун бадиий макон ҳам муайян узуқликка дуч келтирилади.
Адабий макон ҳам узуқлик хусусиятига эга унинг дискретлиги, бир 
томондан, бадиий замоннинг парчаланганидан келиб чиқса, бошқа 
томондан, мустақил табиатга ҳам эга бўлади. Бадиий макон адабий 
асарларда тасвирланиш йўсинига қараб 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish