Бадиий таҳлил асослари


ўлар бўлсанг, озодлардай ўл, қолар бўлсанг, энди



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet78/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

...ўлар бўлсанг, озодлардай ўл, қолар бўлсанг, энди 
бириккин
”,- тарзидаги хитоби ўқувчини сескантиради, ҳаётининг маъноси 
ҳақида ўйлаб кўришга ундайди. 
Ш. Раҳмон олам манзараларини, тафаккур хулосаларини тамомила 
ўзича идрок этади. Шунинг учун ҳам: 
...эгилган нарсалар тегар ғашимга... 
эгилган бошларни 
қиличлар кессин,-
дея ўзбекнинг кенг тарқалган машҳур мақолини инкор қилади. 
Шавкат Раҳмоннинг зулфиқор руҳи безовта кезиб, сарсари истаган ўзга 
бир манзил ватан эди. Шоирнинг ватанга муҳаббати чегара билмайди ва у 
чақириғу ундовлардан иборат эмас, у ҳаракатга, амалга қобил: “
...шоир 
юрагимни юлиб берардим, биргина Туркистон деган сўз учун
”. Шоир 
ватан туйғусини ўз вақтида, етарли кўламда англамаганлигидан чуқур 
изтироб чекади. У ватанни англаш йўлида ҳеч кимни, аввало, ўзини 
аямайди. Шу боис: “
Сендан-да улуғроқ нарса йўқлигин сочим оқарганда 
англадим, Ватан!”- 
деб ўзидан ёзғиради. Ватан ҳақидаги тўхтам ўз-ўзидан 
пайдо бўлмайди. Ҳар киши ўз ватанини яшаб ўтиши керак. Шоир ватанини 
ичига жойлагунча, ичдан кечиргунча, уни умри билан яшаб ўтгунча, сочи 
оқарди. Шавкат ватанда ватансизлик аламларини чуқур туйган ва бу 
сезимларини ижодига сингдирган шоир эди. Шунинг учун унинг ватаний 
шеърлари кутилмаган хулосалар, илмоқли саволлар, фавқулодда образлар 
ва одамни ҳушёр торттирадиган ташбиҳларга бой:
...ахир ўз еримда дайдиб, чанқаган 
шўрлик мусофирман, 
улуғ мусофир,-
деб ёзади “Бузилган деворлар” шеърида. Бу улуғ мусофирнинг андуҳлари 
қанчалар улуғ бўлганикин? Ўзини билган одам учун ўз юртида мусофир 
бўлишдан ортиқроқ азоб бормикин? Бундай каслардан иборат оломон 
яшаган ватаннинг ўз-ўзидан йитиб кетишини “Шоҳруҳ Мирзо билан 
суҳбат” шеърида шоир шундай ифода этади: “
Эрк қани, эр қани, асил ер 
қани?..
” Эрки, эри, ери бўлмаган масканнинг ватан, шу белгиларни бор қила 
олмаган қавмнинг эру элу миллат аталмоққа ҳаққи борми? Бундай қарғиш 
теккан юртда одамдай яшаб бўладими? 
Юртми бу, 
ғанимдан қолган маломат 


108 
ё иғво қутиси
билмай ўтарман. 
Шу ўйлар шоирни тинимсиз безовта қилади. У ватанда ватансизликка 
кўниккан, ўз ўрнини, ўз ҳолини билмаган миллат аҳлидан озурда бўлади. 
Қалби уйғоқ шоирга шонли аждодлар руҳининг безовталиги аён: 
Буюк руҳ чинқирар... 
Демак, бор, 
баҳайбат зулм бор ҳали, 
ҳали бор одамни қувган овчилар, 
шундан донишлари овсару далли, 
ўғрига айланган доно тожирлар 
шундан чумчуқюрак пошшолари гунг, 
фақирлар кўниккан бало, қаҳатга, 
шундан водийларда ўсиб ётар мунг, 
ҳаттоки булбуллар ўхшар калхатга. 
Шавкат Раҳмон ватаний туйғуларини аяб-авайлаб билдирмайди. Чунки у 
холис кузатувчи ёки сермулозамат мезбон эмас. У – эл фарзанди ва юртнинг 
эгаси! Чин фарзанд сифатида арзон хайрихоҳлик, чучмал муҳаббат 
улашувни эмас, руҳни уйғотувчи, ҳиссиётни сергаклантирувчи қиличдай 
кескир, қамчидай ботгувчи, қалампирдай аччиқ ҳақиқатнинг залвори билан 
Ватан вужудидаги ва ватандош руҳиятидаги зангларни кўчирмоқ истайди. 
Унинг муҳаббати чексиз бўлгани каби дашномлари ҳам жон олғулик: 
Ватаним дейман-у, бағрим қон бўлар, 
бу қандай ватанки, 
хоки бирикмас, 
буюк Турон кенгликларида 
уруғлар бир-бирин еди тириклай... 
Шоир ўзини ўнгламаган, эркига эга бўлмаган, қаддини тикламаган ватан 
ўликдир, унинг аҳли қулдир, деган тўхтамга келади. Буни ватаннинг забун 
ҳолати тасвири орқали ифода этади: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish