Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet75/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

...тиғдай ялтираб кетиш
”га қодир. У: “
...тилим қонар 
кескир сўзлардан
”,- деб айтишга маҳкум ижодкорлардан. Унинг тиғли 
сўзларидан нафақат тили, балки дили, руҳий олами тилка-пора бўларди. 
Сўзки шунча оғриқли экан, бу сўзларни юзага келтирган туйғулар қанчалар 
азобли бўлса! Буларни туймоқ ва чўчимай, ҳеч кимни аямай айтмоқ учун 
қанчалар жасорат керак бўлса! Шавкат Раҳмоннинг: “
...билмоқчи бўлсангиз 
агар шоирлик жасорат сўзининг таржимасидир
”,- деган сўзларида зарра 
қадар чираниш, зўриқиш йўқ. Шоир дунёни тозаламоқ, уни 
такомиллаштирмоқ бўлади. Асли ҳар қандай чин шоир шу ниятда қалам 
суради. Ана шундай улкан ва вужудга сиғмас туйғуга эгаликкина одамни 
илоҳий сўзга ошно этади: 
Каттароқ очилсин барча дераза, 
шамоллатиш керак 
дунёни бир оз. 
Қалби безовта, руҳи уйғоқ шоир бутун дунёни ўзиники билади. У – дунёга 
ҳам хўжа, ҳам хизматкор. Шу туфайли Шавкатнинг юқоридагидай 
даъватлари эриш туюлмайди. Чунки очун − унинг ўз мулки. У − дунёнинг 
чин эгаси. Эгаси бўлгани учун ҳам унинг тозалиги ҳақида бошқалардан кўра 
кўпроқ қайғуришга ҳақли.
Шавкат Раҳмон тамомила ўзига хос шахс ва оламни мутлақо ўзгача 
кўрадиган, ўзгача туядиган, кутилмаган ҳаётий манзаралар замиридан 
фожиа ёки қувонч топабиладиган шоир эди. Унинг бахти ҳам, бахтсизлиги 
ҳам бошқаларникига ўхшамасди. Баъзан унинг шеърларини ўқиб, шоир умр 
бўйи шахсий бахтидан хижолат чекиб, омад ва оромидан уялиб яшаган 
бўлса керак деб ўйлаб қолади киши. Аслида, шоир ҳаётининг омадёр ва 
оромбахш онлари унчалар ҳам кўп бўлмаган. Олам тартиботининг бунчалар 
нотугаллиги, одамнинг бу қадар нокомиллиги, жонини тиккани – Ватаннинг 
норасолиги, ҳаётини бағишлагани – миллатнинг нораволиги, руҳ деб 
аталмиш юксак моянинг чиркинлашгани Шавкат қалбини тиғдай яралайди. 
У ватани ва миллатининг аҳволи учун хижолат чекади, ўзини айбдор сезади. 
Шу боис у бахт ҳақида гапиришдан, енгил, роҳатбахш ҳаволарда куйлашдан 
оғринади. Унинг қуйидаги сатрлари ҳам шундан далолат беради:
Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, 
бахт сўзин айтаман, 
элдан кейинроқ. 
Шавкат Раҳмон ижодий умри бўйи инсониятнинг ҳозирги одамийлик 
даражаси билан келишмай яшади. Аслида у одам сифатида ҳам, ижодкор 
сифатида ҳам жангари эмас, лекин муросасиз шахс эди. Шу боис унинг 
битганларида чиркинликка исён, инкор, ёзғириш; ёруғлик, тозалик ва 
кенгликка интилиш кучли эди. Унинг зулфиқор руҳга интилиб, интиқ бўлиб 
яшаши шундан.
Шавкат Раҳмон излаган, қўним топган зулфиқор руҳ манзиллари 
ҳақида фикрлаш кишини унинг мураккаб шеъриятига бир қадар 
яқинлаштиради. Шавкат шеъриятга ҳеч қачон кўнгил эрмаги, руҳнинг 


104 
инжаликларини намоён этиш воситасигина деб қарамаган. Унинг учун 
шеърият ҳамиша ҳаёт-мамот масаласи эди. Шоир ўзининг зулфиқор руҳи 
бош уриб борадиган кўнгил, миллат, ватан сингари манзиллар ҳақида ёниб 
ёзарди.
Шоир кўнгил ювилмагунча, покланмагунча, одам ўзгармаслигини, 
одам ўзгармагунча олам тароватли бўлмаслигини туйгани боис ёзади: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish