Баб-баравар



Download 261,62 Kb.
bet4/22
Sana05.04.2023
Hajmi261,62 Kb.
#925123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

( фахрия )
Ўзбекистон мустақиллигига бағишланади
Азиз дўстим, Сурхон сувин
Ичган бўлсанг унутмассен,
Ширин-шакар меваларин
Еган бўлсанг унутмассен.
Марди майдон полвонларин
Кўрган бўлсанг унутмассен,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Яшаш учун иқлими соз
Инсонгадир анча қулай,
Одам зоти илк маскани
Бизни туман, сўлим Мачай.
Донишмандлар маконидир
Гар истасанг, кўзинг очай.
Тарих билсанг, азиз дўстим
бу ўлкани унутмасен.
Бу ўлкани ўғлонлари
«Шохнома» ни бошлаганлар,
Мухаммаднинг хадисларин


ёзиб руҳин шодлаганлар.


Афғонистон, Мисру Араб
Юртларида ёдлаганлар,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Доро ила Чингизхонлар
Отдан тушган, йиқилганлар,
Темур Малик, Широқлар ҳам
Курашларда чиниққанлар.
Мавлонзода, «Сарбадор»лар
Душман зотин қуритганлар,
Тарих билсанг, азиз дустим
Бу ўлкани унутмассен.
Адиб Собир Термизий ҳам
Оқимларда чўкиб кетди,
Хожал Хаким, Самандарлар
Сарсонликда ўтиб кетди.
Минг-минг азиз оналарнинг
Кўз ёшлари оқиб кетди,
Тарих билсанг, азиз дустим
Бу ўлкани унутмассен.
Буюк бобом Амир Темур
Дарвозалар қурган эди,
Бобур Мирзо қўшинлари
Бу водийдан ўтган эди.
Мингта сафир, саёхатчи
Диёримни кезган эди,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Зиёрат-ла Термизимга
Навоий ҳам ўтиб келган
Улусимга Жомийларнинг
Саломини олиб келган.
Аҳлу хирад одобининг
Уруғларин сочиб кетган,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Бу Водийдан ўтган эди
Буюк Ипак-карвон йўли,
Бозоримиз кўрган эди
Хинду Хитой, Яман моли.
Донг чиқарган ўшанда ҳам
Қовун, тарвуз, Сурхон боли,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Ўзбек-тожик дерлар бизни
Битта бўлган диёримиз,
Расму русум, урфу одат
Битта бўлган мозоримиз.
Қуда-анда, эт-тирноқмиз,
Мустақиллик шиоримиз.
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Немис-фашист, йиртқичларга
Зарба берган ўлкадир бу,
Етим қолган мурғакларга
Далда берган ўлкадир бу.
Теша, Болта, Шафоатлар
Ижод этган ўлкадир бу,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Искандари Зулқарнайндан
Кеча-кундуз, бугунгача,
Ҳаммаси дер уялмасдан
Олиб кетай бир «тугунча»

Зарба бериб курашамиз
Хар биримиз то ўлгунча,
Тарих билсанг азиз дустим,
Бу ўлкани унутмассен.
Кўмир ила тузлар қазиб
Тоғларни талқон айлаган,
Чўлни обод айлайман деб
Кўкракни қалқон айлаган.
Эл соғлиғин кўзлаб яна
«Хонжизза», «Шалқон» айлаган,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Бахтимизга энди яна
Насиб бўлди Мустақиллик, Бошимизга қўнди Хумо
Барбод бўлди энди қуллик.
Жасоратли буюк халқим
Кўрсатмоқда фидокорлик,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Баъзилар бор, олимтарош
Бизни дейди, «нодон-шир»,
Энди эса термизийлар
Китобларин олам ўқир.
Вализода Дарбандий ҳам
Шеърлар ёзиб, достон тўқир,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
Мени асло маддоҳ деманг
Мен Бойсунни мадҳ айларам, Яхши хабар, ўланларни
Тинмай, дўстлар, шарҳ айларам. Она юртим — Ўзбекистон
Ватаним-ла фахр айларам,
Тарих билсанг, азиз дўстим
Бу ўлкани унутмассен.
СЕНГА КЎНГИЛ БЕРМАМ АСЛО Аминжон Шукухий манзумасига назира


Азиз дилбар, сен гўзалсан
Сенга йўқдир бирон ҳамто,
Гўзалларнинг гузалисан
Бу оламда гўё якто.
Тўй-томоша, йиғинларда
Ногоҳ агар бўлсанг пайдо,
Хумор кўзлар оромисан
Сени кўрган бўлур шайдо.
Маъзур тутгин мени, дилбар
Сенга кўнгил бермам асло,
Агар сенга кўнгил берсам
Бу оламда бўлай расво.
Бўлма ҳайрон бу гаплардан
Йўқ, йўқ, ҳаргиз бўлма ҳайрон, Истамассан, жонон, ҳаргиз
Бир оила бўлса вайрон.
Уғил-қизлар — фарзандларим
Афсусланиб бўлса нолон,
Бир ёстиққа бош қўйганим
Ўз дилбарим бўлса гирён.
Сен ҳам шуни хоҳламассан
Менинг унга ишончим бор,
Бир соатлик вақтхушликка
Берилмагин, синглим, зинҳор.



Ўйимда ҳар замон дилбар
Бир дастурхон атрофида
Отам, онам – мехрибоним
Фарзандларим қуршовида
Тежаб – тергаб, харажатлар
Даромадлар боб - бобида
Сухбат қилиб ўтирганда
Хуйқу одоб хар бобида
Хиёнат қилиш бундай ёрга
Бу – бедорлик, бу – бедорлик,
На танхоки бу - бедорлик
Дерман, ўта бу – номардлик.
Тортма мени хуснинг билан
Аниқ бу хонавайронлик,
Инсонийлик одобига
Раҳна солма, бу ёмонлик. Дунёда энг ёмон нарса
Қилса инсон пушаймонлик,
«Нега доно қилиб ишни
Қилар афсус пушаймонлик».
I Муҳаббат йўлида бизлар
Хамсафар хеч бўлолмаймиз, Маҳаллаю халқ олдида
Иззат-ҳурмат тополмаймиз.
Истамасман кўзларингга
Тушса бирон ғубор ҳаргиз,
Қадду басту бўйларинга
Тегса бирон озор ҳаргиз.
Бахт эшиги ялт очилиб
Бўлса тўйинг агар, Наргис,
Гар истасанг, чақир мени,
Унутма, жон, синглим, ҳаргиз
Бахтинг билан табриклайин
Тақдим этиб, бир даста гул,
Бахтдан сенга тахт тилайин
Шеър айтайин мисли булбул.
Сен ўйлама, малаксиймо
Ишқу муҳаббат менда бор,
Барча хислат, барча суръат
Барча журъат менда бор.
Менда бор кайфу сафою
Рашку ғазаб ҳам менда бор,
Менда бор қатъий ирода
Сидқу вафо ҳам менда бор,
Агар таъна қилар бўлсанг
Қилмасман ҳеч бунга парво,
Қалб эшигин сенга ёпдим
Кўрдим шуни сенга раво.


Келажакда моҳитобон
Бўлурсан меҳрибон она,
Гавҳарлардек фарзандларинг
Пайдо бўлар дона-дона.
Шодлик билан хар бири дер:
Меҳрибоним-жоним она,
Шунда мендан хурсанд бўлиб
Ташаккурлар дерсан яна.
Шунинг учун, азиз дилбар
Тортма, мисли оҳанграбо,
Эсу ҳушинг йиғиб олгин,
Бўлмай мен хам андин жудо.


Ўзбекистон истиқлоли
Инсонларга бўлди шараф,
Садокатли оилалар
Кўпайверснн тараф, тараф.
Хизмат қилиб халқимизга
Сен бир тараф, мен бир тараф,
Келтирайлик бу Ватанга
Хаммамиз хам шону шараф.
Хулқу обод, маънавият
Хар биримиз мезонидир,
Кимки уни бузса агар
Сўзсиз албат безоридир.
Азиз дилбар, сен гўзалсан
Сенга йўқдир бирон ҳамто, Гўзалларнинг гўзалисан
Бу оламда гўё якто.
Тўй-томоша, йиғанларда
Ногоҳ агар бўлсанг пайдо,
Хумор кўзлар оромисан,
Сени кўрган бўлур шайдо.
Маъзур тутгин мени дилбар
Сенга кўнгил бермам асло,
Агар сенга кўнгил берсам,
Бу оламда бўлай расво.

МУНОЖОТ
Аё, олам! Буюкликда
Тенги йўқ бир макондирсан,
Инсонларнинг ҳаётига
Мувофиқ бир замондирсан,
Гузалликда тенги йўқсан
Лекин охир хазондирсан,
Айтгин ўзинг, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Рудакийнинг кузларига
Мил ипларин утказдилар,
Дакиҳийни фитна қилиб
Сўйиб ерга ётқиздилар,
Фирдавсийни огоҳ этиб
Шоҳ зулмидин қутсаздилар,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Форобийдек алломани
Ўз даврида қадрин билмай, Хоразмшшинг «Ал-жабр»ини
Камситдилар яна тинмай,
Абу Али Сино умри
Қувғунликда ўтди, ҳай-ҳай,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Яссавийдек пиримизга
Ер остидан макон бердинг,
Хамадоний мухаддисни
Ватанинг деб Қатлон сурдинг,
Буюк Сўфи Оллоёрни
Вахшиворга йўлин бурдинг,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Широқ ила Темурмалик
Дўсту душман фирқ айлади,
Жалолиддин Мангуберди
Ақрабосин ғарқ айлади,
Бобур Мирзо бардош бермай
Ватанини тарк айлади,
Аё, одам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Ал-Бухорий, Термизийлар
Хадисларни «Саҳих» айлаб,
Бахоуддин Балогардон
Ишқингни дилда жо айлаб,
Мансур Халлож «Аналҳак!» деб
Юз ўгирди сендан ўйлаб,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Адиб Собир Термизий кам
Оқимларда чўкиб кетди,
Хожа-ал Хаким, Самандарлар
Сарсонликда ўтиб кетди,
Минг-минг азиз оналарнинг
Кўз ёшлари оқиб кетди,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди!
Берунийдек алломалар
Олам сирин ёзаман деб,
Шох Улуғбек сайёралар
Жадвалини тузаман деб,
Мангу қолган Навоий ҳам
Танҳоликда етаман деб,
Қон йиғлади, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Тарихда кўп мисоллар бор
Барча шоху барча хоқон,
Ўзин билган шери даврон
Топса агар бирон имкон,
Хамма вақт ҳам бечора халқ
Бўлди, бўлган хонавайрон,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!


Улуғ Темур — Соҳибқирон
Саркардаи мулки Турон,
Ўз Ватанин обод этиб
Солди дахшат мисли тўфон,
Болалари тахт талашиб
Салтанати бўлди вайрон,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!
Шоир Фурқат фироқингда
Сарсонликда адо бўлди,
Муқимийдек ширинсухан
Ватанида гадо бўлди,
Халқи учун курашганлар
ўз бошидан жудо бўлди,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли яйраб ўтди?!
Бу дунёга ҳеч ким, дўстлар
Бўлолмайди ҳаргиз устун,
Куни битса, барча кетар
Бирин-кетин, охир бир кун,
Вализода Дарбандий ҳам
Ўйлаб қолди, бўлиб дилхун,
Аё, олам, сенга келиб
Кимнинг кўнгли хурсанд бўлди?!

Download 261,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish