Келсангиз гар боғима, келинг албат жонон кулуб,
Боғаро бир айланиб, гуллар каби шодон кулуб,
Завқланиб, яйраб-ёниб, булбул каби хайрон кулуб,
«Ишвау нозу адо бирлан боқиб ҳар ён кулуб,
Бизни маету ғайрни беихтиёр айлаб келинг».
Мехру ишқимдин бўлак, йўқдир менда кеч бир ваҳо,
Молу дунё кеч керакмас, каммаси кам бебаҳо,
Бузма кунглингни азизим, ранжима сен мутлаҳо, «Базм аро васл оҳшоми гар келса кир, эй маклиҳо, Еамза бирла дилраболигни шиор айлаб келинг».
Сизни дебон эй, азизим, ҳаддидан ошди ғамим,
Ўлди дол қадрим ва лек, кам бўлмади харгиз ғамим, Титрабон оғзимга келгай жон агар, бўлса ғаним, «Ишқингизни жавридин ер узра фарш ўлди таним, Тангри чун бошим узра бир кун ғузор айлаб келинг».
Хар киши шарманда бўлгай севгисин сирин очиб,
Кайс камон девона бўлди, севганин сирин очиб,
Харна кетса майли Юсуф, юрма сен сиринг очиб,
«Жаъди анбарбуни Сакбо хотири чун ҳам очиб,
Келса гар мажлис юзини мушкбор айлаб келинг».
Do'stlaringiz bilan baham: |