Баб-баравар



Download 261,62 Kb.
bet2/22
Sana05.04.2023
Hajmi261,62 Kb.
#925123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

Жаббор ОМОНТУРДИЕВ,
профессор


ИБРАТЛИ УМР САХИФАЛАРИ
Бойсун, Дарбанд! Бу жойларнинг гўзал, сўлимлигига қанчадан-қанча олиму фозиллар, давлат арбоблари ҳавас қилган, уларга юқори баҳо берган. Бойсун туманини Швейтсарияга қиёслаб «Ўзбекистон Швейтсарияси» деб аташган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов эса Дарбанд дараси хақида шеър ёзиб:
Юракда сен ижод хиссини чертдинг,
Тўлқинлар гулдури, гирдоб навоси.
Хотирамга ажиб ўйлар киритдииг,
Эй Дарбанд дарёси, илхом дарсси...
дегани бежиз эмас. Бу дарё қирғоқларида Дарбанд, Мачай, Қизилнавр ва бошқа шу каби қишлоқлар - одам зотининг илк маскани бўлганлиги тарихда аён. 1938 йилда атоқли олим, ака­демик А.ИИ. Окладников Тешиктош ғоридан Неандертал замонига мансуб одамларнинг суякларини топганлиги бу улкани жаҳонга машҳур бўлиб келганлигидан нишонадир.
Ана шу Бойсун туманидан академик Мулло Иркаев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, ёзувчи, жамоат арбоби Эркин Аъзам, профессорлар Жаббор Омонтурдиев, Шомат Саматов, Шукур Хуррамов, Ғаффор Самидов ва яна Ўнлаб, юзлаб олимлар, шоирлар, жамо­ат арбоблари етишиб чиққан. Бу масканнинг яшаш учун иқлими соз, инсонларга анча қулай эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Ана шу масканда 1936 йилда Юсуф Вализода Дарбандий ҳам таваллуд топган. 1943 йили 9-сонли мактабнинг биринчи синфига ўқишга кирди. Мазкур мактаб Сурхондарё вилоятида ном чиқарган мактаблардан эди. Бу мактабни битирганлар нафақат туманда, балки вилоятнинг барча тожик мактабларида ўқитувчилик қилганлар. Забардаст ўқитувчилар— Назарзода, Қозизода, Сиддиқзода, Авлиёзода, Бобозода, Аҳмад Валиев, Абдухомид Назаров, Норқул Сафаров, Рахмон Валиев, Аннақул Жумақулов, Чоршанби Сарибоевлар ёш авлодга сабоқ берганлар. Юсуф Валиқулов ана шу ажойиб мураббийлардан таълим олишга
муяссар бўлди. У адабиёт ва тарих фанларини севиб ўқир эди.
1953 йили мактабни аъло баҳолар билан битириб, Тожикистон Давлат университетига ўқишга борди. ҳужжатларни тарих факултетига топширади ва қабул имтиҳонларидан муваффақиятли ўтади. Энди Юсуф Валиқулов учун тарих олами очилди.
Университетда ўқиган йиллари Юсуф Валиқуловнинг ташкилотчилик қобилияти намоён бўлади. У доимий равишда ком­сомол ташкилоти котиби, факултет комсомоли қўмитаси бюро аъзоси бўлиб ишлаб келди. Рус, узбек, тожик тилларини мукаммал биладиган ижодкор сифатида танилди. Ўша вақтлар Юсуф Валиқуловда Ўрта Осиё халқлари фалсафаси билан шуғулланиш иштиёқи пайдо бўлган эди. Аммо ўша давр талабига мувофиқ, университетни битирган ёш мутахассисларни тақсимлаш комиссияси Юсуф Валиқуловни Тожикистон Главлитига ишга юборади. Бу тадбир унга қўл келди. Душанбе шаҳрида ишни муваффақиятли бошлади ва илмий ишга хаётини багишлашга қарор қилди. Муаллимлар билан алоқасини мустаҳкамлади ва 1961 йили «Фалсафа тарихи» мутахассислиги бўйича Тожикистон Фанлар Академиясининг аспирантурасига кирди. А.М.Баҳоутдинов ниҳоятда қаттиққўл илмий раҳбар бўлиб, ўқиш режасидаги номзодлик минимумларидан ташқари яна «Ўрта Осиё халқларининг энг қадим замондан то Октябр инқилобигача ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашлари» тарихига доир қўшимча яна минимум топшириш режасини қўйди. Бу ниҳоятда оғир муаммо эди. Аммо Юсуф Валиқулов бу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди. «Авесто» дан бошлаб, то жадидчилик ҳаракатининг сиёсий моҳиятигача чқур ўрганишга туғри келди. Бу қийинчиликлар изсиз қолмади. Касаллик, иқтисодий танглик сабабли ўқишни тарк этиб, ўз қишлоғига, оила ва фарзандлар олдига қайтишига туғри келди.
Шундан кейин унинг ўқитувчилик фаолияти бошланди. Ўзи ўқиган мактабда тарих, жамиятшунослик ва рус тилидан дарс бериб, ёшларни тарбия қилишдек шарафли ишга қўл уришга муяссар бўлди. Энди Юсуф Валиқулов ўзининг устозларига сиёсий ўқишдан сабоқ бера бошлади. Аммо бу иш ҳам узоққа бормади. Сурхондарё вилояти комсомол комитетининг мактаблар бўлимига ишга таклиф қилинди ва 1963 йилнинг март ойидан бошлаб, ёшлар мураббийлиги бошланди.

  1. йилнинг август ойидан бошлаб Юсуф Валиқулов вилоят халқ маорифи бўлимини болалар уйи ва мактаб-интернатлар бўйича инспекторлик вазифасида фаолият кўрсатади.

  2. йилда Термиз Давлат Педагогика института қайта ташкил этилди ва Юсуф Валиқулов мазкур институтга ишга таклиф қилинди.

  3. йилнинг декабр ойидан фалсафа фанидан дарс бера бошлади. 1968-1970 йиллар Юсуф Валиқулов Сурхондарё вилояти партия қўмитасида лектор-консултант, лекторлар гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлади. Шуни таъкидлаш керакки, ўша вақтлар шахсан Юсуф Валиқулов ташаббуси билан вилоят меҳнаткашлари ўртасида Термиз Давлат Педагогика институти олимлари билан бирга мунтазам равишда илмий-назарий конференциялар, сиёсий ўқишлар ўтказилар эди. 1970 йилдан бошлаб Юсуф Валиқулов Термиз дарё портига «Афғонистонга борадиган кадрлар билан ишлаш»

вазифасига ўтказилади.
1972 йили Юсуф Валиқулов Афғонистон Рсспубликаси Шибирғон шаҳрига таржимон этиб юборилади. 1975 йили хизмат сафаридан сўнг ўз ватанига қайтди ва Педагогика институтига ишга келди. Энди илмий фаолият билан кескин шуғулла- нишга аҳд қилди. Лекин омади келмайди. Давр тақозоси би­лан уч маротаба номзодлик диссертатсияси мавзулари бекор қилинади.
Термиз Давлат университета ректори, профессор Н.И.Тўраев бу ачинарли ҳолатдан тўла воқиф бўлиб, Юсуф Валиқуловга яқиндан ёрдам берди. Ўзбекистан Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси қошидаги «Партия тарихи» институти директори, академик Х. Т. Турсуновга хат ёзиб, Юсуф Валиқу - ловга ёрдам беришини сўраб илтимос қилгандан сўнг, у шу инс­титутга тадқиқотчи сифатида қабул қилинди. Илмий раҳбар этиб забардаст олим профессор П.Г.Ким тайинланади. Тинимсиз изланиш натижаси ўлароқ 1990 йил 25 майда номзодлик дис- сертатсиясини ёқлади. Хозирги пайтда Юсуф Валиқулов «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» кафедрасида доцент лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Унинг раҳбарлигида ва муҳаррирлигида кафедранинг ўқув дастурлари, методик қўлланмалари нашр этилган.
Юсуф Валиқулов ажойиб журналист хамдир. Унинг илмий очерклари, мақолалари машҳур. «Бизнинг буюк ўтмишдошимиз» (Амир Темур ҳақида), «Ш.Р.Рашидов — ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги ҳомийси, «Абадий хотира — Н.М.Муродов ҳақида» (Х.Х.Холиёров билан ҳамкорликда), «Сурхондарё ма- орифи оқсоқоли» (С.С.Соҳибов ҳақида), «Сурхондарёлик ака­демик (М.И.Иркаев ҳақида), «Ўзбек халқининг содиқ фарзанди (Ф.Хўжаев ҳақида) ва яна ўнлаб илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган.
Юсуф Валиқулов ўзбек ва тожик адабиёти донишманди ҳамдир. У «Шарқнинг буюк гуманиста» (А.Навоий туғрисида), про­фессор Ж. Омонтурдиев билан ҳамкорликда, «Икки адабиёт асосчиси (С.Айний хақида), Ж.Эсонов билан ҳамкорликда, «Зулфия — баҳор куйчиси» (шоира таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан) профессор Х.Х.Холиёров билан ҳамкорликда ва яна ўнлаб мақола, очерклар муаллифидир.
Юсуф Валиқулов моҳир таржимон сифатида ҳам фаолият курсатмоқда. А.Навоий (Фоний тахаллуси билан форс тилида ёзган ғазалларини), шунингдек, Камол Хўжандий, ҳилолий, Жалолидсин Румий, Қозиқ каби шоирлар шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Лутфий, Саккокий, Ҳабибий, Чустий, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Жуманиёз Жабборов, Тўлқин, Марям Турдиева, Мохидил Каримоваларнинг шеърларини тожик тили­га таржима қилган ва улар Тожикистон, Ўзбекистон ва вилоят рўзномалари саҳифаларида босилган.
Юсуф Валиқулов Навоий, Муқимий, Увайсий, Нодира, Сахбо ғазалларига мухаммаслар боғлаган шоир сифатида ҳам машҳур. Унинг дилкаш ғазаллари куйга солиниб ижро этилади. Ғазаллари Афғонистонда ҳам чоп этилган. Шоир ижодиётида ахлоқий, панд-насиҳат мавзулар муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида эълон қилиниши Юсуф Валиқуловга янги илҳом, янги қувонч, янги куч бағишлади. Адиб бугунги кунда ҳам бутун куч-ғайратини Ўзбекистон­нинг бозор иқтисодиётига ўтиш муаммоларини тушунтиришга, Прсзидентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов асарларини ўрга- нишни ёшларимиз ўртасида тарғиб этишга бағишлаб келмоқда. «Ислоҳотлар дастури» (И.А.Каримов. «Ўзбекистан иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида), «ХХИ аср дастури» (И.А.Каримов «Ўзбекистан ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари»), «Лидер без алтернативы» («Ислом Каримов — Президент ново­го Узбекистана» китоби ҳақида) ва бошқа мақолалари фикримизнинг яққол намунасидир.
Х.ХОЛИЁРОВ, УИ. ХУР РАМ о в,

Download 261,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish