Баб-баравар



Download 261,62 Kb.
bet3/22
Sana05.04.2023
Hajmi261,62 Kb.
#925123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

профессорлар

ҒАЗАЛЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ОНА ВАТАН
Хофиз берган Самарқанду
Бухорони бир хол учун,
Турсунзода Осиё ила
Африқони бир ёр учун.
Хасис дегин майли, жоним,
Дашномингга розидурман,
Ўзбекистон берилмайди
На хол учун, на ёр учун.
Ўзбекистон — тожим менинг,
Тожни пинҳон этиб бўлмас,
Ўзбекистон — орим менинг
Орни эхсон этиб бўлмас.
Хар нарсани истасанг сен
Топиб берай, жоним, ва лек,
Ўзбекистон — она-Ватан,
Асло инъом этиб бўлмас.
СЕНГА ЖОНИМ ФИДО АЙЛАЙ
Азиз Ватан васлингда мен қўшиқ айтиб наво айлай, Куч-қувватим сенга бўлсин, хизматингни адо айлай.
Бутун оламни ўргандим, тополмадим сендек ва лек, Ватан иқлим-маконингни мудом меҳригиё айлай.
Олтин, пахта — бойликларинг туганмайди ишончим бор, Сарф айлабон инсоф ила, халқ дардига даво айлай.
Бўлса бордир душманларинг, парво қилма уларга ҳеч, Қириб бир-бир аларни мен, умрини бенаво айлай.
Ота-онам, аждодларим қоришганлар тупроғингда,
Ватан туппоқларинг ҳар дам кўзимга тўтиё айлай.
Бору йўгим армуғондир, Юсуф сўзин қабул этгин, Жаннатмакон Ўзбекистон, сенга жоним фидо айлай.

АГАРКИ ТАНДА ЖОНИНГ БОР
Миллатим тожику аммо, Ўзбекистон фарзандиман,
Она юртим — мулки Сурхон, ҳар дам азиз дилбандиман.
Шу Ватан бағрида ўсдим, шу юртда мен топдим камол, Шукроналар бўлсин анга, бахтли бўлдим кўрмай завол.
Дўстлар билан бирга ишлаб, насиб бўлди шону шараф, Ватан менга қанот берди, учдим мудом мен ҳар тараф.
Қайда бўлсам бирга бўлди, Ўзбекистон жоним менннг Қўллади ҳар дам мени, ҳам шуҳрату шоним менинг.
Мустақил бўлган Ватаннинг рамзи унинг қомусидир,
Бу чаманда ким яшаса, Қомус унинг номусидир.
Узбекистон қонунларин ижросини адо айлай,
Ватан тупроқларин ҳар дам кўзимга тўтиё айлай.
Бу қонунни тараннум эт, Юсуф токи забонинг бор,
Ватан душманларин янчгин, агарки танда жонинг бор.

ИНТИЗОР АЙЛАБ МЕНИ
Интизор айлаб мени, сарви хиромон келмадинг,
Жон фидо булсин санга, дардимга дармон келмадинг.
Қайта-қайта термулиб тўрт бўлди кўзиму ва лек,
Юз жафолар айлабон, эй гули хандон келмадинг.
Шавқи васлинг йўлларида не иложлар ҳилмадим, Барчасин барбод этиб, кўнглимда армон келмадинг.
Шунча қасдинг бор экан, билдирмадинг бир марта ҳам, Не учун айлаб менга, аҳд ила паймон келмадинг.
Дўстларим қилди насихат: — Ташла бу савдони деб, Мен дедим: — Осон эмас, эй моҳи тобон келмадинг.
Ваъдалар айлаб дединг: — Хеч ноумид бўлма Юсуф,
Оқибат бўлгай муяссар, давру даврон келмадинг.

ОНАЛАРГА САЖДА ҚИЛИНГ
Абдулло Орипов ва Лойиқ Шерали
шеърларига натра
Мехрибоним, онажоним, излагайман ҳар дам сени,
Бутун умрим ўтиб кетди, унутмайман бир дам сени.
Кўз ўнгимдан ўтар ҳар дам, сағир қолган дамларимиз, Атрофингни ўраб олиб, нолиш қилган ғамларимиз.
Раҳнамолик қилиб бизга, пасту баланд ўргатардинг, Рўзғоримиз каму кўстин қирқиб зўрға юргузардинг.
Хикоялар, афсоналар туш олдидан айтар эдинг,
Ножўя иш қилсам агар, танбеҳ бериб айтар эдинг.
Ҳамон-ҳамон эсимдадир, олим бўлгин деганларинг,
Нафақани менга бериб, қотган нонни еганларинг.
Олим бўлдим, шоир бўлдим, энди сени тополмайман,
Барча хато, гуноҳларни, асло энди ёполмайман.

Ўлим олди васиятлар, илтижолар қилиб менга,
Сағирларни ўғлим сенга, сени эса таолога.
Топшираман, деганларинг жаранглайди қулоғимда, Кўзларингни милтиратиб, жон бергандинг, қучоғимда...
Барчаси ҳам униб ўсди, ўзи ўғил-қизли бўлди,
Бахтимизни худо берган, Мустақиллик энди келди.
Хаммамизни уйларимиз бўлди бир-бир тўйхоналар,
Бахтли Ватан бағрида биз, унга минг-минг шукроналар.
Армоним бор: эй онажон, сен келмадинг уйимга ҳеч,
Лек, бандалик, энди мени, сенга бошлар эртами, кеч...
Асранг, дўстлар, оналарни, сажда қилинг, уларга сиз,
Йўқса сиз ҳам Дарбандийдек, армондасиз, армондасиз!..

ЎЗИМНИ БАХТИЁР АЙЛАЙ
Келинг, дўстлар, тўйхонага, боғимни сабзазор айлай, Хонавода аҳли бирла таъзимни садхазор айлай.
Оқсоқоллар — Авлиёзода, Жума Жўра, Хайдар Шокир, Келар бўлса хурсанд бўлиб, улардин ифтихор айлай.
Амак бирла тағолар кўп, гар келсалар: «Бош устина», Абдураҳмон тоғани мен «Баковул» деб иқрор айлай.
Ака-ука, опа-сингил келишлари зарур албат,
Биронтаси келмай қолса, ўпкани бешумор айлай.
Биби, У гул, Басандани кутиб кўзлар хира бўлди,
Ханифа гар келар бўлса, йўлини лолазор айлай.
Тушунмасдан баъзи дўстлар, ноҳақ мендан юз ўгирди, Майли келсин тўйимизга, дўстликни барқарор айлай.
Келинг, дўстлар, мехмон бўлинг, Юсуф қўли кўксидадир, Кутиб мехмон халқ олдида, ўзимни бахтиёр айлай.
ДИЛБАРГА
Дилбаро, энг аввало, мен садқаи номинг бўлай,
Меҳр билан менга узатган садқаи жонинг бўлай,
Кўрмадим сендай ҳакиму, ҳеч қачон сендин чевар,
Касбу коринг ҳурмати ҳардам сенинг хоминг бўлай.
Дилбаро, сен ўйлама, ишқу мухаббат менда бор,
Барча хислат, барча суръат, барча журъат менда бор,
Менда бор ишқу вафо-ю, менда бор рашку ғазаб,
Ишда мен ошкор бўлиб, ишқингда пинҳонинг бўлай.
Дилбаро, сен Лайлисан, билгин сўзим ёлғон эмас,
Мен кўйингда йиғлаганман, нола-ю афғон эмас,
Бир куни раҳм айлабон, гулзорга йўл топсанг агар,
Тиз чўкиб олдингда мен Юсуфи покинг булай.

ЎЙНА ЖОНОН, ЎЙНА ДИЛБАР
Жаҳонгашта азиз дўстим, сен яхшилаб оламга боқ,
Барча халқлар ўйнайдилар, рақсга бўлиб қайта муштоқ.
Хинду ила араб рақси бағишлайди дилга ҳузур,
Киши кўнглин торин чертиб, таратади танга сурур.
Назар ташла: турк ўйнаса, жилва қилса эрон қизи, Сахроларда қум кўчгандай, сувда гўё мавжнинг ўзи.
Ўзбек қизи рақси, ва лек олам аро маъруф эрур, Тара-Чандри, Комде бирла бир қаторда қўйса бўлур.
Ҳиндистонни забт этган ким? Мукаррама, раққосалар, Дунё бўйлаб «Баҳоримиз таратди донг, овозалар.
Рақсга тушса Қизлархоним, товус хиромон бўлғуси,
«Вой, дод» дебон, гулдан ўтиб, булбул «Муножот» этгуси.
Қора сочу қора қошу қора зулфу қора кузлар,
Ўйинчилар маликаси — Маликахон, Дилафрузлар.
Уйнаганда хар биттаси унутгайсан ўз жонингни, Таърифига сўз тополмай, йўқотгайсан каломингни.

Ўйна жонон, ўйна дилбар, кел ўйнагин, эй нозанин, Вализода сарф айлагай мадҳ этишда бор химматин.
БОРМИКИН
Адиб Собир Термизий газалига назира
«Менда бор ёр ҳуснига ўхшаши ёр ҳам бормикин,
Нозанин, ҳусну латофатда айёр хам бормикин».
Васлига ноком бўлиб ул шўх дилбардин жудо,
Дунёда дўстлар, бу ишдин кўп озор хам бормикин.
Шўхи бепарво хамон мендин йироқ кетмоқчидир,
Гар тўсиб олсам йўлин, андин душвор хам бормикин.

ЛОЛА ТЕРСАНГ НА БЎЛАРДИ
Ҳожи сусайн ғазалига назира
Осилса гар бўйларинга бу қўлларим на буларди? Ёқаларинг оғуш учун очилса гар, на бўларди?
Тонг отгунча ағёр билан бирга бўлдинг, аё жонон,
Мен билан ҳам бўлсанг эди бир дам агар, на бўларди?
Бир қарашда сабримни сен тилка-пора қилиб қўйдинг, Юзларингни ниқоблари очилса гар, на бўларди?
Орзуларим шахид этдинг, танамда қолмади ором, Менинг қоним баҳосини берсанг агар, на бўларди?
Бир ўпишни юз марталаб ваъда қилиб бажармадинг, Зудлик билан ўзар бўлсанг қарзинг агар, на бўларди?
Домонингни ғуборлари парҳез қилгай кузларимдан, Кузларимни ёруғ этсанг, жонон агар, на бўларди?
Азобинг шу сени ҳардам, дебон мени сен ўлдирсанг, Мозоримга бирон мартта, борсанг агар, на бўларди?
Мозорнм хокидин ҳар дам, сенга лола ато этгум,
Мажнун -Юсуф учун жонон, лола терсанг, на бўларди?
ДИЛИ МОДАР
Модарам гуфто ба ман андухи худро як замон,
Кош мешуд дили ман санги лаби дарё ҳамон.
Пурсидам модар бигў, санги лаби дарё чаро?
Гуфт об тар мекунад бо ҳатраҳо баъзан варо.
Чил солбоз ин дилиман доимо дар мегирад,
Дуд купон оташ ба мисли ҳезуми тар мегирад.
Душмани гаддор сар кард якбора чанг бар зидди мо,
Маҳсадаш: тобеъ кунад, ғорат кунад низ халқи мо.


Ҳам ватан, ҳам халқимо бо қатъият монданд талаб,
Тору мор бояд кунем, уро диҳем якчо адаб.
Душмани мо-душмани бераҳмтарин буд дар чаҳон, Халки мо, урдуи мо ҳам интимом бигрифт аз он.
Ахмаду Фармон рафтанд чун разору сад ҳазор, Зарбахо доданд ба душман, зарбаҳо-мардонавор.
Ахмадам омад, вале Фармон-худат медонй ку,
Хатти тамгин мо гирифтем аз бародарчони ту.
Аз ҳамон руз ин дилам чун оташи сузон мудом, Доимо ғум мезанад, афтода чу кафтар ба дом.
Дил намехохад кунад бовар ба марги писарам, Мемурам, аммо нарафт ҳеч хотири у аз сарам...
Сад хазорон ман тасаллий медарам, аммо чи суд, Дили модарро фақат модар бидонад, ки чи буд!
СУРХОН ҚАСИДАСИ

Download 261,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish