Нодира ғазалига мухаммас
Нечалар тушди кўйингга, бўлди сарсон оқибат,
Етмайин васлингга барча, қилди армон оқибат,
ОҚИБАТ
Куйди ҳижрон оташида моҳи тобон оқибат,
«Васл уйин обод қилдим, бузди ҳижрон оқибат,
Сели ғамдин бу иморат бўлди вайрон оқибат».
Кўп насиҳат айлади, ақлинг расо қилгум дебон,
Тунни равшан айлади, субҳинг Сафо қилгум дебон, Банду занжир поралаб, жисминг, раҳо қилгум дебон, «Аҳду паймонлар қилиб, эрди вафо қилгум дебон, Айлади тарки вафо, ул ахди ёлғон оҳибат».
Қурмади бир кулбани, ул ваъдалик кўшк ўрнига, Суйлади кўнглим учун афсонани ишқ ўрнига, Қилмади изҳор муҳаббат, ханжари рашк ўрнига, «Баски қон бўлди юрагим гавҳари ашк ўрнига, Қатра-қатра кўзларимдан томди маржон оқибат».
Не сабаб, парвардигор, этдинг ҳаётим доми ғам,
Тақдирим шундай экан, қурби бисотим коми ғам,
Қай тариқа айтмишам, энди нажотим жоми ғам,
«Оҳким, бўлди яна субҳи нишотим шоми ғам,
Чеҳра пинҳон этди ул хуршеди тобон оқибат».
Оқибат бор бисотим сарфи тақво айладим,
Ишқ мулки ичра бирлан ёримни подшо айладим,
Сир тутолмасдин Юсуф, ишқимни ифшо айладим,
Do'stlaringiz bilan baham: |