Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet36/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   136
Bog'liq


Органик бирикмалар


Органик бирикмалар асосан С, Н, О, N, S дан ташкил топган, мураккаб аралашмалардир: улар қатгиқ (асфальт, озокерит, торф, кўмир, ёнувчи сланецлар, янтарь (қаҳрабо), суюқ (нефт) ва газ (табиий ёнувчи газлар)) ҳолатида бўладилар. Уларни каустобиолитлар деб юритилади. Қаттиқ ва суюқ органик бирикмаларининг солиштирма оғирлиги 1 г/см3 га яқин. Органик бирикмалар тўпланиб қолган ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларининг сувли муҳитда чиришидан ҳосил бўлади. Каустобиолитлар халқ хўжалигида жуда катта аҳамиятга эгадир.
Асфальт таркибида, асосан, углерод (80%), кисло­род (10%) ва водород бор. Солиштирма оғирлиги 1-1,2 г/см3. Ранги қўнғирдан қорагача бўлади, ундан битум ҳиди келади. Асфальт нефт маҳсулотларининг оксидланишидан ҳосил бўлади.
Озокерит (тоғмуми), кимёвий таркибининг 81% ини углерод ва 10% ини водород ташкил этади. Солиштирма оғирлиги 0,80-0,97 г/см3. Ранги қўнғир (ёки қора), синиши чиғаноқсимон, ёғ суртилгандек ялтирайди. Озокерит мумга ўхшайди, шамда осонликча эрийди, яхши ёнади. Озокерит - юқори молекуляр нефт маҳсулотлари углеводородларни (парафинлар) билан бойишидан ҳосил бўладиган маҳсулот.

Янтарь (қаҳрабо) - қазилма ёғоч смоласи. Солиш­тирма оғирлиги 1,05-1,09 г/см3, қаттиқлиги 2-2,5, ранги сариқ, оқ, қўнғир, кўпинча шаффоф, юзаси хира катта думалоқ шаклдаги бўлаклар ҳолида учрайди. Смола каби ялтирайди. Эриш температураси 25000. Мовутга ишқалаганда зарядланадиган аморф минерал. Бу минерал асосан электротехника, кимё саноати ва заргарликда ишлатилади.


1.8. Геологияда вақт. Геохронология

Планетамиз ёшини билиш инсонларни узоқ вақтлардан бери қизиқтириб келмоқда.


Еримизнинг ёшини йиллар билан ифодалаб беришга қилинган ури­нишлар абсолют геохнология деб ном олган. Геологик йил ҳисобининг яна бир усули бор. У шундан иборатки, Ер тарихини дунёнинг тараққийига қараб бўладилар. Органик қолдиқларни ўрганиш шуни кўрсатадики, қазилма ҳолида учрайдиган формалар аста-секин бир-бир­лари билан алмашиб турган шу билан бирга организмлар прогрессив тараққиёти йўлида муайян жараёндан ўтган. Энг қадимги қатламлар­да юқори типдаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг вакиллари бўлмаган ҳолда, жуда содда организмларни учратамиз. Организмларнинг форма­лари аста-секин мукаммаллашиб борган ва янгилари билан алмашиниб турган. Шундай қилиб, бу формаларнинг маълум алмашиниши ва демак, уларга мувофиқ келган Ер тарихи бўлакларини ҳам аниқланиши имко­нияти туғилди.
Бироқ, материалнинг озлиги туфайли бу масала ечилмай келмоқда. Бугунги вақтдаги айрим текширувчиларнинг Ер ёши тўғрисидаги ҳисоблари бир-бирларидан жуда катта фарқ қилган. Масалан, Узоқ шарқ халқлари - Хитой ва Япон халқлари ҳисобича дунёнинг ёши бир неча ўнг минг йилга, баъзан эса юз мингдан ортиқ йилга тенг. Ўрта денгиз атрофидаги халқлар, жумладан яхудийлар­ фикрича Ер эрамиздан бир неча минг (беш мингча) йил муқаддам пайдо бўлган. Бу йил ҳисоби христиан динида қабул қилинган ва бутун ўрта асрлар мобайнида асосий йил ҳисоби бўлган. Бюффон айрим хусу­сий хоссалар асосида Ернинг ёши анча узоқ ўтмишга эга бўлиши ке­рак, шунинг учун уни тахминан 35000 йилга тенг деб ҳисоблаш ке­рак деганда буни масхара қилганлар ва Бюффон инкивизация судидан қўрқганидан ўз фикридан қайтишга мажбур бўлган.
Бунинг устига бу масалада христианлар бир-бирлари билан ке­лиша олмайдилар, масалан, Антиохия епископи феофил Одам атодан Исогача 5515 йил, Августин-5351 йил, Иероним эса - 3941 йил ўтган деб ҳисоблайдилар: булар ҳам халедеярликлар ва мисрликлар, форс­лар ҳақида қадимги авторлар қолдирган ва бундан ҳам кўп бўлган йил ҳисобларини ва ҳозирги вақтда Хитойларнинг ўз халқлари тўғри­сидаги йил ҳисобларини асло рад қила олмайдилар.
Ерда юз берган айрим жараёнларнинг муддатини аниқлашга ҳам конкрет уринишлар қилинган эди. Масалан: дастлабки океан чучук бўлиши керак деб тахмин қилиган, чунки у Ернинг 100 градусдан паст температурагача совуган вақтида ёғин-сочин ҳисобига пайдо бўлган. Ҳозирги ёғинларнинг суви эса деярли дистирланган, деярли бутунлай тузсиз. Ҳолбуки, ҳозирги океанлар анча юқори шўрликга эга, яъни ҳар бир литр океан сувида ўрта ҳисоб билан 35,5 г туз бор. Бу туз қаердан келиши мумкин? У денгизга кўп миқдорда минерал сувларни олиб келадиган дарёларнинг қуйилиши натижасида тўпланган.
Шундай қилиб, дарёлар океанга йилдан-йилга кўп миқдорда туз олиб келади. дарёларниг ҳар йили олиб келадиган тузлари миқдорини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Чунки, океандаги сувнинг умумий ҳажми­ маълум бўлса, у ҳолда илгари чучук бўлган океан қанча вақт ичида, ҳозиргача шўр бўлишини ҳисоблаб чиқариш қийин эмасдей туюлар эди. Маълум бўлишича, бу вақт тахминан 500000 йилни ташкил қилар экан.
Кейинги йиллар ичида, радий кашф қилинганидан кейин радиоактив жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган минерал массалардан Ернинг ёшини аниқлаш усули қўлланилади. Агар радий усули бўйича аниқлаш етарли такомиллашган вақтда олинган натижаларни (12 мил­лиард йил) чиқариб ташланса унда хозирги геофзикларнинг кўпчили­ги Ернинг ёшини 3 млрд дан 4 млрд гача ҳисоблайдилар. Шундай қилиб, планетамизнинг ёши қадимги халқларнинг тасаввурига нисбатан анча чексиз муддатга эга экан.



Расм 26. Ернинг тарихи.


Еримизнинг ёшини йиллар билан ифодалаб беришга қилинган ури­нишлар абсолют геохронология деб ном олди.


Абсолют ёшни аниқлаш усуллари турлича бўлиб, улар ётқизиқлар­ни ётишини ўрганишга, ётқизиқларни емирилишини ўрганишга, Ернинг иссиқлик режимини ўрганишга ва бошқа геологик жараёнларни ўрганиш­га асосланган. Масалан: Нил дарёси 100 йилда 151см қалинликдаги ётқизиқ олиб келар экан. Нил дарёси ётқизиқларининг умумий хажмини билган ҳолда бу ётқизиқларни ҳосил бўлишига 4082-6350 йил кетган­лигини аниқлаш мумкин. Яна бир мисол, Ниагара шаршараси 100 йилда 31м. га кенгаяр экан. Шаршаранинг умумий кенглигини билган холда у тахминан 36000 йилда ҳосил бўлганлигини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
Ҳозирги вақтда абсолют ёшни аниқлашни бир қанча радиоактив моддаларга асосланган усуллари бор. Улар жинснинг таркибидаги радиоактив моддаларнинг миқдорини аниқлашга асосланган. Уран (U) та торий (Th) парчаланганда ўзидан иссиқлик чиқаради ва гелий ва қўрғошинга айланади. Ўрганишлар натижасига 1грамм Уран парчалани­ши натижасида 1 йилда 9.10-6 см3 гелий ва 7.4.10-9 гр. қўрғошинга айланар экан. Жинсларнинг таркибидаги Уран, гелий ва қўрғошинлар­нинг миқдорини билган ҳолда қуйидаги формула ёрдамида жинснинг абсолют ёшини аниқлаш мумкин:
n n1
A= ------------------ (гелий учун); A= --------------------- (қўрғошин учун);
m . 9 . 10-6 m . 7.4 . 10-9

А - абсолют ёш, m - жинсдаги U миқдори, n - жинсдаги гелий миқдори, n1 - жинсдаги қўрғошин миқдори.


Бу усуллар билан аниқлаганда жинснинг ёши аниқ чиқмайди, чунки жинснинг таркибида радиоактив бўлмаган қўрғошин бўлиши мум­кин, ҳамда гелий табиатан учувчан бўлмаганлиги учун жинс таркиби­дан чиқиб кетган бўлиши мумкин.
Бу усуллардан ташқари аргон усули мавжуд. Бу усулнинг асоси этиб аргонни калий изотопига нисбати олинган. Калийли минераллар парчаланганда 12% атом орган ва 88% калий кальций изотолига айла­нар экан. Ҳосил бўлган аргон кристал панжаралари-нинг мустаҳкамлиги учун қайта таъсирга учрамас экан. Шунинг учун бу усулда аниқлаганда жинсларнинг ёши аниқ чиқар экан. Булардан ташқари стронций, ради­оуглерод, радий-ион усуллари мавжуд.
Ернинг ёшини биринчи бўлиб Хлопин ва Ненадкеввичлар 1924 йилда аниқлашган. Улардан сўнг Герлинг, Виноградов, Зиков, Рос­сел, Холмс, Хевеши, Розерфорд ва бошқалар аниқлашган.
Ҳозирги вақтда геологик даврларни ёши қуйидагича қабул қилн­ган: Kz - 66-70 млн. йил, Mz - 173-175 млн. йил, Pz - 335-355 млн. йил, PR - 2 млрд. йил, AR - 1.8 млрд. йил.
Тоғ жинсларшшнг ёшини аниқлаш билан геологаянинг стратиграфия (лотинча қават) соҳаси шуғулланади. Стратиграфия Ер пўстини ташкил қилган тоғ жинси қатламларининг кетма-кет ётиши, ўзаро муносабати ва Ер юзасида тарқалишини ўрганади. Тоғ жинсларииинг ёши нибий ва мутлоқ усуллари билан аникданади. Нисбий ёшини аниқлаганда чўкинди жинслар ва уларнинг ҳосил бўлиш кетма-кетлигига стратиграфик тадқиқотлар ёрдамида бажарилади. Ўз навбатида тоғ жинсларининг нисбий ёшини аниқлашда нопалеонтологик ва палеонтологик усуллар мавжуд.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish