Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet34/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   136
Bog'liq


Ангидрит - СаSО4. Сингонияси ромбсимон. Кристалларининг қиёфаси қалин таблеткасимон ёки призмасимон. Тўғри тузилган кристаллари кам. Одатда, яхлит донадор массалар, баъзан найзасимон агрегатлар ҳолида учрайди.
Ангидриднинг ранги оқ, кўпинча ҳаворанг, оч-кулранг, баъзан қизғиш тусларда бўлади. Рангсиз шаффофлари кўп учрайди. Шишадек ялтирайди. Уланиш текислиги юзасида садафдек товланади. Қаттиқлиги 3-3,5. Уланиш текис­лиги мукаммал. У учта ўзаро тик йўналиш бўйича крис­таллари синиб, анча осонлик билан куб бўлакчаларга ажралади. Солиштирма оғирлиги 2,8-3,0 г/см3. Сув иштирокида ҳажми 30% кўпайиб гипсга айланади.
Ангидрид жуда катта уюмлар ҳолида чўкинди тоғ жинс қатламларида учрайди. У кимёвий чўкинди маҳсулот сифатида (қўлтиқларда ва қурий бошлаган денгизларда) учрайди. Улар Ер юзасига чиқиб қолганда осонгина гипсга айланади.
Барит - ВаSО4. Грекча “барос” - оғирлик демакдир. Бу минералнинг катта солиштирма оғирликга эга эканлиги кўлга олиш биланоқ сезилади. Ромбик сингонияли. Кристалларининг қиёфаси пилайчасимон, қўшалоқ крис­таллари кам. Одатда полисинтатик қўшалоқ кристаллар ҳолида учрайди. Кристалл ёнлари чизиқлар билан қопланган бўлади. Уюмлари кўпинча донадор. Камдан-кам зич, яширин кристалланган, тупроқсимон бўлади. Шунингдек, сталактитлар билан концентрик зона тузилишли шаклда ҳам учрайди. Бўшлиқларда кристалл шодаларини кўриш мумкин. Ранги кучсиз оқ, рангсиз. Аралашган моддалар билан оқ ёки кулранг, қизил, сариқ ёки қўнғир, қорамтир ва қора, баъзан оч ранг ва бошқа тусларда бўлади.
Ялтираши шишасимон. Уланиши мукаммал. Солиш­тирма орирлиги 4,3-4,5 г/см3, қаттиқлиги 3,0-3,5.
Парма қудуқлари деворларини цементлашда, кимё саноатида, кончилиқда, тиббиётда, резина, қоғоз, бўёқчилик ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Гидротермал ангид­рид жуда камдан-кам учрайди.
Ангидрид асосан цемент саноатида ва ҳар хил зийнатлар тайёрлашда қўлланилади.


Фосфатлар


Фосфатлар - фосфат кислота Н3РО4 нинг тузларидир. Бу группага тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллардан апатит ва фосфарит киради. Улардан ташқари Вавеллит - 4AlPO4 2Al(OH)3 5H2O, Феруза - CuO 3 Al2O3 2P2O5 4H2O мисол бўлади.
Расм 24. Феруза.
Апатит - Са3[РО4]3[F,С1]. Грекча алдайман (апатео) демакдир.
Сингонияси гексагонал. Кўпинча олти ёнли призма, игна шаклида бўлиб, баъзан калта устунсимон ёки таб­леткасимон кристаллар ҳолида учрайди. Донадор, зич, майда донадор, баъзан томирсимон ва тупроқсимон мас­салар шаклида учрайди.
Чўкинди жинсларда конкреция шаклида ва таркибида жуда кўп минераллар аралашган уюмлари фосфорит деб айтилади. Фосфоритлар таркиби жиҳатдан апатитга яқин бўлиб, денгиз чўкиндиларидан ташкил топган. Фосфо­ритлар радиал шуъласимон ёки яширин кристалланган бўлиб, кўпинча қум, баъзан кремний ёки гилсимон массаларга ёпишган ҳолатда учрайди.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish