Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Кислородли тузлар (оксид тузлар)



Download 11,24 Mb.
bet32/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   136
Bog'liq


Кислородли тузлар (оксид тузлар)


Бу ноорганик минераллар группасига кимёвий таркиби жиҳатидан хилма-хил ва мураккаб бўлган кислородли кислота тузларидан иборат бўлган бирикмалар киради. Унга ҳозиргача маълум бўлган минералларнинг деярли учдан икки қисми киради. Булар орасида силикатлар энг катта урин тутади.
Кислородли тузларнинг кристалл-кимёвий хоссалари, уларда кристалл структураси [N03]i1- [С03]i2-[SО4]i2- [РО4]3- ва бошқа комплекс анионларнинг борлиги билан характерланади. Жинс ҳосил қилишда баъзи карбонатлар ва силикатлар муҳим аҳамиятга эга.


Карбонатлар


Карбонатларнинг оптик хусусиятлари СО3 анионининг ясси шакли билан боглиқ ҳолда энг юқори иккилантириб синдириш кўрсаткичи Ng-Np эканлигидандир. Шунингдек, мис карбонатларининг тўқ-яшил ёки кўк рангли бўлиши эҳтимол мис (Си2+) катионининг ўзига хос тузилиши билан боғлиқ бўлса керак.
Кальцит - СаСО3 ёки оҳак шпати. Кальцитнинг тиниқ хили исландия шпати деб юритилади.
Кальцитнинг сингонияси тригонал. Кальцит призма ёки устунсимон кристаллар ҳолида топилади. Друза бўлиб ўсган кристаллар тоғ жинси бўшликдарида учрайди. Ула­ниши мукаммал.
Оҳоктошли ғорларда сталактит ва сталагмит шаклларадаги кальцитлар учрайди. Донадор яхлит агрегатлари мармар, кальцитнинг зич яширин кристалланган, баъзан бўлиб тузилган ва фаунага бой тоғ жинслари оҳак тошлар деб юритилади. Кўпинча рангсиз ёки сутдек оқ бўлади. Шишадек ялтирайди. Қаттиқлиги 3. Солиштирма оғирлиги 2,6-2,7 г/см3. Хлорид кисотада яхши эрийди.
Кальцит ва унинг шаффоф турлари оптикада, заргарлик ва санъат буюмлари тайёрлашда, кимё, металлургия, цемент ва полиграфия саноатида, қурилишда ишлатилади.
Магнезит - МgСО3. Синоними магнезияли шпат. Сингонияси тригонал. Симметрия кўриниши дитригонал. Кристалларининг қиёфаси ромбоэдр. Кўпинча йирик донадор агрегатлар ҳолида тарқалган. Нурашдан ҳосил бўлган конларда кўпинча карам гулига ўхшайдиган, чиннисимон метаколлоид массалар ҳолида топилиши жуда ҳам характерлидир. Ранги оқ бўлиб, сарғиш ёки кулранг товланади. Баъзан қордек оппоқ бўлади. Шиша каби ялтирайди. Қаттиқлиги 4-4,5. Мўрт. Уланиш текислиги ром­боэдр бўйича мукаммал. Чиннисимон хиллари чиғаноқсимон юзалар ҳосил қилиб синади. Солиштирма оғирли-ги 2,9-3,1 г/см3. Ўтга чидамли материаллар тайёрлашда ва тиббиётда ишлатилади.
Доломит - СаМg[СО3]2. Сингонияси тригонал. Топилган кристаллари ромбоэдр шаклида. Уларнинг эгар сингари эгилган ёнлари ҳам оз эмас. Агрегатлари одатда кристалланган, донадор, кўпинча ғовак, камдан-кам буйраксимон, катак-катак ва бошқа шаклларда бўлади. Ранги кулранг, оқ, баъзан сарғиш, оч-қўнгир, оч-яшил тусларга эга. Катод нурларида сарғиш қизил нур сочади. Қаттиқ­лиги 3,5-4. Мўрт. Уланиши ромбоэдр бўйича мукаммал. Солиштирма оғирлиги 2,8-2,9 г/см3. Шишадек ялтирайди. Доломит кенг тарқалган жинс ҳосил этувчи минералдир. У гидротермал темир конларида ҳам учрайди.
Қурилиш материаллари, металлургияда қўшимча ва ўтга чидамли материал сифатида, кимё ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
Р асм 22. Киновар ва кварц кристаллари доломит-гилли тоғ жинсларида (Хитой).



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish