Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet28/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   136
Bog'liq


Графит - С. Сингонияси гексагоналдир. Тўғри кристаллари камдан-кам. Баъзан олти бурчакли пластинкалар, таблеткачалар шаклида бўлади. Агрегатлари кўпинча майда тангачалардан иборат. Ранги кулрангдан қорагача. Чизиғи ялтироқ қора. Қаттиқлиги 1, қўлга ёғлидек уннаб, қўлни ва қоғозни қорайтиради. Солиштирма оғирлиги 2,09-2,23 г/см3, табиатда донадор, варақсимон зич шаклда, мармар ва гнейсларда учрайди. Графит тигеллар тайёрлашда, қуйиш ишларида, қаламлар чиқаришда, бўёқчиликда ва бошқа соҳаларда ишлатилади.


Сульфидлар


Сульфидлар таркибига олтингугуртнинг S2 - аниони киради. Элементларнинг олтингугурт билан қўшилиб ҳосил қилган бирикмаси сулъфидлар деб аталади. Улар тоғ жинслари, кўпинча маъданлар таркибида кўп учрайди. Сульфидлар синфи 250 га яқин минерални, яъни маълум бўлган минералларнинг тахминан 6% ини ташкил қилади. Сульфидларни ҳосил бўлиши учун энг қулай шароит грунт сувларидан пастда бўлган горизонтдир. Кўпчилик сульфидлар гидротермал йўл билан ҳосил бўлади. Бироқ магмадан ва унинг учувчи компонентларидан ҳам ҳосил бўлади.
Сульфидларда металлар билан олтингугурт турлича нисбатда бўлади. Одатда сульфидларнинг қаттиқлиги оз бўлиб, зичлиги катта бўлади. Сульфидли минераллардан пирит ҒеS2, яъни икки сульфидли темир бирикмасидан иборат бўлган олтингугурт ёки темир колчедани Ер қобиғида кўп тарқалгандир.
Пирит - ҒеS2. Кристаллари кўпинча куб шаклида бўлади. Ранги оқ, жез-сариқ. Чизиғи ялтироқ, қора. Кубнинг ёнларида қирраларига параллел бўлган чизиқлар (штрихлар) бўлади. Улар бир ёндан иккинчисига ўтмайдилар. Металлдек ялтирайди. Ҳамма тоғ жинсларида уч­райди. Қаттиқлиги 6-6,5, солиштирма оғирлиги 4,95-5,1 г/см3. Сульфат кислота олиш учун ишлатилади.
Марказит - ҒеS2 нинг таркиби ҳам пиритникига ўхшайди. Сингонияси ромбик. Кристалларининг қиёфаси тахтасимон, сийрак калта устунсимон, найзасимон бўлади. Қўшалоқ кристаллари тез-тез учраб туради. Конкрециялар буйраксимон ва бошқа шаклда ҳам учрайди. Органик қолдиқлар ўрнида пайдо бўлган псевдоморфозалар ҳам учрайди.
Ранги жез-сариқ, кулранг ёки яшилроқ товланади. Чизиғи тўқ яшил-кулранг, металлсимон ялтироқ. Қаттиқ­лиги 6,0-6,5, мўрт. Уланиши мукаммал эмас. Солиштир­ма оғирлиги пиритникидан кичик - 4,85-4,90 г/см3. Суль­фат кислота ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Расм 18. Марказит.





Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish